1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

5-саволнинг баёни:
Неолит инқилоби даврида дастлабки цивилизацияларга асос бўлган илк 
деҳқончилик мажмуалари ёки илк деҳқончилик маданиятлари вужудга келди. 
Неолитда илк деҳқончилик маданиятлари шаклланган ва ривожланган бир 
нечта марказлар юзага келди. Яқин Шарқдаги Иордан-Фаластин мажмуаси 
алоҳида маданий минтақани ташкил этди. Ўлик денгиздан шимолда, Иордан 
дарёси водийсида Телл-ас-Султон тепалиги жойлашган. Ушбу тепалик 
Библияда тилга олинган, м.а. VIII-VII минг йилликларда мавжуд бўлган 
сополсиз неолит манзилгоҳи бўлмиш Иерихон қолдиғидир.
Аҳоли овчилик, зироатчилик, чорвачилик билан шуғулланган. 
Чейюнюдан топилган тош мотигалар Олд Осиёнинг бошқа ерида учрамайди. 
Ва ниҳоят, бу ердан мис металлургиясининг энг қадимги изи – малахит (мис 
рудаси) парчалари, соф мис ва майда мис буюмлар топилган.
М.а. VII минг йилликнинг иккинчи ярмида Куня водийсининг 12-13 
гектар ерида вужудга келган Чатал Хуюк манзилгоҳи атрофдаги 20 га яқин 
манзилгоҳларнинг маркази бўлган. Аҳолиси 2-5 минг кишидан иборат бўлган 
манзилгоҳда уйлар хом ғиштдан барпо этилган. Аҳоли чорвачилик ва 
деҳқончилик билан шуғулланган. Бу деҳқончилик марказида 14 турга яқин 
ўсимлик етиштирилган, шу жумладан бир неча буғдой турлари, арпа, нўхат, 
писта ва бодом ёғи ва ҳ.к. ишлаб чиқарилган. Чатал Хуюкда санъат ва 
фаровонлик тараққий этганлигини уйларнинг жиҳозлари, деворий суратлар, 
пардоз буюмлари, ҳайкалчалар, тақинчоқларда кўриш мумкин. Нисбатан кам 
сонли сопол идишлар ўрнину ёғоч идишлар тўлдирган.
Неолит давридаги илк деҳқончилик марказлари қаторида Болқон, 
Молдавия, Украинанинг жануби-ғарби, Кавказ, Хуанхенинг ўрта оқими 
(Яншао маданияти) ни кўрсатиш мумкин.
Айнан илк деҳқончилик маданияти минтақаларида илк цивилизациялар 
юзага келди. Ҳамма жойда ҳам илк деҳқончилик жамиятлари тараққиёти тез 
ва мустақил равишда цивилизацияларнинг шаклланиши билан тугалланмади. 


Бу ҳодиса деҳқончилик айниқса маҳсулдор ва ижтимоий тараққиёт 
суръатлари юқори бўлган жойлардагина содир бўлди.
Ишлаб чиқарувчи хўжаликнинг ривожланиши жонли ва жонсиз табиат 
ҳақида билимларнинг тўпланиши ва илк тизимлашувига имкон берди. 
Неолит даври диний эътиқодлари марказида табиат кучлари, айниқса Қуёш 
ва ер турар эди. Неолит даври диний эътиқодлари мураккаблашди, турли 
меъёрлар ва таъқиқлар пайдо бўлди.
Неолит сўнгида маълумотни сақлаш ва узатишнинг оғзаки усулидан 
ёзма усулига ўтиш бошланди, расмли пиктографик ёзув вужудга келди. 
Ҳақиқий ёзув эса кейинроқ, цивилизациянинг белгиси сифатида вужудга 
келди. Тараққиёт сари ҳаракат қилаётган инсоният цивилизациянинг биринчи 
пиллапояларига қадам қўйди: илк шаҳар типидаги манзилгоҳлар, маҳобатли 
меъморчилик, ёзув пайдо бўлди.
М.а. ИВ минг йилликда инсоният металл асрига қадам қўйди. Инсоният 
дастлаб қўллаган металл мис эди. Мисдан фойдаланишнинг бошланиши 
инсонларга жуда катта имкониятлар берди. Энеолит ёки халколит даврида 
инсоният хўжалик фаолиятининг барча тармоқлари ривож топди ва бу 
жараён ишлаб чиқариш технологиялари, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдаги 
йирик ўзгаришлар, савдо айирбошлаши ва қабилалараро ҳарбий тўқнашувлар 
кучайиши билан биргаликда кечди. Натижада илк деҳқончилик дунёси аста-
секин цивилизацияга ўта бошлади.
Цивилизацияга ўтиш даврида маълумот ҳажмининг кўпайиши, уни 
сақлаш ва узатишнинг янги шаклини топиш заруриятини юзага келтирди. 
М.а. ИВ-III минг йилликларда Шумерда ёзувни яратишга илк қадам қўйилди. 
Буюмларни ва миқдорни тасвирлаш учун пиктограммалар (ёки суратли ёзув) 
қўлланилган. Пиктограммалар шартлилашиб, абстракт рамзларга айланиб 
бориб алоҳида сўз ёки бўғинларни англатувчи идеографик ёки логографик 
ёзувни вужудга келтирди. Ёзувнинг вужудга келиши цивилизация йўлидаги 
муҳим қадам, ибтидоий инсоният маънавий тараққиётининг энг юксак 
чўққиси бўлди. 

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish