1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet57/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   115
Bog'liq
маъруза

Таянч сўз ва иборалар

Инвестиция муҳити, инвестицион салоҳият, хорижий капитал, инвестициявий жозибадорлик.




Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар

1. Инвестиция муҳитининг иқтисодий моҳияти


2. Инвестиция муҳитига таъсир етувчи омиллар
3. Инвестиция муҳитини баҳолаш усуллари
4. БЕРИ индекси кўрсаткичлари аҳамияти
5. Инвестиция муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий тизими.
8 – МАВЗУ:. ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИДА КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ
РЕЖА:

    1. Капитал қурилиш ва капитал қўйилмалар. “Қурилиш индустрия”си тушунчаси

    2. Қурилишнинг уч босқичи: тайёргарлик босқичи, қурилиш босқичи, қурилиш маҳсулотини реализацияси.

    3. Капитал қурилишда лойиҳалаштириш. Капитал қурилишда танловни ташкил этиш

    4. Буюртмачи ва пудратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати таркиби ва тузилиши

    5. Капитал қўйилмалар самарадорлигини баҳолаш. Капитал қурилишда назорат ишларини олиб бориш



1 – савол баёни: Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий адабиётларда бир-бири билан ўзаро чамбарчас боғлиқ капитал қурилиш ва капитал қўйилма тушунчалари юзага келади. Капитал қурилиш – асосий фондларни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг шаклларидан бири. Капитал қўйилмалар эса капитал қурилишни амалга оширишнинг молиявий манбаси ҳисобланади.
Капитал қўйилмалар – ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида янги қайта қурилган, ҳамда кенгайтирилган жорий асосий жамғармалар ташкил қилишга мўлжалланган молиявий маблағлар. Маблағлар мунтазам тайёрлов босқичидан қурилиш ишлаб чиқариш босқичига айланади, шундан сўнг маҳсулотни сотиш босқичига ўтилади, бунда улар жамғарма бўлиб ўзгаради. Маълумки, янги корхоналарни барпо этиш, мавжуд ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини техник жиҳатдан қайта қуроллантириш билан боғлиқ бўлган молиявий, иқтисодий, моддий ва меҳнат харажатлари йиғиндиси капитал қўйилмаларни англатиб, ўз навбатида, капитал қўйилмалар иқтисодий жиҳатдан капитал инвестицияларни англатади, улар деярли бир мазмунни билдиради. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида киритиладиган инвестицияларни, қўйилмаларни харажатлар мажмуасини англатади.
Иқтисодий адабиётларда капитал қўйилмаларнинг моҳиятига қуйидагича таърифлар берилган: “капитал қўйилмалар – бу асосий капиталга йўналтирилган реал инвестицияларни (қўйилмаларни), шу жумладан, янги қурилиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни техник қайта қуроллантириш, таъмирлаш, кенгайтириш, машина ва ускуналар сотиб олиш, лойиҳа-қидирув ишлари, шунингдек, уй-жой ҳамда маданий-маиший қурилишларни амалга оширишга йўналтирилган харажатлардир”65.
Статистик ҳисоботларда ва иқтисодий таҳлил жараёнларида бундай инвестициялар капитал ҳосил қилувчи инвестициялар, деб ҳам номланади. Иқтисодий мазмунига кўра, капитал қўйилмалар асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилган қўйилмаларни англатади. Умуман олганда, капитал қўйилмалар аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш учун мўлжалланган ҳамда асосий фондларни барпо этиш ва янгилаш билан боғлиқ бўлган жами харажатларни акс эттиради.
Капитал қўйилмалар қуйидаги харажатларга йўналтирилади:

  • қурилиш-монтаж ишлари;

  • турли жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш;

  • бошқа ҳар қандай харажатлар – лойиҳа қидирув ишлари, қурилиш майдонини тайёрлаш кабилар.

Юқорида қайд қилинган уч элементнинг ўзаро нисбати капитал қўйилмаларнинг тузилишини ташкил қилади.
Шунингдек, капитал қўйилмалар ўз таркибига ҳам эгадир, яъни тармоқ, технологик ва такрор ишлаб чиқариш шулар жумласидандир. Биринчиси – бу иқтисодиёт тармоқлари бўйича капитал қўйилмаларни миқдорий нисбатини акс эттиради. Капитал қўйилмалар иқтисодиёт тармоқларида буюртмачиларга уларнинг маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи, ривожланиш ва ҳақиқий ишлаб чиқариш кучларига қараб тақсимланади. Бу эса соҳа тузилишини ташкил қилади.
Капитал қўйилмаларнинг технологик таркиби – бу машина ва асбоб-ускуналарни сотиб олишга ва қурилиш монтаж ишларини амалга оширига кетадиган харажатлар орасидаги нисбатни акс эттиради.
Амалда асосий фондларни актив қисмини (машина ва асбоб-ускуналарни) такрор ишлаб чиқаришни капитал қўйилмалардаги улушини ошириш йўли билан уларни технологик таркибини такомиллаштириш сарфлар самарадорлигини оширишни муҳим йўналиши ҳисобланади. Капитал қўйилмаларнинг технологик таркиби қурилиш монтаж ишларининг, жиҳозларнинг, асбоб-ускунанинг, шунингдек, жамғарманинг мулкий ҳажми ҳисобидаги турлича харажатларнинг рационал ҳажмини аниқлашга хизмат қилади.
Капитал қўйилмаларнинг технологик тузилишини қурилиш-монтаж ишларига сарфлаётган харажатлар миқдорини камайтириш йўли билан амалдаги асосий жамғармалардан ҳам тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Фаолият юритаётган корхоналарнинг қувватларини қўллаб-қувватлаш, уларни техник қайта қуроллантириш, кенгайтириш қайта қуриш ва янги корхоналарни қуриш капитал қўйилмаларни такрор ишлаб чиқариш акс эттиради.
Капитал қўйилмаларни такрор ишлаб чиқариш таркиби уларни бир томондан янги қурилишларга, иккинчи томондан мавжуд корхоналарни қайта қуриш ва техник қайта қуроллантиришни ва кенгайтиришга сафланадиган маблағлар миқдори ўртасидаги нисбатни акс эттиради.
Капитал қўйилмаларнинг самарадорлигига уларни технологик таркиби, яъни қўйилмаларни умумий йиғиндисида сарфларни алоҳида турлари – ускуналар, асбоблар ва ишлаб чиқаришда ишлатиладиган буюмлар; қурилиш ишлари; лойиҳа ва бошқа ишларга сафларни нисбати катта таъсир кўрсатади.
Капитал қўйилмаларнинг таркибида ускуналарнинг улушини, ҳамда ишлаб чиқариш иштирокчиларини – асосий фондларни фаол қисмини қурилиш ишларига нисбатан кўпайиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни бирлигига капитал қўйилмаларни пасайишига олиб келади ва уларни иқтисодий самарадорлигини оширади.
Капитал қўйилмаларнинг таркибини янгилашга: саноатнинг техник даражасини ошиши, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштиришнинг ўсиши, ускуналарни такомиллаштиришга, ишлаётган корхоналарни кенгайтириш ва қайта қуришга, уларнинг кооперациялашуви ва гуруҳларга бирлаштириш ва ҳоказоларга шароит яратади.
Айтиш жоизки, капитал қўйилмаларни таркибини яхшилашда режалаштиришни яхшилашга ва қурилиш ишларининг қийматини пасайтиришга қаратилган тадбирлар катта аҳамиятга эга бўлади.
Янги техникани жорий қилиш асосида ишлаётган корхоналарни қайта қуриш қисқа муддатларда ишлаб чиқариш қувватларини оширишга ва янги корхоналарни қуришга қараганда камроқ капитал сарафлашга имкон яратади.
Ҳозирги вақтда ишлаб турган корхоналарга капитал қўйилмаларни сарфланиши техник тараққиётнинг жадаллашиб бориши ва ишлаб турган техниканинг эскириб боришига боғлиқдир. Ҳозирги шароитда илгари қурилган кўпгина корхоналарда эскирган ускуналарни модернизациялаш зарурати юзага келган. Бу ишлаб чиқаришнинг интенсивлашга ва техникани ҳозирги замон талабларига жавоб беришига ва меҳнат унумдорлигини ошишга олиб келади. Қатор минтақаларда қайта қуриш ушбу минтақа иқтисодиётини кўп қиррали ривожлантириш, корхоналарни зарур буюмлар билан таъминланиши учун ҳам зарурдир.
Ҳозирги пайтда капитал қўйилмалар самарадорлигини ошириш биринчи навбатда корхоналарни техник қайта қуроллантириш, механизация ва автоматизация, уни ихтисослаштириш, технологияни яхшилаш ва ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди ва банк кредитлари ҳисобига корхоналарни техник қуроллантириш кўпайиб боради.
Капитал қўйилмалар даставвал бошланган қурилишларни тугатиш ва ишга тушириш лозим бўлган объектларга йўналтирилади, шунинг асосида ишлаб чиқариш қувватларини ва асосий фондларни ишга туширишга эришиш мумкин бўлади. Капитал қурилиш асосий фондларни барпо этишнинг барча босқичларини (объектни лойиҳалаштиришдан бошлаб то уни ишга туширишгача бўлган жараённи) қамраб олади. Унинг асосий ҳал қилувчи босқичи қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳамда қурилаётган объектнинг ишга туширилишини таъминлаш ҳисобланади. Ушбу босқич моддий ишлаб чиқаришнинг асосий тармоғи бўлган “қурилиш индустрияси” билан амалга оширилади. Капитал қўйилмаларни самарадорлигини ошириш вазифасини бажариш учун ҳар бир сарфланган сўм учун маҳсулот ишлаб чиқаришни ўсишини оширишга эришиш ва унинг кенг миқёсда ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш лозим:

  • алоҳида тармоқларга ва корхоналарга капитал қўйилмаларни йўналишини иқтисодий асослаш;

  • ўзининг техник даражаси бўйича фан ва техника янги ютуқларига жавоб берадиган ва меҳнат унумдорлигини ўсишини, маҳсулот таннархини пасайишни ва ишлаб чиқаришни фойдалилигини ўсишини таъминлайдиган қурилишларни ва лойиҳаларни сифатини ошириш;

  • қурилишларни ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни тезлаштириш, лойиҳа–смета ҳужжатлари ва моддий-техник ресурслар ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни таъминлаш.

Капитал қўйилмаларни корхоналарда белгиланган меъёрлар доирасида режалаштириш унинг иқтисодий ривожланиш режасининг ажралмас қисми бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқаришини ва уни ишлаб чиқариш салоҳиятини такомиллаштириш асоси бўлиб хизмат қилади. Режалаштириш капитал қурилишни узлуксизлигини таъминлайди ва уларни ўз вақтида амалга оширишни имкон яратади. Капитал қўйилмаларни тўғри режалаштириш учун ва қурилиш ишлаб чиқаришини тўғри ташкил қилиш учун маҳаллий ташаббусни кенгайтириш лозим. Режалаштирш капитал қурилиш мунтазамлигини таъминлаши ва қурилишларни ўз вақтида тугатилишига шароит яратиши лозим. қурилиш нисбатан ишлаб чиқариш циклини қайта муддат талаб қилишлиги билан ажралиб туради, шунинг учун ҳам тайёргарлик даври узоқ вақтни ўз ичига олади. Капитал маблағларни ўзлаштириш бўйича режаларни йўқлиги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини қимматлаштиради. Капитал қўйилмалар жорий режалаштиришни ва қурилиш-монтаж ишларини асоси бўлган истиқбол режаларини ишлаб чиқиш муҳим бўлиб ҳисобланади. Истиқбол режалардан келиб чиқиб ишларни йиллар бўйича, янги талаблар асосида тақсимлаш учун аниқлаштирилган режалар ва дастурлар муҳим аҳамият касб этади.
Капитал қўйилмалар бўйича режа топшириқлари муайян тармоқлар, иқтисодий минтақалар ва корхоналар бўйича саноат ишлаб чиқаришларида мўлжалланган ўсишни таъминловчи янги ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга туширишни таъминлайди.
Шунинг учун ҳам саноатдаги капитал қўйилмалар режаси саноат ишлаб чиқаришининг ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ равишда тузилади. Шу билан бирга капитал қўйилмалар режаси бошқа режалар билан мувофиқлаштириб тузилади, бу эса ўз навбатида капитал қурилишларни ўз вақтида моддий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш имкониятини беради.
Моҳият жиҳатидан янги қурилиш, кенгайтириш, таъмирлаш, техник қайта қуроллантириш ва амалдаги объектларни модернизация қилиш йўли билан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш асосий фондларини барпо этиш жараёни капитал қурилишни англатади. Унинг ёрдамида жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган асосий фондлар янгиланади.
“Капитал қурилиш” тушунчаси адабиётларда ва амалиётда икки хил тарзда талқин қилинади:
– моддий ишлаб чиқаришнинг тармоғи сифатида;
– ишлаб чиқариш фаолиятининг тури сифатида.
Тармоқ сифатида капитал қурилиш қуйидаги асосий белгилари бўйича характерланади: аниқ мақсадга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш; технологик жараёнларнинг умумийлиги; малакали мутахассисларнинг мавжудлиги.
Ишлаб чиқариш фаолиятининг тури сифатида капитал қурилиш қуйидаги комплекс ишларни бажариши асосида корхоналар бино ва иншоотларини барпо этишни (яратишни) тавсифлайди: қурилишни амалга ошириш учун ускуналар монтажи; лойиҳа-қидирув ишлари; қурилиш майдонини тайёрлаш; санитар-техник қурилмаларни (канализация, сув ўтказгичлар ва ҳ.к.) барпо этиш ва бошқ.
Қурилиш маҳсулоти ҳисобланган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар кўп қиррали, конструкцияси мураккаб бўлган объектлар ҳисобланади. Бу қурилиш ишларини ишлаб чиқаришнинг хусусиятлари билан характерланади.
Қурилишнинг асосий хусусияти унинг индустрлашганлиги билан белгиланади. Қурилишни индустрлаштириш қурилиш тармоғида илмий-техник тараққиётнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Қурилиш индустрияси деганда саноат ишлаб чиқариш блоклари ва конструкциялар ҳолатидан келиб чиқиб, қурилиш ишлаб чиқаришини бино ва иншоотларни монтаж қилиш ва йиғиш жараёнини механизациялаштиришга айлантириш тушунилади.
Қурилишни индустрлаштириш қурилиш ишларининг технологияси бўйича кенг кўламдаги ўзгаришларни олиб киради. Қурилишни индустрлаштиришнинг асосий элементлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: йиғма қурилишни ривожлантириш; қурилиш-монтаж ишларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш; қурилиш ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жорий қилиш.
Капитал қурилиш кўп алоқаларни характерлайдиган мураккаб жараёндир. Унинг асосий хусусияти: объектларни қуришнинг техник ва ташкилий жиҳатдан мураккаблиги; моддий, меҳнат ва пул ресурслари харажатларининг кўплиги, ишлаб чиқариш циклининг давомийлигидир.
Капитал қурилишнинг асосий вазифаси ижтимоий-маданий аҳамиятга доир объектлар, уй-жой, бино ва иншоотларни замонавий техник асосда қуриш, мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишдан иборатдир. Аҳоли фаровонлигининг ошиши, моддий ишлаб чиқариш барча тармоқларининг янада ривожланиши капитал қурилишнинг ҳажми ва самарадорлигига боғлиқ бўлади. Капитал қурилиш ўз вазифасини бажара туриб, инвестиция жараёнларида муҳим рол ўйнайди. Инвестиция жараёнларида капитал қурилишнинг ўрни ва аҳамиятини аниқлаш учун капитал қўйилмаларнинг технологик таркибига мурожаат қилиш зарур бўлади.
Капитал қурилиш – асосий воситаларни яратиш ва уларни реконструксия қилиш, шунингдек, фаолият кўрсатаётган асосий фондларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича фаолият. Капитал қурилиш хараёни лойиҳалаш ва тадқиқот, қурилиш монтаж ишлари, қурилиш монтаж ишлари, қурилиш материаллари ва транспорт хизматларини ўз ичига олади66. Қурилиш тармоғи қурилаётган обектларнинг характери ва мақсадига қараб бир неча қуйи тармоқларга бўлинади (9.1-расм).






Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish