1 – мавзу “Цивилизация” тушунчаси. Унинг таърифи ва ўзига хос сифатлари. Дастлабки цивилизацияларнинг шаклланиши



Download 462,49 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/18
Sana25.02.2022
Hajmi462,49 Kb.
#282708
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1-Mavzu boyicha maruza matni

2-савол баёни:
Форсларнинг давлат бирлашмаси тарихи ярим афсонавий хусусиятга 
эга. Сулоа асосчиси анъанага кўра Аҳамон саналади. М.а. 675-650 йилларда 
Аҳамоннинг ўғли Чишпиш форсларни бошқарган. Оссурия манбаларида м.а. 
VII асрда Ошшурбанипалнинг замондоши бўлган Куруш (Кир) томонидан 
бошқарилган Парсумаш вилояти хусусида сўз боради. 
М.а. 558 йилда форс қабилаларининг подшоси бўлган Кир II Форс 
давлатининг ҳақиқий бунёдкоридир. Форс қабилалари ичида энг 
йирикларидан бири бўлган пасаргадлар ҳудуди форслар консолидатсияси 
маркази бўлди. Улар кўп ўтмай Мидияга қарши кураш бошлади ва 550 йилда 
уни мағлуб этди. 549-548 йилларда форслар Мидияга қарам бўлган бошқа 
ҳудудларни (Парфия, Гиркания, Арманистон) ҳам бўйсундирдилар. М.а. 547 
йилда Лидия подшолиги вайрон қилинди. Шундан сўнг Кичик Осиёдаги 
юнон давлатлари Кирнинг ҳукмронлигини тан олдилар. М.а. 549-548 
йилларда форслар М.а. 545- ва 539-йилларда Кайхусрав ҳозирги 
Афғонистон, Ўрта Осиё ерларини босиб олади. Форс давлат ҳудуди 
Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбий чегараларигача, Ҳиндиқушнинг жанубий 
ёнбағирлари ва Сирдарё ҳавзаларигача етди. 
М.а. 539 йил кузида Бобил босиб олингач, барча ғарбий мамлакатлар 
(Сурия, Фаластин, Финикия) Миср чегарасигача форслар қўлига ўтади. 
Кайхусрав форс давлатининг шимолий-шарқий чегаралари Хавфсизлигига 
жиддий Хавф солиб турадиган Ўрта Осиёдаги кўчманчи қабилалар устига
юриш бошлайди. Кайхусрав м.а. 530 йилда Амударёнинг шимолий қисмига
ўтади ва массагет қабилалари билан бўлган жангда мағлуб бўлиб, ўзи ҳам 
ҳалок бўлади.
Аҳамонийлар турлича ижтимоий-иқтисодий тузумга ва маданий 
анъаналарга эга бўлган халқларни бирлаштирган. Бундай хилма-хил 
вилоятларни самарали бошқариш учун Доро Iтомонидан маъмурий-молия 
ислоҳоти ўтказилган. Мамлакат 23 та (Геродотда 20 та) сатрапликка 
бўлинган. Сатрапликлар мамлакатнинг эски давлат ва этнографик 
чегараларига мос келган. Сатрапликлар ичида автоном ўз-ўзини 
бошқарадиган қабила ва шаҳарлар - Финикия, Кичик Осиёдаги юнон
шаҳарлари мавжуд бўлган.
Марказий давлат бошқаруви Аҳамонийлар салтанатининг маъмурий 
пойтахти – Сузада жойлашган. Подшо саройи куз ва қишни Бобилда, ёзни - 
экбатанада, баҳорни – Сузада, катта байрамлар вақтини - Пасаргад ва 


Персеполда ўтказган. Аҳамонийлар салтанатининг расмий тили оромий тили 
бўлган.
Сатрапликларни бошқариш учун доимий почта хизмати йўлга қўйилган. 
Улкан империянинг солиқ тизими ҳам пухта ишлаб чиқилган эди. Ҳар бир 
вилоят ер ҳажми ва ҳосилдорлик даражасига кўра қатъий белгиланган 
солиқ тўловини амалга ошириши шарт бўлган. Геродот берган маълумотга 
кўра форс подшоларига қарам бўлган халқлар йилига 7740 бобил кумуш 
талантини тўлашган (232 200 кг). Ҳинд сатраплиги эса ўлпонни олтин қум 
билан тўлаган. Пул солиғидан ташқари ўлпон маҳсулот тарзида ҳам 
тўланган. 
Доро Iбутун салтанат учун ягона пул бирлигини жорий этади. Фақат 
подшо томонидан зарб эттирилган 8,42 г. олтин танга “доройи” тангаси деб 
аталган. Маҳаллий сатрапликларда эса турли қийматдаги кумуш тангалар 
зарб этилган. Оддий савдода зарб этилмаган кумуш қуймаларидан кенг 
фойдаланилган.
Хўжалик тараққиёти, қулай денгиз йўллари, эски ва янги карвон 
йўлларининг намунали сақланиши, пул муомаласининг ривожланиши
халқаро савдони гуркираб ўсишига олиб келади. Турлича табIIй шароитга эга 
мамлакатлар ўртасида ранг-баранг маҳсулотлар билан савдо қилинган.
Мамлактдаги барқарорликни таъминлаш кўп жиҳатдан қўшинга боғлиқ 
бўлган, шу сабабдан унга катта аҳамият берилган. Форс подшолигининг
қудратини асоси форс ва мидияликлар ташкил қилган жанговар қўшин 
белгилаган. Энг муҳим уруш ҳаракатлари даврида ҳар бир қарам ҳалқ 
маълум миқдорда аскар етказиб бериш мажбуриятини олган.
Қадимги эрон мафкурасида м.а. И минг йилликда Ўрта Осиёда ёки 
Шарқий эронда шаклланган диний таълимот - зардуштийлик муҳим ўрин 
эгаллади. Зардуштийлик сўнгги Мидия подшоси Астиаг давридаёқ расмий 
динга айланган эди. Доро Iм.а. 520-йил атрофида зартуштийликни расмий 
давлат дини деб эълон қилди. Бироқ форслар ўзларининг қадимий диний 
эътиқодларидан бутунлай воз кечмаганлар ва бўйсундирилган халқларнинг 
эътиқодларига ҳам дахл қилмаганлар.
Қадимги форс меъморчилигининг улуғвор иншоотлари Пасаргад, Суза 
ва Персеполдаги сарой мажмуалари эди. Пасаргадда Кир II нинг даҳмаси 
жойлашган. Доро Iдаврида Сузада катта қурилишлар олиб борилган. 
Қурилиш ашёлари 12 мамлакатдан олиб келинган. Персепол саройига 110 
зинапояли кенг ҳашаматли пиллапоядан чиқилган. Доро I нинг саройи
(ападана) баландлиги 20 м бўлган 72 устунли улкан зали (майдони 3600 
кв.м.) билан машҳурдир. Ападана олиб борувчи зинапоянинг бир томонида 
релефлар билан 33 қарам халқларнинг хирож олиб келаётгани тасвирланган. 


Бу ҳақиқий этнографик музей бўлиб, унда турли халқ ва қабилаларнинг 
ўзига хос кийимлари, қуроллари, юз ифодаларининг тасвирлари тошга ўйиб 
туширилган. Персеполдан 3 км. узоқликда Нақши Рустам деб номланган 
қояларда Доро Iва бошқа форс подшоларининг қабрларидаги релефлар ҳам 
эрон тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар беради.
М.а. 171 йилда Парфия подшоси бўлган Митридат И даврида ушбу 
давлат қудратли салтанатга ва Аҳамонийлар сиёсий қудрати ва қайсидир 
даражада уларнинг маданияти меросхўрига айланди.
Парфия салтанати яхлит тузилишга эга эмас эди. Хусусан, эроннинг 
жанубида, Форсда милодий III асрда бир неча ярим мустақил князликлар 
мавжуд бўлган. Уларнинг бирида Сосон ҳукмронлик қилган. Сосонийлар 
сулоласининг вакили Арташир ўзига тегишли ҳудудларни кенгайтира бориб, 
бутун Форсни бирлаштирган, Кермон ва Хузистонни ҳам қўшиб олган. 
Арташирнинг муваффақиятларидан хавотирга тушган Парфия подшоси 
Артабон В унга қаршилик кўрсатишга қарор қилади, аммо 224 йилда 
мағлубиятга учрайди. М.а. 226 йилда Арташир парфияликларга қарашли 
Месопотамияда жойлашган Ктесифон шаҳрини босиб олади ва ўзини эрон 
шоҳи деб эълон қилади. Шу тариқа Парфия подшолиги вайрон бўлди ва 
аҳамоний подшоларнинг қадимги ватанида янги эрон империяси- 
Сосонийлар салтанати вужудга келди.
Назорат учун саволлар: 
1. Қадимги эроннинг қайси диний таълимотлари антик дунёнинг 
философик қарашларига ва христианлик ҳамда исломда эсхолатик 
таълимотларнинг юзага келишига катта таъсир кўрсатди? 
2. Елам цивилизацияси юзага келган ва гуллаб-яшнаган даврни 
аниқланг.
3. Еронтцивилизациясинингҳарбиртараққиётбосқичигахосхусусиятларн
икўрсатинг. 
4. Ерон ва Ўрта Осиё халқлари маданий алоқалари ҳақида маълумот 
беринг. 

Download 462,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish