2. Кавказорти цивилизациялари тараққиётида антик дунё таъсирига баҳо
беринг.
3. Кавказорти цивилизацияларининг ютуқлари қадимги Шарқ
маданий
тараққиётида қандай рол ўйнади?
6 – мавзу
Қадимги ва илк ўрта асрда эрон
Асосий саволлар:
1. М.а. ИВ-И минг йилликларда Қадимги эрон цивилизацияларининг
шаклланиши ва тараққиёти
2. Аҳамонийлар сулоласи ва Парфия даврида эрон.
1-саволнинг баёни:
Қадимги эрон тарихида қуйидаги босқичларни ажратиш мумкин: элам
цивилизациясининг вужудга келиши ва гуллаб-яшнаши (м.а. ИВ минг йиллик
охиридан м.а. VII аср охиригача); Мидия даври (м.а. VIII- ВИ аср ўрталари);
Аҳамонийлар даври ( м.а. ВИ аср ўртасидан 330 йилгача); Парфия даври (
м.а. III аср ўртасидан – тахминан 224 йилгача).
Ерон жануби-ғарбий қисмининг туб аҳолиси эламликлар бўлган.
Загроснинг ғарбий тоғолди ҳудудларида ва шимолий-ғарбий эронда келиб
чиқиши ҳинд-европалик бўлмаган қабилалар, жумладан хурритлар,
маннейлар, луллубейлар ва бошқалар истиқомат қилишган. М.а. ХII-ХИ аср
чегараларида Ғарбий эронга мидия ва форс қабилалари
кириб келган, улар
кейинчалик бутун эрон тоғлигини эгаллаб, автохтон аҳолини ассимилятсия
қилган.
Ероннинг ҳозирги Хузистон вилоятини эгаллаган эламда ишлаб
чиқариш кучларининг жадал ривожланиши учун қулай шароит мавжуд эди.
Энг қадимги деҳқончилик маданияти шакланган ҳудудлардан бири бўлган
текислик қисмида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, жумладан кулолчилик
равнақ топди. Эламнинг тоғли қисми эса қурилиш хом-ашёсига, қазилма
бойликларга бой бўлиб, аҳоли асосан чорвачилик билан шуғулланган. М.а.
III минг йиллик бошларида бу ҳудудда қабилаларнинг илк давлатчилик
бирлашмалари вужудга келди.
Шундай бирлашмалардан бирининг пойтахти бўлган
Суза эламни
Иккидарё оралиғи ва Шарқий эрон билан боғлаб турувчи муҳим савдо
йўлларининг чорраҳасида жойлашган эди. Бундан ташқари эламда Аван,
Аншан, Кимаш ва Симаш давлатлари мавжуд эди.
М.а. III минг йилликда эламдаги иқтисодий ва ижтимоий ташкилотнинг
асосий шакли барча эркин шахслар кирган ва оқсоқоллар томонидан
бошқарилган қишлоқ жамолари эди. Аммо м.а.
II минг йилликдан бошлаб
қул меҳнатидан фойдаланиладиган хусусий хўжаликлар жадал ривожлана
бошлади. Қишлоқ жамоларининг ўрнига пайдо бўлган қариндошлардан
ташкил топган уй жамоалари ҳам мулкий тенгсизликнинг кучайиб бориши
туфайли бора-бора ўз аҳамиятини йўқотди.
Еламнинг сиёсий тарихи Месопотамия тарихи билан чамбарчас боғлиқ
бўлган. Икки давлат бир-бирлари билан урушлар олиб борган,
тинчлик
шартномаларини тузган ҳамда қизғин савдо ва маданий алоқаларига эга
бўлган. М.а. ХХIV-ХХIII асрларда элам Аккад давлати таркибида бўлган.
М.а. ХХII-ХХИ асрларда Урнинг III сулоласи даврида ҳам элам Иккидарё
оралиғининг ҳукмронлиги остида бўлган, бироқ ХХИ асрнинг иккинчи
ярмида мустақилликка эришган. М.а. ХIV асрдан м.а. ХII асргача элам
бобилликларга қарам бўлади. М.а.ХII асрда элам мустақиллигини қўлга
киритиб, ҳатто Бобилнинг кўплаб шаҳарларини босиб олган. Эроннинг ўзида
элам жанубда Форс кўрфазидан шимолда ҳозирги Ҳамадон шаҳригача бўлган
ҳудудларда ҳукмронлик қилган.
М.а. VIII асрда узоқ давом этган Оссурия – Бобил урушларида элам
бобилликларнинг иттифоқчиси бўлган. Уруш сўнгида эламнинг мағлубияти
ва Сузанинг ссурияликлар томонидан босиб олиниши билан якун топди. М.а.
549 йилда урушлар туфайли заифлашиб қолган
элам форслар томонидан
босиб олинди ва ўз мустақиллигини йўқотди.
Елам цивилизацияси Қадимги эроннинг маънавий ва маданий ҳаётига
улкан таъсир кўрсатди. Эламликлар м.а. III минг йилликда пиктографик
ёзувни кашф этишди. Ҳозиргача ўқишга муваффақ бўлинмаган протоелам
ёзувида тушунчалар ва сўзларни англатувчи 150 га яқин асосий белгилар
мавжуд эди. Протоелам ёзувида битилган сопол тахтачалар нафақат элам
ҳудудида (Суза, Аншан ва ҳ.к.), ҳатто Марказий эрондаги Сиалкда, эроннинг
жануби-шарқида (Тепа-Яҳё) ҳам топилган.
Мидияликлар шимолий–ғарбий эронда жойлашишган. М.а. ИХ
асрда
бу ерда мидияликлар ва автохтон аҳолини бирлаштирган ўнлаб майда
князликлар мавжуд эди. Форслар Оссурия манбаларида парсуа деб аталган
Марказий Загрос тоғларида жойлашган вилоятда кўплаб майда қабилаларга
бўлиниб истиқомат қилишган.
Тах. м.а. 800 йилларда форслар мидия қабилаларидан ажралиб, эроннинг
жануби-ғарбига йўл олишган ва вақт ўтиши билан элам ҳудудларини эгаллаб
олишган. Бу ҳудуд уларнинг номи билан Парса (ҳозирги Форс вилояти) деб
аталган. М.а. VII асрнинг 40-йилларига қадар форслар элам подшоларига,
сўнгра қисқа муддат оссурияликларга қарам бўлишган. Шу даврлардаёқ
форслар Аҳамонийлар сулоласи томонидан бошқарилган қабила иттифоқига
бирлашган. Форс қабила иттифоқи 6 та деҳқончилик қабиласи ва 4 та
кўчманчи-чорвадор қабилалардан иборат бўлган.
Оссурияликларга қарши курашиш
зарурияти мидияликларнинг
бирлашиш жараёнини кучайтирган. М.а. VII аср ўрталарида Мидия қадимги
шарқда кучли давлатга айланади. М.а. 624 йилда Киаксар скифларнинг
босқинини бартараф қилиб, барча мидия қабилаларини бирлашувини тўлиқ
тугаллайди ва пойтахти экбатана (ҳозирги Ҳамадон) бўлган ягона давлат
тузади.
Do'stlaringiz bilan baham: