1 – м а ъ р у з а м у қ Қ а д и м а



Download 261 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi261 Kb.
#105141
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 маъруза Юкларнинг физика-кимёвий хусусиятлари

6– М А Ъ Р У З А ЮКЛАРНИНГ ФИЗИКА-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ҲАЖМИЙ – МАССАВИЙ ТАВСИФНОМАСИ

  • РЕЖА
  • 1. ЮКЛАРНИНГ КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ.
  • 2. ЮКЛАРНИНГ ҲАРОРАТ ЎЗГАРИШИГА РЕАКЦИЯСИ.
  • 3. ЮКЛАРНИНГ ХАВФЛИЛИ ТАВСИФНОМАСИ.
  • 4. ЮКЛАРНИНГ ҲАЖМИЙ – МАССАВИЙ ТАВСИФНОМАСИ.
  • ЮКЛАРНИ КИМЁВИЙ
  • ХУСУСИЯТЛАРИ
  • ЎЗ-ЎЗИДАН ҚИЗИШ ва ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИШ - ЮК МАССАСИНИНГ ИЧКИ ИССИҚЛИК МАНБАЛАРИ-КИМЁВИЙ ВА БИОКИМЁВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ КЕЧИШИ ВА УНИНГ ҲАРОРАТИНИ КЎТАРИЛИШИ ОҚИБАТИДА СОДИР БЎЛАДИ.
  • ЮКЛАРНИНГ ОКСИДЛАШ ХУСУСИЯТИ -ЎЗИДАГИ ОРТИҚЧА КИСЛОРОДНИ БОШҚА МОДДАЛАРГА ОСОНЛИКЧА БЕРИШ ҚОБИЛИЯТИ.
  • КОРРОЗИЯ - МЕТАЛЛАРНИНГ ВА МЕТАЛЛ БУЮМЛАРНИНГ ТАШҚИ МУҲИТ БИЛАН КИМЁВИЙ ЁКИ ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ ЎЗАРО ТАЪСИРИ ОҚИБАТИДАГИ ЕМИРИЛИШИ.
  • Ўз-ўзидан қизиш ва ўз-ўзидан ёниш юк мас-сасининг ички иссиқлик манбалари-кимёвий ва биокимёвий жараёнларнинг кечиши ва унинг ҳароратининг кўтарилиши оқибатида содир бўлади.
  • Дон-дунлар, толали материаллар, пичан-хашак, кунжара, тош кўмир ва қўнғир кўмир, торф, сланецлар, баъзи бир маъданлар ва уларнинг концентратлари ва ҳ.к. ўз-ўзидан қизишга мойил бўладилар.
  • Қишлоқ-хўжалиги ишлаб-чиқариш юкла-ридаги ўз-ўзидан қизиш жараёни маҳсулотда-ги нафас олиш жараёни, микроорганизмлар-нинг ҳаётий фаолияти ва қишлоқ хўжалик за-раркунандаларини мавжудлиги туфайли изоҳланади.
  • Юк массасида иссиқлик ўтказувчанлик кам бўлганлиги боис, иссиқлик йиғила боради ва унинг ҳарорати аста-секин кўтарила бориб ва охир оқибатда маҳсулотни бузилишига, кў-мирга айланиши (обугливание) ёки ўз-ўзидан ёниб кетиши рўй беради.
  • Маъдан, маъдан концентратлари, тош кў-мир ва қўнғир кўмир, торф, сланцлар ва бош-қа шунга ўхшаш баъзи-бир юклардаги ўз-ўзи-дан қизиш жараёни уларнинг ҳаводаги кис-лород билан ўзаро таъсири натижасидаги кимёвий (оксидланиш) реакция сабабидан изоҳланади.
  • Оксидланиш реакциясида иссиқ ажраб чиқади ва ажралиб чиққан иссиқлик юк массасида йиғила бошлайди, бу эса ўз навбатида оксидланиш реакциясини тезлаш-тиради.
  • Юк массасидаги оксидланиш жараёнининг шиддатли кечиши ва кейинчалик ўз-ўзидан ёна бошлаши пайтдаги юкнинг ҳароратини критик ҳарорат деб аталади.
  • Юклар ўзидаги ортиқча кислародни бошқа моддаларга осонликча бериш қобилятига ок-сидлаш хусусияти деб аталади.
  • Суюқ кислоталар, ишқорлар, тузлар, мине-рал ўғитлар, водород перикиси ниҳоят дара-жада фаол оксидловчи моддалар ҳисобла-надилар.
  • Металларнинг ва металл буюмларнинг ташқи муҳит билан ўзаро кимёвий ёки элек-трокимёвий таъсири оқибатидаги емирили-ши – коррозия деб аталади.
  • Коррозия ёки металларнинг оксидланиши металлоидларга кислородни, хлорни, бромни ва баъзи бир бошқа элеменетларни қўшилиш жараёни ҳисобланади.
  • Темир йўлидаги юк ташишларда электро-кимёвий жараёнлар оқибатидаги атмосфера коррозияси энг характерли бўлиб, бунда нам-ликнинг юпқа қатлами ёки айрим томчилари электролит бўлиб хизмат қилади.
  • МУЗЛАШ - ПАСТ ҲАРОРАТДА ЮКЛАРНИ СОЧИЛУВЧАНЛИК ХУСУСИЯТИНИ ЙЎҚОТИШИ ВА АЙРИМ МАҲСУЛОТЛАРНИ БУТУНЛАЙ ЯҲЛАБ ҚОЛИШИ.
  • СОВУҚБАРДОШЛИК - ПАСТ ҲАРОРАТ ТАЪСИРИДА ЮКЛАРНИ ВАЙРОН БЎЛМАЙ БАРДОШ БЕРА ОЛИШ ҚОБИЛИЯТИ ВА ЭРИГАНИДАН СЎНГ ЎЗ СИФАТ ТАВСИФНОМАЛАРИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШИ.
  • ҚИЗИБ БИРИКИШ - БАЪЗИ БИР ЮКЛАРНИНГ ЗАРРАЧАЛАРИНИ ҲАРОРАТ КЎТАРИЛГАНДА ЁПИШИБ ҚОЛИШ ХУСУСИЯТИ.
  • ИССИҚБАРДОШЛИК - МОДДАЛАРНИНГ ЮҚОРИ ҲАРОРАТ ТАЪСИРИДА БИОКИМЁВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШГА, ВАЙРОН БЎЛИШГА, ОКСИДЛАНИШГА, ЭРИШГА ВА ЎЗ-ЎЗИДАН ЁНИШГА ҚАРШИ ТУРА ОЛИШ ҚОБИЛИЯТИ.
  • ОЛОВБАРДОШЛИК - ОЛОВ ТАЪСИРИДА ЮКЛАРНИ ЎТ ОЛИБ КЕТМАСЛИК ВА ЎЗИНИНГ ДАСТЛАБКИ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎЗГАРМАСЛИК ҚОБИЛИЯТИ.
  • ЮКЛАРНИНГ ҲАРОРАТИ ЎЗГАРИШИГА
  • РЕАКЦИЯСИ
  • Паст ҳароратларда юкларни сочилувчан-лик хусусиятини йўқотиши ва айрим маҳсу-лотларни бутунлай яҳлаб қолиши музлаш деб аталади.
  • Ҳар турли маъданлар ва уларнинг концен-тратлари, тош кўмир ва қўнғир кўмир, мине-рал-қурилиш материаллари, қолиплаш мате-риаллари, тупроқ ва бошқа тўкилувчан юк-лар, таркибида намлик бўлганлиги боис, муз-лашга мойил бўладилар.
  • Юк массаси музлашининг мустаҳкамлиги ва чуқурлиги (қалинлиги) ҳароратга ва атроф муҳитнинг узоқ муддатли таъсирида қолши-га, маҳсулотнинг зарравий таркибига, намли-гига ва иссиқлик ўтказувчанлигига боғлиқ бўлади.
  • Стандартларда ва техник шартларда ҳар турли юклар учун намликнинг бехатарлик чегараси % ларда белгиланган бўлиб, бу бехатарлик чегарасигача бўлган намликда маҳсулот ташишда ва сақлашда музламайди.
  • Масалан: Тош кўмир …….…..…..7 %
  • Қўнғир кўмир …….... 30 %
  • Мис маъдани …….........2 %
  • Қум ………...…..….....1,25 % ва ҳ.к.
  • Вагонларга ва юкларга олдиндан профи-лактик воситалар билан ишлов бериш учун: сўндирилмаган оҳок, ош тузи, хлорли кальций ва магний, нефть ва минераль ёғлар каби кимёвий моддалардан фойдаланиш сочилувчан - тўкилувчан юкларнинг музла-шини олдини олишни ёки музлаш мустаҳ-камлигини камайтиришда энг кенг тарқал-ган профилактик чора - тадбирлардан ҳисоб-ланади.

Download 261 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish