1- маъруза: илм-фаннинг жамият тарақҚиётида тутган ўрни, фаннинг мақсад ва вазифалари маъруза рeжaси



Download 481,34 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana22.02.2022
Hajmi481,34 Kb.
#101513
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-maruza

Қанақа? саволлар орқали уларни фарқлай бошлайди. Оддий қизиқишдан келиб 
чиқадиган ушбу саволлар бола катта бўлган сари уни ўша воқеликни чуқурроқ ўрганишга, 
мавжуд сир-асрорларни англаб етишга етаклайди.
Мактаб таълими ўқувчиларни фан асослари билан таништиради, ўқувчига ўзи 
қизиққан соҳани англаб олиш, қизиқишларини интилишга айлантириш учун пойдевор 
яратади. Ўқувчининг севимли фанининг пайдо бўлиши, муайян соҳа бўйича мутахассис 
бўлишга хоҳиш-истагининг юзага келишида ўқитувчи-мураббийлари, ота-оналарининг 
ўрни ниҳоятда катта бўлади. Улар боланинг кейинги йўлини танлаб олиши ва шу йўлда 
собитқадамлик билан кетишида эталон вазифасини бажарадилар. Ўқувчи, бола муайн 
соҳани танлаб олиб, шу соҳа бўйича мутахассис бўлишга қарор қилгач эса, энди бўлғуси 
мутахассис ушбу воқеа-ҳодиса, тушунчаларнинг бир-бири билан боғлиқлиги, ўхшашлиги 
ва нималар билан фарқланишини аниқ тасаввур эта олиши керак бўлади. 
Дарслик ва ўқув қўлланмалар муайян ўқув фанлари билан боғлиқ бўлиб, улар шу 
фан соҳаси ҳақида тасаввур шакллантиришга йўналтирилган воситалар ҳисобланади. 
Уларда мазкур фан доирасида ўрганилган, аниқланган, муайян хулосаларга келинган 
жиҳатлар ёритилади. Ҳар бир фанда, шунингдек, яна қайси жиҳатлар номаълумлиги, 
қайси объектлар ўрганилиши кераклиги, яна нималарни билиш ушбу фанни 
ривожлантиришга хизмат қилиши масалалари доимий диққат-эътиборда туради.
Фаннинг ривожини шу масалалар бўйича мунтазам тадқиқот ишларининг олиб 
борилиши, ушбу тадқиқот ишларининг авлоддан-авлодга кучайиб бориши билан 
белгиланади. Тадқиқотлар олиб борилмаётган соҳалар эса ривожланмайди, аксинча, 
йўқолишга маҳкум бўлиб қолади. Айнан шу фаолиятлар илм, илмлиликни юзага 
келтиради, илм йўлидан кетган инсонлар эса олим, яъни илм эгалари бўлиб етишадилар.
Табиатни асраш ва жамиятни ривожлантиришда айнан олимларнинг етакчилик 
қилишларининг сабаби шунда.
Илм билан шуғулланиш, илм эгалари бўлиш учун қандай фаолият юритиш керак, ўз 
фаолиятини қандай ташкил этиш керак, тадқиқот ишларини қандай олиб бориш, эришган 
натижаларини қандай ёзиш, ёритиш керак? Мазкур курс айнан шунга йўналтирилган 
бўлиб унинг мақсади қуйидаги 3та асосий саволга жавоб беришдан иборат. Булар 
қуйидагилар: 
1. Билим олиш ва илмга эришиш қандай амалга оширилади?
2. Илмий иш қандай олиб борилади ва тадқиқот натижалари қандай аниқланади? 
3. Илмий ишлар қандай ёзилади ва қандай расмийлаштирилади? 
Илмий иш олиб бориш ниҳоятда мураккаб, сермашаққат соҳа, айни вақтда жуда 
керакли, энг асосийси, амалий жиҳатдан ўта муҳим. «Илм игна билан қудуқ қазишдир» 
деб бежиз айтилмайди. Жаҳон илм-фани тажрибасида илмий тадқиқот методлари, 
йўналишлари ҳақида алоҳида мактаблар бўлган, ҳозир ҳам турли фанлар мавжуд. Бугунги 
кунда ривожланиш йўлига қадам қўйган мамлакатимизга барча фанлар бўйича юқори 
илмий салоҳиятли, изланувчан, янгиликка интилувчан ёш кадрлар зарур. “Илмий иш 


aсoслaри” фани ҳам илм-фaн, илмшунослик тушунчалари билан танишиш, илмий 
тадқиқот ишини шуғулланиш имконини беради. Илмий билим сoддaдaн мурaккaбгa қaрaб 
тўхтовсиз ўсиб, тaкoмиллaшиб боради, уни эгaллaш жaрaёни инсондан кaттa куч вa 
ирoдa тaлaб этaди. 

Download 481,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish