1 – мавзу: инвестицияларнинг иқтисодий мазмуни, моҳияти ва инвестиция жараёнларининг асосий босқичлари



Download 1,27 Mb.
bet31/115
Sana24.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#188337
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   115
Bog'liq
маъруза

3 – савол баёни: Маълумки, жаҳон хўжалигида интеграцион бирлашмага қўшилувчи давлатлар иқтисодиёти ўзаро алоқаларни олиб борувчи ҳамкорларга хос умумий жараёнларни амалга оширган ҳолда миллий иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатиб келмоқда. Баъзи бир ҳолларда салбий жиҳатлар қайд этилган бўлсада ҳам, яъни:

  • бозор миқёсининг кенгайиши. Бунда капитал айланмасининг тезлигининг ошиши баъзи-бир ривожланаётган мамлакатлар учун катта аҳамият касб этиши;

  • интеграция жараёнларида иштирок этувчи мамлакатлар ўзларининг миллий хўжаликларида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириши;

  • интеграцион блок аъзоси бўлган давлатлар гуруҳининг обрў-эътиборининг ошиши, ушбу давлатлар учун турли савдо-иқтисодий музокараларда яхши мавқега эга бўлишлигини таъминлаши;

  • интеграцион блокларнинг иштирокчи мамлакатларда ахборот технологиялар бўйича айрибошлаш суръатларини тезлашиши, экспорт махсулотларнинг таннархини камайишига ва рақобатбардошлигини ошишига ёрдам бериши;

  • интеграцион жараёнлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий муаммоларни ҳал этиш имконини берувчи мамлакатлар ўртасидаги миграцион айланманинг кенгайишига олиб келиши.

Жаҳон иқтисодиётида интеграцион жараёнларнинг яққол кўзга ташланувчи салбий оқибатларини қуйидаги ҳолатларда намоён бўлиши мумкин:

  • иқтисодиёти кучсизроқ мамлакатлардан ресурсларнинг (табиий ва инсон) иқтисодиёти кучли ҳамкорлар томонга оқиб ўтишида;

  • компаниялар (фирмалар) ошкор бўлмаган ўзаро картел битимлари ва бирлашмалари натижасида йирик ТМКлар аҳамиятининг кучайишига олиб келишида;

  • интеграцион блоклар бюрократик институтларнинг фаолият кўрсатишлари натижасида катта миқдордаги харажатларни вужудга келишида.

Айтиш жоизки, ҳозирга қадар чоп этган кўплаб илмий асарларда шундай ҳолат кўринмоқдаки, интеграцион гуруҳда у ёки бу мамлакатлар иштирок этишининг ижобий ёки салбий томонларини баҳолаш жуда мураккаблигича қолмоқда. Иқтисодий интеграциядан ички бозори кичик, ресурсларга камбағал, жаҳон ЯИМда кам улушга эга бўлган давлатлар кўпроқ иқтисодий самара олиши мумкин.
Жаҳон иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятларидан бири – унинг қамрови кенгайиб бораётганлигидандир. Ушбу жараёнлар қуйидаги муҳим ҳолат натижаси ҳисобланади: бир томондан, амалиётда тобора кўпроқ миллий бозорларнинг яратилиши, миллий иқтисодларнинг ташқи алоқаларга урғу бериши бўлса, иккинчи томондан, халқаро хўжалик муносабатларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлида учрайдиган транспорт, коммуникация соҳаларида ғов – тўсиқларни дарҳол бартараф этувчи технологик инновациялар бўлиб ҳисобланади.
Бугунги кунда интеграция жараёни кучайиб бормоқда ва бу шароитда жаҳон иқтисодига қўшилувнинг туб баҳоси юз чандон ортиб кетмоқда.
1980 – йилларнинг ўрталаридан бошлаб жаҳон иқтисоди халқаро савдо ва халқаро молиявий муомалалар ҳаддан ташқари юқори суръатлар билан ўсаётган даврга қадам қўйди.
Ўтган давр ичида халқаро савдо обороти ҳажми бир йилда ўртача 6,5%га, халқаро хизматлар савдоси 2,4 марта кўпайди, халқаро савдонинг ялпи маҳсулотларидаги салмоғи олдинги 10 йилликдагига нисбатан 2 марта кўпроқ ошди. Бу миллий иқтисодлар кашфи тезлашганидан, уларнинг бир – бирига муҳтожлиги кучайиб борганлигидан далолат бермоқда.
Шунинг учун ҳам аксарият иқтисодий адабиётларда иқтисодий интеграция – хўжалик фаолиятининг интернационаллашувида олий босқич бўлиб, ўзига хос ҳуқуқий тизимлари билан ажралиб турувчи, ҳам давлатлараро, ҳам устмиллий негизига таянган бамаслаҳат сиёсат асосида фаолият кўрсатувчи бир бутун ягона хўжалик деб эътироф этиб келинмоқда. Бунга эса Европа Иттифоқи мисол бўлади.
Миллий хўжалик субъектлари ўртасида ўзаро чуқур ва барқарор алоқаларни ривожлантириш, меҳнат тақсимотини йўлга қўйиш, уларнинг турли даражадаги, турли шакллардаги қайта ишлаб чиқариш тизимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш асосида мамлакатларнинг хўжалик ҳамда сиёсат соҳаларида бирлашуви жараёнида халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти шаклланади.
Интеграция давлатларнинг иқтисодий бирлашмаларини шакллантириш ҳамда миллий сиёсатларини мувофиқлаштириш асосида давлатлараро (макро) даражада интеграцион жараёнлар рўй беради. Интеграциянинг энг муҳим жиҳатлари:
1. иқтисодий жараёнларни давлатлараро миқёсида йўлга қўйишда;
2. бир – биридан у ёки бу даражада мустақил ҳисобланган миллий халқ хўжалик мажмуалари ўрнига умумий мутаносибликка, умумий қайта ишлаб чиқариш тизимига эга бўлган бирон минтақавий интеграционал мажмуани аста – секин шакллантиришда;
3. давлат доирасида маҳсулотлар, ишчи кучи, молиявий ресурсларнинг давлатлараро ҳаракати учун ҳудудий шароитларни кенгайтириш ҳамда бундай ҳаракатга монелик қилувчи кўпдан – кўп маъмурий ва иқтисодий ғовларни бартараф этишда;
4. интеграционал бирлашмаларда қатнашувчи давлатларнинг ички иқтисодий шарт – шароитларини бир – бирига яқинлаштириш, уларнинг иқтисодий ривожланиш даражаларини тенглаштиришда намоён бўлади.
Одатда, у ёки бу жўғрофий минтақа, унда жойлашган қўшни мамлакатлар шундай интеграцион бирлашмаларнинг асосий ўзагини ташкил этади. Ҳозирда қарийиб 70 дан ортиқ давлатлар ташкилотлари ва 65 мингга яқин миллатлараро корпорациялар мавжуд.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish