1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet85/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   115
Bog'liq
маъруза

Облигация – бу қарздорлик мажбурияти бўлганлиги сабабли акцияга нисбатан риск камроқ бўлади ва облигациялар шу сабабли акцияга нисбатан тезроқ сотилади. Бу эса корхонага зарур маблағларни бир мунча қисқа вақт ичида тўплаш имконини беради. Облигациянинг акцияга нисбатан риски камроқ бўлганлиги сабабли, облигацияга тўланадиган фоиз акция бўйича дивидентга нисбатан пастроқ бўлади. Корхона учун эса акция чиқариш, облигация чиқаришга нисбатан қулайроқдир. Чунки фойда миқдорига қараб, дивидентни ўзгартириши мумкин, облигацияда эса фоиз қатъий белгиланган бўлади.
Аҳоли оддий акцияга нисбатан имтиёзли акция олишга қизиқади. Шундай экан, корхона имтиёзли акцияларини оддий акцияларга нисбатан тезроқ сота олади. Лекин имтиёзли акциялар номинал қиймати, жамият устав капиталини 20% идан ошмаслиги керак.
Айрим ҳолларда, акциянерлик капитали фақатгина бошланғич капитал қўйилмаларни қоплабгина қолмай, яна корхонанинг соф айланма маблағларга бўлган эҳтиёжининг катта қисмини қоплайди. Бу ҳолат одатда, корхонанинг молиявий ресурсларни фақат юқори фоиз остида олиш мумкин бўлган шароитдагина юз беради. Бу вазиятда депозитларга тўланадиган фоиз ставкалари ҳам жуда юқори бўлади, шунинг учун, корхона этарли ресурсларни ташкил қилиш учун инвестицион лойиҳа юқори даромадлиги ва ўзига жалб қилувчи бўлиши керак. Бошқа ҳолатларга нисбатан арзонроқ қарз ёки муддатли кредитлар олиш мумкин бўлган ҳолатда, лойиҳаларни ссудалар ёрдамида молиялаштиришга интилиш ўсади.
Ҳар қандай ҳолатда узоқ муддатли қарзлар ва акционер капитали ўртасида баланс тутиб туриш лозим. Қанчалик аксионер капитали ҳиссаси юқори бўлиб, шунчалик қарз мажбуриятилари хиссаси кам бўлса, солиқ тўлагунга қадар фойда шунчалик юқори бўлади. Молиялаштиришда қарз мажбуриятлари ҳиссаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик, мажбуриятлар бўйича фоиз тўловлари юқори бўлади.Ўзбекистон Республикасининг 23 июл 2007 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ: “Корхоналарнинг облигациялари” деган сўзлар “Корпоратив облигациялар” деган сўзлар билан алмаштирилди (Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги Қонуннинг 5 – моддаси).
Корпоратив облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамиятлари аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида чиқаришлари мумкин. Корпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади79.
Ҳар бир лойиҳада молиялаштиришнинг турли хил шаклларининг оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай молиялаштириш манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва иқтисодий қайтим мос келсин, яъни:
- акционерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи бўлади.
- молия бозорларининг асосий вазифаси – жамғармаларни ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Айтиш жоизки, корхоналар ўз маблағларига таянган ҳолда иш юритсалар унда истиқболда инновацион ривожланиши чегараланиб қолиши мумкин.
5) Инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг қарзга олинган манбаи бўлиб, банк кредитлари, ипотека ссудалари, суғурта компанияларидан олинган қарзлар ёки бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредитлар ҳисобланади. Ушбу, молиялаштириш манбалари маълум муддатга қайтариш ва тўловлилик шартли асосида берилади. Инвестицион лойиҳаларни кредит асосида молиялаштиришнинг афзалроқ томони шундаки, фаолият юритаётган корхона учун модернизация, реконструкция ишлари ва керакли меъёрда ишлаб чиқариш қувватини таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш фаолиятни кенгайтирмоқчи бўлса, кредитдан фойдалангани маъқул, чунки, ишлаб турган корхона активлари ушбу кредитлар қайтарилишига гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Янги ташкил этилаётган корхона, ташкилотлар учун эса инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун, акционер капиталидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, чунки янги ташкил этилган корхоналар учун банк кредитидан фойданиш юқори риск билан боғлиқ бўлиб, кредит олишда корхона уни қайтариш учун этарли даражада молиявий ресурслар билан ёки бошқа активлар билан таъминланмаган бўлиши мумкин, бундай шартларни янги корхона бажармаслиги сабабли, акционерлик капиталидан фойдаланадилар. Ликвидлик билан боғлиқ бундай вазиятларда янги корхона қийин вазиятларга тушиб қолади. Лойиҳа яхши баҳоланганда, ҳам, яхши техник асосланганда ҳам банклар юқори фоиз ставкасида кредит беришлари мумкин. Акционер капитали эса бундай муаммолар келтириб чиқармайди, аммо уни йиғиш анча мураккаб вазифадир, банк кредитлари эса бундан мустаснодир.
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси ўзгариши билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши орасидаги муносабат билан аниқланади. Амалда банк фоиз ставкаси ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли корхона инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда кредит олмоқчи бўлса, у узоқ муддатли кредитдан фойдаланилади, сабаби банк фоизи ставкаси ўзгармас бўлади.
Илмий асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча осонроқ бўлади. Молиялаштириш жараёнини қарзга олинадиган маблағларни ҳажмини аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади, бу кредит олишни кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин: асбоб-ускуналар харид қилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш мақсадида тижорат, банк ёки мол етказиб берувчиларнинг турли хил шаклдаги кредитлари ёки миллий ва хорижий молиявий институтларининг узоқ муддатли кредитлари. Банк томонидан олинадиган фоизлар бериладиган кредитнинг ҳажми, муддати унинг таъминланганлиги, кредитлаш шакли, кредитнинг риск даражаси ва бошқаларга боғлиқ тарзда дифференцияллашади.
Кредитлар, кредитлаш муддатига кўра қисқа муддатли (1 йилгача) ва узоқ муддатли (1 йилдан юқори) турларга бўлинади. Корхонанинг асосий фондлари учун олинган узоқ муддатли кредитларни одатда инвестиция деб аташади. Узоқ муддатли кредитларнинг объектив зарурлиги корхонани ишлаб чиқаришини кенгайтириш эҳтиёжидан келиб чиқади. Айнан шу шароитда кредит муносабатларида узоқ муддатлилик характери вужудга келади. Бу қарздорга ўз маблағларини ўз муомаласидан олишга (оборотидан олишга) нисбатан, бир мунча қисқароқ вақтда пул маблағларини олиш имкониятини беради. Капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг кредит усулининг афзаллик томони маблағларни қайтаришлик билан боғлиқдир. Бу капитал қўйилмаларни ҳақиқий қопланиши ва кредитни қайтарилишини назаратини кучайтиради. Бу эса ўз-ўзидан маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
Инвестициялар даромадлилик даражаси банк фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлган, савдо кредит ва воситачилик операцияларини кредитлаш билан чегараланиб қолмоқда. Бу эса янги муаммоларни юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шу боис инвестицияларни жалб этишдан олинган даромад инвестиция олувчи корхонага нисбатан зарар келтирмаслиги лозим.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish