1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


) Корхонанинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ички молиявий ресурслари бўлиб қуйидагилар хисобланади



Download 1,27 Mb.
bet84/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   115
Bog'liq
маъруза

3) Корхонанинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ички молиявий ресурслари бўлиб қуйидагилар хисобланади:
- хўжалик усулида бажарилган қурилиш-монтаж ишларидан келган фойда (қилинган иқтисод);
- асосий воситаларни ликвидация қилинган вақтда олинган яроқли материаллар;
- айланма маблағларнинг айланишини тезлашиши хисобига, муомиладан бўшатилган айланма маблағларнинг бир қисми;
- корхонанинг ўзида ташкил қилинган махсус резерв фондлари ва бошқалар.
Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда шуни ҳисобга олиш лозимки, ишлаб чиқарилган маҳсулот реализациясидан, солиқлар айириб ташланади. Аммо, бу ҳисобланган солиқлар, амортизация ажратмалари сингари маълум муддат корхона оборотида қўшимча ишлатилиши ва вақтинча молиявий ресурс бўлиши мумкин.
4) Агар корхона инвестиция фаолиятини молиялаштиришда ўз маблағлари этарли бўлмаса, бундай ҳолда, корхона маблағларни қимматли қоғозлар чиқариш ёки банк кредити орқали жалб қилиши мумкин. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг кенг тарқалган ва молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бўлиб, қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар чиқариш, инвестицияларни молиялаштиришда марказлашган маблағлар ва банк кредитларининг ҳиссасини пасайишига олиб келади. Қимматли қоғозлар бозори ва кредит бозори, пул маблағларига эҳтиёжи бўлган тармоқларга (корхоналарга) пул маблағларини тақсимлаб корхоналарнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштиради. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан харид қилинадиган қимматли қоғозлар ичида кенг тарқалган тури акционерлик жамиятлари томонидан чиқариладиган акциялардир.
Акция – бу корхона мулкига акционерларнинг қўшган хиссасини тасдиқловчи ҳужжат. Акциялар бўйича даромадлар дивидент шаклида олинади. Акциялар чиқариш орқали зарур бўлган пул маблағлари жалб қилинади. Акционерлик капиталини шакллантиришда икки хил акция эмиссия қилинади: оддий ва имтиёзли акциялар.
Оддий акция — аксионерлик жамиятини бошқаришни ҳуқуқини беради (аксионерларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивиденд олиш ҳуқуқи, жамиятни ликвидация қилаётганда акциялар қийматига тенг миқдорда корхона мулкини олиш). Барча оддий акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим.
Имтиёзли акциялар овоз бериш хуқуқига эга бўлмайди, лекин унинг афзаллик томони шундаки, у акционерга олдиндан маълум бўлган, қатъий белгиланган фоиз бўйича даромад билан таъминланган бўлади. Даромад ҳажми акционарлик жамияти фаолият натижасига боғлиқ бўлмайди. Акционерлик жамиятлари очиқ ёки ёпиқ турдаги жамиятларга бўлинади. Очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ўз акцияларини барча хоҳловчиларига ҳам, ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлари фақат ўз ишчиларига сотиши мумкин. Мулкчиликнинг акционерлик шаклида корхонанинг хўжалик фаолияти натижаси учун акционерларнинг жавобгарлик маъсулияти ошади. Ишчиларнинг бўш пул маблағларини акцияларга жойлаштириши, уларнинг маблағларини инфляциядан ҳимояласа, бошқа томондан ишлаб чиқариш натижаси учун маъсулиятини оширади. Чунки ўзи бундан манфаатдор бўлади. Банк кредити учун албатта фоиз тўланиши шарт, корхонанинг молиявий натижасидан қатъйй назар (фойда кўрдими ёки зарар). Акциялар (оддий акция) учун корхона фаолияти натижасига қараб акционерларга дивидент тўланади. Корхона зарар кўрса, дивидент тўламайди. Акционерлар йиғилиши қарорига биноан, ҳисобот йилида дивидендлар тўланмасдан корхона фаолиятини кенгайтиришга ёки бирор инвестицион лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари акционерлик жамияти устидан давлат ва акционерларнинг назорат сифати ошади. Қимматли қоғозлар орқали зарур маблағлар банк кредитига нисбатан кўпроқ тўпланади. Акционерлик капитали нафақат пул шаклида, балки, техника, технологиялар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Лойиҳани молиялаштиришнинг қимматли қоғозлар эмиссия қилиш шаклининг ижобий томони шундаки, инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун асосий зарур молиявий ресурслар ёки бошқа ресурслар лойиҳани амалга оширишдан олдин ёки уни амалга ошириш жараёнида келиб тушади.
Корхоналар ўз инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобига молиялаштириш учун бир қатор имтиёзлар жорий этилди, хусусан, “юридик шахс бўлган акциядорнинг ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини устав фондини (капиталини) кўпайтириш учун йўналтириш чоғида қўшимча акциялар қиймати ёки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тарзида олинган даромадлари (фойдаси) солиқ солиш объекти бўлмайди ”.
Акциядан ташқари корхона облигация чиқариш йўли билан маблағларни жалб этади.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish