Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

С И Н О В САВО ЛЛАРИ
1. Қурилиш қоришмаларининг турлари ва уларнинг ишлатилиши.
2. Қурилиш қоришмаларининг хоссаларини баён қилинг.
3. Қурилиш қоришмаларининг таркибини аниқлашнинг қандай усулларини 
биласиз?
4. Махсус қурилиш қоришмалари ҳақида нималарни биласиз?
5. Қўшилмалар ва уларнинг қурилиш қоришмалари хоссаларига таъсири қан-
дай?
6. Куруқ аралашмалар нима?
314


12-боб.
БЕТОНЛАР
Бетонлар курилишда ишлатиладиган асосий ашёдир. Саноат, 
турар жой бинолари, қишлоқ хўжалиги иншоотларининг конст­
рукциялари бетондан тайёрланади. Шунингдек, бетонлар тўғон, 
шлюз, каналлар қуришда, қирғоқларни мустаҳкамлашда, автомо- 
бил, темир йўл ва кўприк йўлларини қуришда ишлатилади. Кимё 
саноати аппаратларининг ички ва сиртқи юзаларини қоплаш учун 
бетоннинг махсус турларидан фойдаланилади.
Боғловчи модда, майда ва йирик тўлдиргичларни сув билан 
қориштириб олинган қоришманинг аста-секин қотиши натижаси­
да ҳосил бўлган сунъий тош бетон деб аталади. Зичлигига кўра бе­
тонлар қуйидагича таснифланади.
Жуда оғир бетонларнинг зичлиги 2500 кг/м 3 дан юқори, бунда 
тўлдиргич сифатида пўлат қипиғи (пўлат-бетон), барийли бетон, 
магнезит, чўян чиқиндиси ва бошқалар ишлатилади.
Оғир (оддий) бетоннинг зичлиги 1800—2500 кг/м 3. Тўлдиргич 
сифатида қум, шағал ёки чақиқ тош ва бошқалар ишлатилади.
Енгил бетоннинг зичлиги 500— 1800 кг/м 3, тўлдиргич сифатида 
тошқол, керамзит, аглопорит, перлит, пемза, туф ва бошқа ен­
гил табиий ва сунъий тошлар ишлатилади.
Жуда енгил бетон. Зичлиги 500 кг/м3 дан кам бўлган конструк­
тив ва иссикушкни кам ўтказадиган кўпикбетон, газбетон ёки йи­
рик ғовакли бетонлар шулар жумласидандир. Кўриниб турибдики, 
бетонларнинг зичлиги 300 кг/м 3 дан 3600 кг/м 3 гача ўзгарар экан. 
Бу эса, бетон буюмларини ёки конструкцияларни керакли зич- 
ликда тайёрлашга имкон беради.
Боғловчиларнинг турига кўра бетонлар цементли, гипсли, ас- 
фальтли, силикат, полимербетонларга бўлинади. Ишлатилишига 
кўра эса улар саноат ва уй-жой қурилиши, гидротехник иншоот­
лар учун қўлланиладиган, йўл ва кўприклар қуришда ишлатила- 
дига’н; кислота, ишқор ва бошқа зарарли муҳитга чидамли; радио­
актив нурларни ўтказмайдиган атом ва уран қозонларини қуришда 
ишлатиладиган махсус, ўтга чидамли ва турли рангдаги пардозбоп 
бетонларга бўлинади. Бетоннинг асосий камчилиги эгилишга ва 
чўзилишга бўлган мустаҳкамлигининг сиқилишдагига қараганда 
10— 15 марта кичиклигидир. Аммо, конструкцияларнинг эгилиш
315


бўлагига пўлат арматура жойланса, ундаги арматура эгувчи юк- 
нинг асосий қисмини ўзига олади.
Бетон билан ундаги арматуранинг ҳарорат таъсирида кенгайиш 
коэффициентлари ўзаро бир-бирига яқин бўлганлиги туфайли ях­
лит бир темир-бетон конструкция сифатида ташқи механик куч- 
ларни ўзига олади. Темир-бетон конструкцияларни айнан шу хос- 
саси туфайли композит ашё деса бўлади.
Бетонбоп ашёлар
Бетон тайёрлаш учун ишлатиладиган ашёлар давлат стандарт- 
ларида кўрсатилган талаблар асосида тўла синалган бўлиши керак.
Конструкция ва иншоотнинг тузилишига, ишлаб чиқариш иш- 
ларидаги шароитга қараб цемент хили танланади. Бетоннинг сиқи- 
лишидаги мустаҳкамлик чегарасига кўра цемент маркасини тан- 
лаш 12.1-жадвалда тавсия этилган.
12.1-жадвал
Бетоннинг сиқилишцдаги м устаҳкамлик чегарасига кўра цемент маркасини танлаш

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish