3-саволнинг баёни:
Дастлабки цивилизациялар хусусида сўз юритишдан олдин, уларни
архаик даврдан ажратиб турувчи белгиларга тўхталиб ўтиш жоиз.
А.Фергюссон цивилизация сифатида инсоният жамиятининг ижтимоий
синфлар, шаҳарлар, ёзув ва бошқа ҳодисалар хос бўлган босқичи сифатида
таърифлаган. Л.Морган ва Ф.Енгелс цивилизациянинг муҳим белгиларидан
бири сифатида ёзувни кўрсатишган. Кўпчилик олимлар цивилизацияни
синфий жамият, сиёсий ва ижтимоий табақалашув тизими, маъмурият ва
ҳудудий бўлиниш, давлатчилик, шунингдек, меҳнат тақсимоти билан
боғлашади.
Инглиз олими Г.Чайлд томонидан цивилизациянинг қуйидаги 10 та
белгиси илгаи сурилган: шаҳарлар, маҳобатли жамоатчилик бинолари,
солиқлар ёки бож, интенсив иқтисодиёт, шу жумладан, савдо,
ҳунармандларнинг ажралиб чиқиши, ёзув, илм куртаклари, санъатнинг
ривожланиши, имтиёзли синфлар ва давлат. Ушбу белгиларнинг ичида
маҳобатли меъморчилик, шаҳарлар ва ёзув жамиятда кечган ижтимоий ва
сиёсий жараёнлар билан сабаб-оқибат алоқаларнинг бутун бир тизими
орқали боғлиқ бўлиб, дастлабки цивилизацияларнинг маданий мажмуасини
характерлайди. Цивилизациянинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини эса
синфий жамият ва давлат ташкил этади.
Ибтидоий давренг қадимги илк цивилизацияларнинг пайдо бўлишига
асос бўлди. Бу инсоният ривожининг одамнинг пайдо бўлишидан то синфий
жамиятлар ва давлатлар пайдо бўлгунга қадар давом этган босқичидир.
Сиз замонавий қиёфадаги инсонлар шаклланишининг мураккаб
жараёни - анропогонез ҳақида маълумотларга эгасиз. Ер юзасида
инсонларнинг пайдо бўлиш жараёни узоқ давом этган тарихий жараён бўлиб,
ақл-идрокли одамнинг шаклланиши билан ниҳоясига етди.
Австролопитеклар палеодемографияси бўйича тадқиқот олиб борган
америкалик палеоантрополог А.Маннинг фикрича, инсонларнинг дастлабки
сони 10-20 минг атрофида бўлган. Яна бир америкалик демограф э.Диви
Африка ҳудудида истиқомат қилган қуйи палеолит инсонларининг сонини
тахминан 125 минг атрофида бўлган деган хулосага келган. Ақл-идрокли
инсон пайдо бўлганда эса у тахминан 1 млн. кишидан иборат эди. Инсонлар
нафақат сон балки сифат жиҳатидан ҳам ўзгариб борди.
Хўш, дастлабки цивилизациялар пойдеворига асос олган ақл-идрокли
одам қаерда шаклланди, унинг ватани қаерда? Ибтидоий одамларнинг
дастлабки ареаллари Африка ва Осиёнинг экваториал ва тропик
минтақаларида жойлашган эди. Бир миллион йил аввал Африка
архантроплари шимолга томон ҳаракат қила бошладилар ва Европа
ҳудудларига кириб бордилар. Сўнгги палеолит овчилари дастлаб
ўзлаштирилган ерлардан Шимолий Европа ва Осиёнинг музликдан бўшаган
кенг ерларига жойлаша бошладилар. Сўнгги палеолитда 140-150 минг йил
аввал Сибир, Шимолий Германия ҳудудлари инсонлар томонидан
ўзлаштирилди. Ўша даврларда тор бўлган Беринг бўғози орқали улар Аляска
ва Америкага кириб бордилар. Эрамиздан 10 йил олдин Антарктидадан
бошқа ҳамма материклар у ёки бу даражада одамлар томонидан
ўзлаштирилган эди.
Полисентризм назариясига кўра замонавий одамнинг шаклланиши бир
неча марказларда кечган. Монотсентрик назария тарафдорларининг фикрига
кўра бу жараёнда бир ареал (Жанубий-Ғарбий Осиё, Шимолий-Шарқий
Африка ва Жанубий Европа) муҳим рол ўйнаган. Дастлабки ойкуменанинг
кенгайиши ва идроклашув жараёни инсонлар ирқларининг шаклланишига
замин яратди. Европоид, негроид ва монголоид ирқларининг юз ага келишига
турли материкларда турлича бўлган атроф-муҳитга мослашув ва бутун
материклар улкан ҳудудларининг изолятсияси каби икки омил муҳим рол
ўйнади.
Приматлардан то замонавий одамгача бўлган тараққиёт йўлини босиб
ўтган қадимги инсоннинг маънавий дунёсини тасаввур этиш ниҳоятда қийин.
Ибтидоий инсоннинг тафаккури дахлдорлик принсипига асосланган эди.
Айнан мана шу дахлдорлик мантиқи тотемизмни келтириб чиқарди.
Архантроплар даврида сеҳргарлик эътиқодининг куртаклари ҳам пайдо бўла
бошлаганлиги эҳтимолдан холи эмас.
Ақл-идрокли одам нафақат меҳнат қилиш, балки ички кечинмаларини
ва ҳиссиётларини турли усуллар билан акс эттиришни ҳам билган. Палеолит
даврида рақснинг, кейинроқ мусиқа ва қўшиқнинг пайдо бўлиши фикримизга
исботдир. Сўнгги палеолитда ибтидоий тасвирий санъат ҳам юзага келди.
Ижодий фантазиянинг илк куртаклари неандерталларга тегишли бўлса ҳам,
ўз кечинма ва ҳисларини акс эттириш айнан ақл-идрокли одамга хосдир.
Ибтидоий тасвирий санъат намуналари Испания (Алтамир), Урал (Капова),
Франсия (Ласко) ва бошқа кўплаб жойлардан топилган. Бу суратлар қадимги
одамларнинг маънавий интилишлари ва ижодий илҳомини акс эттиради. Шу
қаторда бу даврда думалоқ ҳайкалтарошлик ҳам ривож топди. Илк даврларда
бу асосан аёллар ҳайкаллари эди. Палеолит “Венера” лари Россия, Словакия,
Франсия, Белгия, Италия, Германия, Австриядан топилган. Табиат ва
ҳайвонот оламининг улкан роли қадимги инсонларнинг диний эътиқодларида
акс этди. Масалан, ҳайвонларга топиниш ва тотемизмда.
12 минг йил аввал Ердаги ҳарорат кўтарила бошлаган, бу эса айрим
ҳудудларда музликнинг эришга, бошқа ҳудудларда кучли қурғоқчиликка
олиб келган. Табиатдаги бу ўзгшаришлар инсоният тараққиётига ўзининг
таъсирини ўтказди. Мезолит даври одами цивилизация даражасига етиб
бормади, аммо у инсониятни цивилизация остонасига олиб келган улкан
тўнтариш ясади. Ўқ-ёйнинг кашф этилиши инсоният тарихида янги
иқтисодий тузумни ва тарихий ўзгаришларни бошлаб берди. Инсон нафақат
ўзининг табиатга мутелигини сезиларли камайтириш, балки асосий истеъмол
маҳсулотларини такрор ишлаб чиқариш имконини қўлга киритди. Янги
шароитларда
яшаб
қолиш
талаби
микролитлар
техникасининг
такомиллашувини тезлаштирди, мураккаб таркибли қуроллар пайдо бўлди.
Мезолит даврида балиқчилик янада ривожланган, кемачилик асослари юзага
келган даврдир.
Мезолит даври одамлари кўчманчи овчилар бўлиб, егулик манбаи
излаб бир жойда кўп қолишмаган. Бу эса янги ерларнинг ўзлаштирилишига
олиб келди. Мезолит одамлари макон тутган дарё ва кўл бўйлари неолит
даври ўтроқ манзилгоҳлари учу асос бҳлди.
Мезолит даврида юзага келган ибтидоий зироатчилик ва чорвачилик
инсониятнинг кейинги тақдирини белгилаб берди.Мезолит даври
ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқариш хўжалигига - деҳқончилик ва
чорвачиликнинг юзага келишига замин тайёрлади.
Деҳқончилик ва чорвачиликнинг юзага келиши бунинг учун қулай
табIIй шароит бўлган ҳудудда пайдо бўлди. Деҳқончилик мезолит даврида
аста-секин шаклланиб борди. Дастлаб ўстирила бошланган донли экин бу
арпадир. У Кичик Осиё, Фаластин, эрон, Жанубий Туркманистон ва
Шимолий Африканинг тоғолди ҳудудларида ўсган. Кейинроқ бошқа
бошоқли ўсимликлар ҳам ўзлаштирилган. Ердаги илк деҳқонлар м.а. Х-ИХ
минг йилликларда Олд Осиёда яшаган натуфияликлар бўлишган. Қуддусдан
30 км. шимоли-ғарбидаги жойлашган Кармал тоғидаги Вади-ен-Натуф тоғ
дарёсининг бўйида яшаган одамлар олимлар томонидан шундай аталган.
Тоғолди ҳудудларида яшаган натуфияликлар овчилик ва термачилик билан
шуғулланишган ва ғорларда, унгирларда яшашган. Улар ўзига хос тош
қадамали суяк ўроқлар ёрдамида бошоқли ўсимликларни йиғишган, тош
ҳовончаларда базалт келидаста билан туйиб, истеъмол қилишган.
Ўқ-ёйнинг кашф этилиши ов самарадорлигини оширган ва қўшимча
маҳсулот олиш имкониятини яратиб, чорвачиликка асос яратган.
Доместикатсия жараёни, яъни ёввойи ҳайвонларни қўлган ўргатиш жуда узоқ
давом этди. Сўнгги палеолитдаёқ итни қўлга ўргата бошлаган одам сўнгги
мезолитда эчки, қўй, йирик шоҳли қорамолни қўлга ўргатишни бошлади.
Мезолит даврида инсонлар тафаккури янада ўсди, у ўзини ўраб турган
дунёдан ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилган. Мезолит даврида қоятош
суратларининг мазмуни ўзгарди, уларда асосан ов ёки рақс билан машғул
одамлар гуруҳи акс эттирилган.
Тажриба ва кузатиш олдинги даврлардаги каби билимлар манбаи бўлиб
хизмат қилган. Эгулик топиш учун мезолит одамлари ов қилинадиган ҳудуд
топографиясини
билиши,
ўсимликларнинг
фойдали
ва
зарарли
хусусиятларини ажрата билиши, ҳайвонларнинг ҳаракат йўли ва ҳатти-
ҳаракатини шрганиши, турли минералларнинг ўзига хос хусусиятларини
фарқлай олиши, хуллас, ўз атрофидаги табиатни ўрганиши зарур
бўлган.Мезолит давридан бошлаб одамлар нафақат амалий медитсинанинг
энг содда кўникмаларини эгаллади, балки бош чаноғининг трепанатсияси ва
ампутатсия каби мураккаб жарроҳликни амалга ошира бошлади. Инсонлар
тафаккуридаги бу каби ўзгаришлар неолит инқилобига замин ҳозирлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |