Ў збкистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


-Мавзу. Махсус мактабларда дарс ва машғулотларни ташкил этиш ва уларни таҳлил қилиш (2 соат маъруза)



Download 0,91 Mb.
bet23/37
Sana03.12.2022
Hajmi0,91 Mb.
#878026
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
Махсус педагогика ЎУМ

6-Мавзу. Махсус мактабларда дарс ва машғулотларни ташкил этиш ва уларни таҳлил қилиш (2 соат маъруза)
Режа:
1. Ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш
2. Дарс таҳлилининг турлари
3. Дарсни таҳлил қилишни қуйидаги тўрт гуруҳга бўлиш
Дарс таҳлили - ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш ва уни юксак даражага кўтаришга қаратилган фаолият бўлиб, ўз таркибига бир неча турларни олади.
Дарс таҳлилининг турлари:
Тўла таҳлил - ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш сифатини назорат қилиш ва ўқитувчининг иш услубини ўрганиш мақсадида ўтказилади. Қисқа таҳлил - ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш сифатини умумий баҳолаш мақсадида ўтказилади. Фақат асосий дидактик категорияларни (дарсда асосий мақсадларнинг амалга оширилганлиги, барча билиш топшириқларининг бажарилганлиги, рсжанинг бажарилганлиги) назарда тутади. Комплекс таҳлил - дарснинг мақсади, услуби, мазмуни, уни ташкил қилиш шаклларининг ҳар томонлама ва ўзаро боғлиқликда кўриб чиқишни назарда тутади. Аспектли таҳлил - дарс таҳлилининг бирор бир турини мўлжаллайди. Бу асосан нуқсонларни ёки ўқитувчи фаолиятининг илғор педагогик усулларини аниқлаш мақсадида қўлланилади.
Дарсни таҳлил қилишни қуйидаги тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:
а) илмий таҳлил;
б) услубий таҳлил;
в) дидактик (таълимий) таҳлил;
г) умумпедагогик таҳлил.
Илмий таҳлил
Илмий таҳлил берилаётган билимларнинг илмий-назарий жиҳатини, ўқувчи бажараётган мустақил ишнинг эса мақсадга йўналиши жиҳатидан тўғрилигини аниқлашни англатади. Дарснинг илмий таҳлилида асосан куйидагиларга эътибор бериш талаб этилади:
а) қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши;
б) мавзуга нисбатан ўқитувчининг илмий ва ижодий ёндашиши;
в) ўқитувчи ва ўқувчининг нутқ маданияти;
г) дарслик материалларини қўшимча адабиёт материаллари билан бойитиш ва ўқувчи бажараётган мустақил лаборатория ишларнинг мақсадга мувофиқ йўналиши;
д) ўқувчи нутқининг равонлиги, онглилиги, фикр ва хулосаларнинг тўғри, қисқа, равон ва мукаммал баён этилишининг назорат қилиниши;
е) ўқув фанининг коррекцион йўналтирилганлиги, ўзига хос хусусиятлари.
Дарсни илмий таҳлил этишда ўқувчи ва ўқитувчи фаолияти атрофлича ўрганилиш лозим. Қоида ва таърифларнинг тўғри баён этилиши ва мавзуга илмий ёндашиш бир-биридан ажралмаган ҳолда таҳлил қилиниши лозим. Чунки улар бир-бирини тўлдирувчи тавсифга эга бўлади. Таҳлилда тушунча, коида, таъриф, назарий билимлар, малака ва кўникмаларга ўқувчилар томонидан берилган жавоблар, ўқувчилар фаоллиги ҳам тўлиқ ўз аксини топиши лозим. Қоида, таърифларнинг тўғри баён этилиши кўп жиҳатдан ўқитувчи нутқининг равонлигига, талаффузидаги аниқлигига ҳам боғлиқ бўлади.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish