1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

2-саволнинг баёни: 
Урартунинг ҳалокатидан кейинги даврда синфий жамият ва 
давлатчиликнинг шаклланиши яна учта Кавказорти марказида якунига етди: 


Колхида, Иберия ва Албания. Урартунинг меросхўри бўлган Қадимги Арман 
подшолигидаги сингари бу ерда ҳам кейинчалик маҳаллий ва қадимги Шарқ 
маданий анъаналарига антик цивилизация катта таъсир кўрсатди.
Шу тариқа Кавказорти цивилизациясини қуйидагича даврлаштириш 
мумкин: м.а. И минг йилликнинг илк асрларида бу ерда синфий жамият ва 
давлатчиликнинг ягона маркази Урарту мавжуд бўлган; сўнгра бу ҳудудга 
Кавказортининг Қора денгизбўйи қирғоқларида юзага келган қадимги 
Колхида; эллинистик даврда эса – бу регионнинг қолган ҳудудлари - Иберия 
(ҳозирги шарқий Грузия ) ва Кавказ Албанияси (ҳозирги Озарбайжоннинг 
шимоли ва Доғистоннинг бир қисми) ҳам қўшилган. 
Собиқ Урарту мулкларининг катта қисми Мидия давлати, сўнгра 
Аҳамонийлар империяси таркибига кирди. Улар бир неча сатраплик 
таркибига киритилган ва марказий ҳокимиятга бож тўлаган. Шундай 
сатрапликлар доирасида м.а. ВИ-В асрларда ўз ичига урартларнинг 
авлодлари ва бошқа қабилаларни қамраб олган қадимги арман халқининг 
шаклланиши бошланган.
Аҳамонийлар бошқарувга жалб этган маҳаллий зодагонлар ичида 
сатрапликларнинг бирини бошқарган Ервантитлар (юнонча Оронтитлар) бор 
эди. Сатрап ва унинг атрофидагиларнинг маданияти ва турмуш тарзи 
аҳамонийлар намунасида ташкил этилган. Эребунидан топилган м.а. В асрга 
оид юнон тангалари маданий ва савдо алоқаларининг кенгайганлигидан 
далолат беради. Қадимги эрон диний таълимотлари, хусусан зардўштийлик, 
қадимги Арманистонга катта таъсир кўрсатган. Бироқ оммавий, халқ 
маданияти кўп жиҳатларда урурту анъаналарини давом эттирган.
Бироқ Олд Осиёдаги умумий вазият мураккаблашиб бориб, Тигран II 
римликлар билан келишишга мажбур бўлади. Помпей билан м.а. 66 йилда 
имзоланган тинчлик шартномасига кўра “Буюк Арманистон”нинг 
чегаралари қисқаради, “подшолар подшоси” ўзини “рим халқининг дўсти ва 
иттифоқчиси” деб тан олади.
Траян даврида, 114 йилда Арманистон Римга тобе давлатга айланди ва II 
асргнинг иккинчи ярмига келибгина ўз мустақиллигини қайта қўлга киритди. 
Арманистонни ўзларига бўйсундиришга интилган Сосонийлар кучли 
қаршиликка дуч келдилар. Қадимги анъаналарга эга бўлган давлат 
мафкуравий мустақилликка ҳам эришишга ҳаракат қилиб, Тиридат III (287-
330 йй) даврида христианликни давлат дини деб эълон қилди.
Милоддан олдинги сўнгги асрлар ва милодий биринчи асрларда 
Арманистон юксак маданиятга эга давлат эди. Урбанизатсия жараёни бунинг 
ёрқин далилидир. Доимий режалаштириш асосида барпо этилган қадимги 
арман шаҳарлари эллинистик шаҳарсозлик қоидалари асосида барпо этилган. 


Милодий И асрда бунёд этилган Гарнидаги Михр ибодатхонаси арман 
меъморчиликнинг юксак тараққиётидан далолат беради. Арманистон 
ҳайкалтарошлиги ранг-баранглиги билан ажралиб туради, унда эллинистик 
ва маҳаллий анъаналар уйғунлашиб кетган. Кулолчилик, металлсозлик, 
заргарлик ҳам юксак тараққий этган.
Антик даврдаги Арманистоннинг маъанавий ҳаёти ҳақида у қадар кўп 
нарса маълум эмас. Арманистон динига синкретизм хос бўлиб, унда қадимги 
маҳаллий эътиқодлар ва эрон таъсири қоришиб кетган. Арман худоларининг 
пантеонида Михр, Анаит ва Вахагн каби худолар муҳим ўрин тутган. 
Кавказорти тарихида Колхида алоҳида ўрин тутади. Унинг тарихи антик 
муаллифлар, археологик тадқиқотлар натижалари туфайли яхши ўрганилган. 
Кавказортининг бошқа давлатларидан фарқли равишда Колхида Ўртаер 
денгизи маданиятлари билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва м.а. ВИ асрда юнон 
колониялаштиришининг объектига айланган. Қора денгизнинг шарқий 
қирғоқларида вужудга келган юнон колонияларининг иқтисодий асосини 
воситачилик савдоси ташкил этган.
Колхида давлатининг юзага келишида илк темир даврида ишлаб 
чиқаришнинг ривож топиши муҳим омил бўлди. Колхида темир 
металлургиясининг муҳим марказларидан бирига айланди. Колхидадаги 
ижтимоий табақаланиш дафн ёдгорликларида яққол намоён бўлади. Масалан, 
м.а. В асрга оид аёл қабридан 1600 та олтин буюм, шу жумладан ҳўкиз ва 
оҳуни овлаётган шер тасвирланган ажойиб тиллақош топилган.
Юксак даражада ривож топган ҳунармандчилик ва савдо Колхиданинг 
гуллаб-яшнашига асос бўлди. Антик дунёда Колхида ҳақида аргонавтлар 
саргузаштига сабаб бўлган “олтин мўйна” мамлакати сифатида маълум эди.
Диоскуриадада 70 та қабила ва халқ вакиллари савдо учун 
тўпланишганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Колхидада нафақат 
маҳаллий, балки транзит савдонинг ҳам тараққий этганлиги пул 
муомаласининг ҳам эрта ривожланишига олиб келди. Ду ерда юнон ва 
маҳаллий тангалар муомалада бўлган. М.а. В- III асрнинг биринчи ярмида 
зарб этилган маҳаллий тангаларнинг олд тарафида ҳукмдор, орқа тарафида 
ҳўкиз бошининг тасвири бўлган. М.а. III асрда подшо Ака номидан тилла 
тангалар 
зарб 
этилган. 
Маъмурий 
жиҳатданКолхидапровинтсияларгабўлинган, 
уларнингтепасидаскептух 
(тождор) унвонигаегашахслартурган. 
Колхида маданиятининг ўзига хос жиҳати унда маҳаллий ва юнон 
анъаналарининг қоришиб кетганлигидир. Ван шаҳри харобаларидан 
топилган буюмлар, иншоотларда юнон таъсири кучли эканлиги кўриниб 


турибди. Колхида ҳудудидан ўзига хос тош ва бронза ҳайкаллар, 
коропластика, торевтика, глиптика намуналари топилган. 
Колхида кейинчалик Римнинг таъсирига тушади ва И асрда Римнинг 
Каппадокия вилоятига қўшилади.
Иберия давлатининг шаклланиши ва мустаҳкамланиши эллинистик 
даврда содир бўлди.Дедоплис-Миндоридан топилган, м.а. II-И асрларга оид, 
маҳаллий грузин астрал илоҳалари билан қўшилиб кетган маздакийлик 
илоҳаларига бағишланган ибодахона мажмуаси Иберияда меъморчиликнинг 
юксак тараққиётидан далолат беради.
Қадимги Грузия тарихий анъаналарига кўра, Ибериянинг илк подшоси 
Парноваз ўз қароргоҳини Армази тоғида барпо этган. Багинети тепалигида 
жойлашган бу шаҳар археологлар томонидан ўрганилган. Саркине, Дазалиси, 
Урбниси ва бошқа жойлардан ҳам Иберия шаҳарларининг харобалари 
топилган. Ўзига хос ғор-шаҳарлар ҳам мавжуд бўлган (Уплистсихе). Иберия 
санъатида ҳам юнон-рим маданиятининг таъсири кўриш мумкин. Масалан, 
Иберияда Дионисга эътиқод қилиш кенг тарқалган. Саркинедан топилган 
Дионис ва Ариадна тасвирланган сопол ниқоблар, Дионисий доирасидаги 
илоҳалар ҳайкалчлари шундан далолат беради.
Кавказ Албанияси Кавказортининг бошқа вилоятларига нисбатан юнон-
рим дунёсининг марказларидан узоқда жойлашган ва шу сабабдан унинг 
тарихи ва маданияти антик муаллифлар асарларида кам ёритилган. Унинг 
тарихи асосан археологик маълумотлар асосида ўрганилган. Бу ерда 
давлатчилик ва синфий жамиятнинг пайдо бўлиши муаммоси ҳануз 
баҳсталаб бўлиб қолмоқда. Бироқ бу жараён эллинисик даврда ниҳоясига 
этган деб ҳисоблашга асос бор.
М.а. И асрда бу ерга ҳам римликлар кириб келган. Боку яқинидаги 
Гобустон тоғидан топилган м.а. И асрга оид ХII легион сентуриони номидан 
тузилган лотин ёзуви бунга гувоҳлик беради. Кейинчалик Кавказ 
Албаниясида ҳукмронликни Аршакийлар сулоласи ўз қўлига олди. Албания 
у ёки бу даражада Кавказортидаги рим-парфия курашларига жалб этилган. 
Жануб ва шимолнинг доимий босими остида бўлишига қарамасдан 
Кавказорти халқлари ўзига хос цивилизацияларни яратиш, сақлаб қолиш ва 
ривожлантиришга муваффақ бўлишди. Қадимги маданий анъаналар билан 
ташқи таъсир уйғунлашиб кетган бу цивилизациялар жаҳон маданиятига 
улкан ҳисса қўшди.

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish