Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари


(лат ексли ) қориш-  малари кенг ишлатилмоқда К ислот ага чидамли



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

 
(лат ексли
) қориш- 
малари кенг ишлатилмоқда
К ислот ага чидамли
 қоришмалар учун суюқ шиша, кремнефторли 
натрий ва кислотага чидамли тўлдиргичлардан фойдаланилади.
И ссиққа чидамли
қоришмалар ўтга чидамли ғиштларни териш­
да ўчоқларнинг ички қисмини сувашда ишлатилади ва улар порт­
ландцемент ва ҳавойи боғловчи шамот-боксид асосида тайёрлана­
ди. Бундай боғловчининг таркибида маркаси 400 дан кичик бўлма- 
ган портландцемент, шамот кукуни, пластификаторлардан ўтга 
чидамли ва бентонит лойи ҳамда сульфит-дрожали бражка (СДБ) 
бўлади. Агар ўчоқдаги ҳарорат 1150°С дан паст бўлса, боғловчи модда 
сифатида портдландцемент, 1350°Сгача бўлса, шамот-боксидли 
қоришмалар ишлатилади.
312


Ер ости қазилма бойликларини излашда, газ ва нефт олишда 
ер юзасидан 6—7 минг метргача чукурликка қудуқлар қазилади (бур- 
ғиланади). Тор қудуқ деворлари орқали юқори босимда чиқаётган 
газ ва нефтнинг сингиб кетмаслигини таъминлаш ҳамда ер ости 
сувларининг йўлини тўсиш мақсадида кудуқ деворлари тампонаж 
цемент асосидаги қоришма билан су вал ад и. Қоришма тайёрлаш учун 
тампонаж цементи, қум ва кумок, тупроқ керак бўлади. Бундай 
қоришма аталасимон майин бўлиши, қотганда сув, зарарли суюк,- 
ликлар таъсирига чидамли бўлиши зарур.
Радиация нурларидан сақловчи қоришмалар тайёрлашда портланд 
ёки тошқол цементи, жуда оғир тоғ жинсларидан олинган тўлдир- 
гич (барит қуми) ишлатилади. Қоришманинг зарарли муҳитга чи­
дамлилигини ошириш учун унга кадмий, бор ва бошқа кўшилма- 
лар қўшилади. Зичлиги камида 2200 кг/м 3 га тенг бўлиши керак. 
Бундай қоришмалар рентген хоналари, атом электр станциялари 
қурилишида сувоқбоп қоришма сифатида ишлатилади.
Қуруқ қурилиш аралашмалари. Завод шароитида цемент, кури- 
тилган қум ва қўшилмалар ҳисобланган таркибга кўра аралашти­
риб, буюртмачига машиналарда етказиб берилади. Тайёр куруқара- 
лашмага тегишли микдорда сув қўшиб қурилиш қоришмаси оли­
нади. Айрим ҳолларда боғловчи сифатида эрувчан ёки суюк, 
полимерлар ишлатилади. Курук, аралашмаларни оддий қоришма- 
лардан афзаллиги шундаки, куруқ аралашмани қоришмага айлан- 
тириш учун технологик жараёнлар қисқаради, завод шароитида 
тайёрланиши қоришманинг сифатини оширади; транспорт хара- 
жатлари 15 %га, қоришма чиқиндилари эса 5—7 %га, камаяди. Ку- 
руқ аралашмани нам таъсиридан узок, жойда сақлаш керак. Кури- 
лишда.бундай аралашманинг ишлатилиши иш унумини 20—25 %га 
оширади.
Ҳозирги вақтда курилишнинг барча соҳаларида курук, аралаш­
малар кенг ишлатилмоқда. Жумладан, ғишт теришда, монтаж ва 
сувок, ишларида, шпаклёвка, елимлар ёки полбоп қоришмалар тай­
ёрлашда қўлланилмоқда. Курилиш аралашмаларини тайёрлашда 
асосан, боғловчилардан портландцемент, курилиш гипси, ҳавойи 
оҳаклар ишлатилади. Махсус буюртмалар бўлса, боғловчи сифати­
да сувда эрувчан кукун полимерлар (целлюлоза эфирлари, ПВА, 
акрилатлар) ишлатилади.
Майда тўлдиргич сифатида ишлатиладиган кумнинг йириклик 
модули 1—2, яъни кум донасининг йириклиги 1,25 мм. дан ортмас- 
лиги лозим. Енгил қоришмага зарурият бўлганда кўпчитилган кум-
313


лар (перлитли, вермикулитли), шпаклёвка учун оҳак уни ва бўр 
кукуни ишлатилади.
Куруқ аралашмалар тайёрлашда қўшилмаларнинг роли катта. 
Аксарият куруқ аралашмалардан тайёрланган қоришмалар ғовак 
юзага ғишт теришда, сувоқчиликда ишлатилади. Бундай қоришма- 
ларнинг пластиклигини ва сув ушлашлик қобилиятини таъмин­
лаш учун қуруқ аралашмага минерал ва органик қўшилмалардан 
лой, ҳавойи оҳак, ИЭС кули, лигносульфанат ЛСТ, СН В, супер­
пластификатор С -3 лар кўшилади. Курилиш қоришмаларини иш­
латиладиган жойига қараб, куруқ аралашмалар ҳар томонлама 
жиҳозланган бетон ёки қоришма заводларида тайёрланади. Куруқ 
аралашмаларни тайёрлашнинг технологик жараёни куйидагича: 
конлардан келтирилган кум ёки шағал-кум аралашмаси иссиқ ҳаро- 
ратда 0,5 % намликка қадар куритилади. Кейин, кум элаклардан 
ўтказилади; эланган кум тарозида тортилади ва қорғичда цемент 
ҳамда кўшилмалар билан аралаштирилади. Тайёр куруқ аралашма 
махсус, нам таъсиридан холи омборларда сақланади ва буюртма- 
чиларга тарқатилади.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish