79
Ҳар хил сурков мойининг номи (салидол, литол, графитли ва ҳ.к.) ва
индексли белгиланиши бор; улар қисқа шаклда сурков мойининг вазифаси,
унинг характеристикаси ва таркиби ҳақида маълумот беради.
Индекс белгиланиши бешта ҳарфли ва рақамли
индекслардан ташкил
топган бўлиб, улар қуйидагича жойлашади:
– сурков мойи вазифасига биноан гуруҳ ёки нимгуруҳ кўрсаткичи;
– қуюқлаштиргич;
– қўлланиладиган ҳарорат интервали;
– дисперисион муҳит;
– сурков мойи консистенцияси.
Баъзи индекслар тушуриб қолдирилиши мумкин. Сурков мойи маркасига
г, д, с ва бошқа индекслар киритилиши мумкин; улар мос равишда графит,
молибден дисулфиди, рух ва бошқа қаттиқ қўшилмаларни билдиради.
Қуюқлаштиргич тури кирилл алфавитининг қуйидаги ҳарфлари
билан
белгиланади.
Комплексли совун кичик
к ҳарфи билан белгиланади,
ундан кейин мос
совуннинг индекси кўрсатилади, масалан
кКа, кБа. Икки ва ундан ортиқ
қуюқлаштиргичлар қўшма индекслар билан: Ка – На, Ли – Ба ва ҳ.к.
белгиланади; бунда биринчи ўринга сурков мойи таркибига кўпроқ миқдорда
кирган қуюқлаштиргич индекси қўйилади. Рўйхатда қуюқлаштиргич
кўрсатилиши назарда тутилмаган бўлса
М, О, Н индекслари қўйилади; улар мос
равишда совун, органик моддалар ва ноорганик моддаларни ифодалайди.
Қуюқлаштиргич
Индекс
Қуюқлаштиргич
Индекс
Совун:
М
Органик моддалар:
О
алюминли
Ал
пигментлар
Пг
барийли
Ба
полимерлар
Пм
калцийли
Ка
уреатлар
Ур
литийли
Ли
фторуглеродлар
Фу
натрийли
На
Ноорганик моддалар:
Н
комплексли
к
лойлар (бентонитли)
Бн
совунлар
аралашмаси
М
1
–М
3
қурум (сажа)
Сж
Қаттиқ
углеводородлар
Т
силикагел
Си
Қўлланилишининг ҳарорат интервали каср билан белгиланади;
ундаги
рақамлар 10 марта камайтирилган ҳароратга мос бўлади. Масалан, 3/13 – ушбу
сурков мойи –30 дан +130
0
С гача ҳарорат интервалида ишлай олишини
билдиради. Сурков мойи қовушқоқлиги 2000 Пас дан ошмайдиган ҳарорат
минимал ҳарорат ҳисобланади.
Дисперсион муҳит тури қуйидаги индекслар билан белгиланади:
– Н – нефт мойи;
– у – синтетик углеводородлар;
80
– э – мураккаб эфирлар;
– ф – фторсилоксанлар;
– к – кремнийорганик суюқликлар.
Пенетрация сони бўйича сурков мойларига консистенция классининг 9 та
индекси берилган:
Пенетрация сони, миллиметрнинг
ўндан бир бўлаклари
400...430
335...385
310...340
265...295
Консистенция класси индекси
00
0
1
2
Пенетрация сони, миллиметрнинг
ўндан бир бўлаклари
220-250
175...205
130...160
85-115
70 дан
паст
Консистенция класси индекси
3
4
5
6
7
Сурков мойлари белгиланишига мисоллар:
СКа2/8-2,
буерда С – оддий ҳароратлар учун умумий вазифали сурков мойи (солидол);
Ка – қуюқлаштиргич – калций совуни;
2/8 – ишлатиладиган ҳарорат диапазони, -20 дан +80
0
С оралиғида;
2 – консистенция класси индекси;
МЛи4/13-3,
бу ерда М – кўп мақсадли сурков мойи;
Ли – қуюқлаштиргич – литий совуни;
4/13 – ишлатиладиган ҳарорат диапазони, -40 дан +130
0
С;
3 – консистенция класси индекси;
Do'stlaringiz bilan baham: