1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

Назорат саволлари: 
1. Дастлабки одамлар Нил водийсига қайси даврда келиб ўрнашишган? 
2. Нил водийсининг энг қадимги аҳолиси (Бадарий маданияти) қайси 
хўжалик тури муҳим рол ўйнаган? 
3. Фиръавн Аменхотеп ИВ (Ехнатон) ислоҳотининг моҳияти нимадан 
иборат эди? 
4. Миср цивилизациясининг фиръавнлар даври қачон ўз ниҳоясига етди? 


5. Миср цивилизациясининг диний эътиқодлари учун хос бўлган 
хусусиятни аниқланг 
 
Адабиётлар: 
1. 
Ерасов Б.С. Культура, религия и цивилизация на Востоке. – М., 
1990. 
2. 
Замаровский В. Их величества пирамиды. - М., 1986 
3. 
Веллар К. Архитектура страны фараонов. - М., 1990. 
4. 
История письма: эволюция письменности от Древнего Египта до 
наших дней./ Перевод с немецкого. – М.: Эксмо, 2002. -398 с. 
5. 
Абдуллаев Н.Санъат тарихи. Том-1, - Т.: Ўқитувчи, 1986. 
 
 
4 - мавзу. Қадимги Кичик Осиё ва Шарқий Ўрта ер денгиз бўйи 
цивилизациялари 
Асосий саволлар: 
1. Кичик Осиё ва Шарқий Ўрта ер денгиз бўйининг қадимги маданият 
марказлари 
2. Хетт цивилизацияси
3. Шарқий Ўрта ер денгиз бўйи цивилизациялари. 
1-саволнинг баёни: 
Қадимги юнонлар Кичик Осиёни Анатолия деб аташган. ХХ асрнинг 
20-йилларидан Туркиянинг Осиё қисми ушбу ном билан аталади. Анатолия 
дастлаб қадимги цивилизациялар тадқиқотчиларини жалб этмаган. Аммо 
Чатал-Гуюк манзилгоҳининг очилиши бу ҳудуд қадимги цивилизация 
марказларидан бири эканлигини кўрсатди. Анатолияда турли даврларда 
Хетт, Митанни, Оссурия, Фригия, Лидия, Урарту каби давлатлар гуллаб-
яшнади.
Митанни давлатига м.а. ХВИ асрда хуррит қабиласи митаннилар асос 
солади. Митанни пойтахти юқори Хабурдаги Вассоканда жойлашган эди. 
М.а. ХВИ аср Митанни Загрос ва Ниневиядан Шимолий Суриягача бўлган 
ҳудудни эгаллаб, улкан давлатга айланди. Шу вақтдан бошлаб бир юз эллик 
йил давомида Олд Осиёда Митаннидан кучли бўлган қудратли давлат йўқ 
эди. Митанни бу даврда Миср билан Месопотамия ва Шарқий Ўрта ер 
денгизи ҳавзаси учун узоқ кураш олиб борди. ХВ асрда халқаро вазият 
ўзгариб Миср билан Митанни ўртасида иттифоқчилик муносабатлари 
ўрнатилди ва сулолавий никоҳлар тузилди. М.а. ХIV аср бошларидаги 
Митаннидаги сулолавий низо, сарой фитналари давлатни заифлаштирди. 
Хетталар ва Оссурия томонидан катта ҳудудлари истило қилинган Митанни 


шимолий Месопотамиядаги кичик бир давлатчага айланиб қолди. 
Қачонлардир қудратли давлат қолдиғи сифатида Митанни Оссурия 
томонидан тугатилди. 
Пойтахти Сард бўлган Лидия подшолиги тахминларга кўра эрамиздан
аввалги ХII асрда Анатолияга эгей-болқон босқинларидан кейин хетт
колонистлари, маҳаллий ливия қабиласи бўлган меонлар томонидан ташкил
этилган. Эрамиздан аввалги VIII асрда Лидия Фригияга бўйсунади. 675-
йилдан Лидия мустақил бўлди. Бироз вақт ўтмай Лидияга киммерийлар 
бостириб кирди. Лидия подшоси Оссурияга ёрдам сўраб мурожаат қилди
ва унинг ҳокимиятини расман тан олди. М.а. 654-йил Лидия заифлашган
Оссурия таркибидан чиқиб Миср билан иттифоқ тузди. Эрамиздан аввалги 
644 йилда киммерийлар Сардни босиб олдилар. Скиф-Оссурия уруши
Лидиянинг мустақил бўлишига имкон яратди. Лидия Ликиядан ташқари 
Галис дарёсидан ғарбдаги бутун Кичик Осиёни бўйсундирди. Лидия дунёда 
биринчи бўлиб олтин ва кумушнинг табIIй қўшилмаси-електрадан (м.а. VII
аср) танга зарб қилди ва олтин танга ВИ асрда зарб қилинди. М.а. ВИ асрда 
Лидия Форс давлати таркибига кирди.
Тавр тоғларидан ва Фрот дарёсининг ўрта оқимининг Мисргача
бўлган Шарқий ўртаер денгизи қирғоги ҳудуди ва Сурияни қадимда 
юнонлар Финикия ва Фаластин деб номладилар. Қадимда бу ҳудуднинг 
катта қисмини Ханаан деб аталган денгиз қирғоги ташкил этарди.
М.а. ХIII-ХVII асрда Ямхаддан жануброқда бир қанча шаҳарларни
бирлаштирган қудратли гиксослар иттифоқи вужудга келади. Зарбдор қисм
жанг аравалари бўлган қўшинга эга бўлган гиксослар ўз ҳокимиятларини 
Мисрда ўрнатдилар, Фаластин ва Сурияда ҳам эгалик қилдилар. Гиксослар 
иттифоқига Кадеш ва Мегиддо шаҳарлари ҳам киради. Гиксослар давлати
қурама бўлиб, унга семит қабилалари етакчи ўрин эгаллаб, бу давлат 
бирлашмасига хуррит ва хетт қабилалари қўшилдилар.
Гиксослар Мисрдан ҳайдалгач, Фаластин ва Сурияга чекиниб бу ерда
қарийиб юз йил ҳукмронлик қилдилар. Шимолий Сурияда хеттлар 
ҳокимиятни қўлга олдилар, лекин тез орада Митанни давлати бу ҳудудни 
эгаллаб олади. М.а. ХВИ аср охирига келиб, Шарқий Ўртаер денгизи Миср 
ва Митанни томонидан бўлиниб олинади. М.а. ХВ-ХIV асрларда Шарқий 
Ўртаер денгизи сиёсий тарқоқлик, ўзаро урушлар гирдобида қолди.
М.а. ХIII-ХII аср бошларида Сурия ва Фаластин Ўртаер денгизи 
қирғоғи эгей-анатолия халқлари («денгиз халқлари») босқинига учрайди. 
Шундан сўнг улар Мисрга ҳужум қиладилар, лекин мисрликлар ҳужумни 
қайтарадилар. Мисрдан улоқтириб ташланган келгиндилар Фаластин 
қирғоғига ўрнашиб, Филистим (“Пелесет”) номи билан давлат туздилар. Тез 


орада улар бу ердаги маҳаллий аҳолининг тили ва маданиятини 
ўзлаштирдилар, уларнинг номидан “Фаластин” номи келиб чиқди. 
М.а. II минг йиллик охири И минг йиллик бошларида Шарқий ўртаер 
денгизи қирғоғи шаҳарлари қайта тикландилар. Шарқий ўртаер денгизи 
қирғоғида финикияликлар халқаро савдода етакчи ўринни эгалладилар. 
Финикия шаҳарларида кемасозлик, денгизчилик юқори даражада 
ривожланади. Финикияликлар Ўртаер денгизи ҳавзасида ўзларининг ўнлаб
колонияларини барпо қиладилар. Тир ва Сидон шаҳарлари бу йўналишда 
фаол ҳаракат қиладилар ва ўзаро бирлашиб ягона давлат тузадилар.
Финикиянинг колониялари ичида Тир шаҳри асос солган Шимолий 
Африкадаги Карфаген ёки Кархемиш (м.а. 825 ёки 814 йилда барпо 
қилинган) иқтисодий жиҳатдан юқори даражада тараққий қилган ва сиёсий
қудратга эришган. Карфаген шаҳри Ғарбий ўртаер денгизидаги
Финикиянинг бошқа колонияларининг марказига айланади ва ўз 
колонияларини барпо қила бошлайди. М.а. III-II аср ўрталарида Пуни 
урушлари натижасида Карфаген батамом тор-мор қилиниб, унинг ҳудуди 
Рим республикасининг Африка профинтсиясига айлантирилади ( м.а. 146- 
йил).
М.а. II минг йиллик охирларида континентал Сурияда савдо йўллари 
кесишган нуқтада Арабистондан келган сомий қабилаларидан бири 
оромийларнинг Суриядаги бош маркази Дамашқ шаҳри кучайиб кетади. 
Дамашқ подшолигининг иқтисодиёти ривожланган чорвачилик, бутун Яқин 
Шарққа машҳур бўлган қуролсозлик ва олий навли жун билан воситачилик 
савдосига асосланган. М.а. ИХ аср охирида бетўхтов урушлар сабабли 
заифлашиб қолган Дамашқ Оссурия томонидан босиб олинди. 
М.а. VIII аср ўрталарида Оссурия Дамашқ ва Исроил давлатларини тор-
мор қилади. Тир-Сидон подшолигининг катта қисми Оссурия томонидан 
босиб олиниб, тобе ҳудудга айлантирилади. Оссуриянинг ғарбий қисмига 
скифларнинг ҳужуми Шарқий ўртаер денгизи қирғоғида Оссурия
ҳукмронлигига чек қўяди. Оссуриянинг ҳалокатидан кейин Шарқий ўртаер 
денгизи Миср ва Бобил ўртасидаги рақобат майдонига айланади. Миср ва 
Бобил ўртасидаги рақобат охир-оқибатда м.а. 587-йилда Яҳудияни ҳалокати, 
яҳудийларнинг Месопотамияга асир қилиниб олиб кетилиши, бутун Шарқий 
Ўртаер денгизини Бобилга тобе бўлиши билан якунланади. М.а. 539-йилда
аҳамонийлар томонидан Бобилни босиб олиниши билан бу ҳудудда форслар 
ҳукмронлиги ўрнатилади. 

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish