1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари


-расм. Капитал қурилишнинг босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet60/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   115
Bog'liq
маъруза

9.2-расм. Капитал қурилишнинг босқичлари

Қурилиш майдонини танлаш ва объектни лойиҳалаштириш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: қурилаётган объектнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан техник-иқтисодий тадқиқотлар олиб бориш; объектни лойиҳалаштириш ва қурилиш учун техник-муҳандислик ишларига тайёргарлик кўриш. Ҳар бир йўналиш ўзининг мақсад ва вазифаларига эга. Техник-иқтисодий тадқиқотлар жараёнида келгуси объектнинг (қурилиши мўлжалланган объектнинг) асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари аниқланади ва қурилишни амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги баҳоланади. Лойиҳалаштириш босқичида объектнинг конструктив ечимлари, қурилишни ташкил этишнинг усуллари ва ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилади. Шунингдек, қурилишнинг смета қиймати аниқланади. Ундай кейин қурилиш учун техник-муҳандислик тайёргарлик ишлари амалга оширилади.


Қурилишни амалга ошириш босқичида қурилиш майдонида қурилиш жараёнининг барча технологик элементлари қўшилади. Бунда қурилиш ишлаб чиқаришидаги жами харажатлар, бино ва иншоотларнинг моддий-мулкий элементлари бўйича харажатлари шакллантирилади. Қурилиш ишлаб чиқаришининг барча элементларининг ўзаро алоқадорлигини яхшилаш учун қурилиш маҳсулотини барпо этиш технологияси (меҳнат предметларининг (бетон, ғишт, темир, тош ва бошқ.) сифат ўзгаришлари билан тавсифланувчи қурилиш жараёнларини олиб боришнинг усуллари ва воситалари) ишлаб чиқилади. Қурилиш жараёни қурилиш майдонида амалга оширилувчи асосий, қўшимча ва хизмат қилувчи технологик операцияларнинг жами ўзаро алоқаларини англатади, ўзаро алоқалар натижасида қурилиш маҳсулоти яратилади.
Қурилиш объектини фойдаланишга (эксплуатацияга) топшириш босқичида қурилиб битказилган объектлар ишга туширилади ва тайёр маҳсулот сифатида буюртмачига топширилади.
Такрор ишлаб чиқаришнинг уч босқичи капитал қўйилмалар айланишининг уч босқичига мувофиқ келади: 1) қурилиш – асосий фондларни барпо этиш шакли сифатида; 2) қурилиш маҳсулотининг асосий фондларга айланиши шакли сифатида; 3) пул маблағларини маҳсулотга айлантириш мақсадида такрор ишлаб чиқаришнинг навбатдаги босқичига тайёргарлик кўриш.
Ишлаб чиқариш объекти қурилишининг давомийлик цикли қурилиш майдонини режалаштиришдан бошлаб то уни ишга туширишгача (эксплуатация) бўлган оралиқ вақтни (даврни) ифодалайди.
Капитал қурилиш тизимида инвестиция жараёнларининг асосий қатнашчилари сифатида инвесторлар, буюртмачилар, қурувчилар, пудратчилар, лойиҳалаштирувчилар иштирок этади.
Инвестор – ўз маблағларини, қарзга олинган ва жалб этилган маблағларни, мулкий бойликларни ва уларга доир ҳуқуқларни, шунингдек, интеллектуал мулкка доир ҳуқуқларни инвестиция фаолияти объектларига инвестициялашни амалга оширувчи инвестиция фаолияти субъекти ҳисобланади. Инвестор ҳуқуқий жиҳатдан инвестиция натижаларига ўзи эгалик қилади. У капитал қўйилмаларни жойлаштириш соҳаларини ўзи танлайди, қурилаётган объект учун шартнома шартларини ишлаб чиқади, инвестиция жараёни қатнашчилари билан молия-кредит муносабатларини амалга оширади.
Буюртмачи – объект қурилиши бўйича бошқарувни ва ташкилий масалаларни (техник-иқтисодий асосномани ишлаб чиқишдан то объектни ишга туширишгача ёки эксплуатацияга топширишгача) зиммасига олувчи юридик ёки жисмоний шахслардир. Тугалланмаган қурилишнинг мулкдори у буюртмачига топширилгунча ва унинг ҳақи тўлангунча пудратчи ҳисобланади. Агар пудрат объекти нобуд бўлса ёки шикастланса, объект қабул қилиб олингунга қадар унинг тасодифан нобуд бўлиш ёки тасодифан шикастланиш хавфи пудратчи зиммасида бўлади.
Бажарилаётган ишларнинг хавфсизлиги учун пудратчи жавобгар бўлади. Агар шартномада тарафлар бошқача тартиб ва шартларни белгилаб қўйган бўлмасалар, шартномада назарда тутилган объектни ёки ишлар мажмуини пудратчи ўз ҳисобидан суғурталаши шарт.
Капитал қурилишда лойиҳалаштириш қурилишга тайёргарлик кўриш босқичи ҳисобланади. Қандайдир объектни (корхона, бино, иншоот) қуриш учун, энг аввало, уни лойиҳалаштириш зарур бўлади.


3 – савол баёни: Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш жараёни, қоида тариқасида 3 босқичга бўлинади. Объектларни лойиҳалаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади. Лойиҳалаштиришни ташкил этишнинг тахминий схемасини 9.2-жадвал асосида ифодалаш мумкин.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish