Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

СИ Н О В С А ВО Л Л А РИ
1. Қурилиш ашёларибоп чиқиндилар ҳақида нималарни биласиз?
2. Тошқол ва кул-тошқол чиқиндилари нима ва улар қандай ишлатилади?
3. Гипсли чиқиндилар, ҳосил бўлиши. ишлатилиши.
4. Республикамиздаги қурилиш ашёларибоп чиқиндилардан фойдаланиш 
йўлларини айтиб беринг.
5. Табиий гипс ўрнини босувчи чиқиндилар.
6. Қора ва рангли темир чиқиндилари деганда нимани тушунасиз?
7. Олтингугурт ва каолин қурилиш ашёларибоп чиқинди эканлигини изо\- 
ланг.
173


1-6о6.
С О П О Л Қ У Р И Л И Ш А Ш ЁЛ А РИ
Қадимги ўзбек кулолчилик санъатига асосланган сопол кури­
лиш ашёлари ва буюмлари деганда ярим кристалли ашёни тушунмоқ 
лозим. Буни нг учун таркибида осон эрувчан темир оксидлари ва 
қийин эрувчан моддалар бўлган табиий тупроқни минерал қўшил- 
малар билан қориштириб тайёрланган буюмни юқори ҳароратда 
куйдирганда осон эрувчан моддалар эриб, қолганларини ўзаро 
боғлайди, натижада сопол ҳосил бўлади. Сопол буюмнинг эриган 
қисми (ички тузилишидаги) 
сопол черепоги
дейилади.
Табиатда жуда кўп тарқалган соз тупрок, сопол буюмлар ишлаб 
чиқаришда бирдан-бир хом ашё ҳисобланади. Тупроқ сув билан 
аралаштирилганда у осон қолипланувчан пластик лойга айланади. 
Кейин уни қолиплаб юқори ҳароратда куйдирилади ва турли ку­
рилиш буюмлари, рўзғор анжомлари ҳамда меъморчилик қисмлари 
ишланади.
Сопол ашёларини ишлаб чиқариш ўзига хос қадимий тарихга 
эга. И нсоният тарихида лой бирдан-бир қурилиш ашёси сифатида 
ишлатилган. Лойни сомон билан қориштириб, хом ғишт сифатида 
бизнинг эрамиздан аввал 8000 йил олдин турар жойлар қурилгани 
маълум. Эрамиздан 3500 йил олдин, хом ғиштни куйдириб, уйлар 
қуриш ғиш т ва черепица юзасини сирлаб пишириш усули ишлаб 
чиқилган.
Биринчи минг йилликнинг ўрталарида Хитойда чинни ишлаб 
чиқариш йўлга қўйилди. Эрамиздан 3—2 минг йил аввал Ўрта Осиё, 
хусусан, Ўзбекистон ҳудудида сопол буюмлар уй-рўзғор асбоблари, 
м еъм орчи лик, д еко р ати в қисм лар си ф ати да иш латилганлиги 
маълум. Асрлар давомида сопол буюмлар асосий қурилиш ашёси 
бўлиши билан бирга, уни нг сифати ва шакли, ишлаб чиқариш 
технологияси йилдан-йилга мукаммаллашиб борган. Қадимги ўзбек 
кулолчилиги қай даража ривожланганлигига Самарканд, Бухоро, 
Х и в а ё д го р л и к л а р и н и қури ш да и ш л ати л ган м еъ м о р ч и л и к , 
декоратив ва пардозбоп қоплама сопол буюмлар мисол бўла олади. 
Сопол буюмлар сиртини оқ, кўк ҳамда бош қа рангларда сирлаш
174


технологияси ва уларнинг таркиби Ўрта О сиёда 
Европа дав- 
латларидан олдин ишлаб чиқилганлигини тарих тасдикдайди.
1855 йил Германияда ихтиро этилган тасмали ғишт қолипловчи 
зичлагич ва 1858 йилда дойра шаклидаги ғишт пиширувчи хумдон- 
лар дунёда сопол буюмлар ишлаб чиқариш саноатининг ўсишида 
катта аҳамиятга эга бўлди. Тасмали зичлагичларнинг қўлланилиши 
натижасида ғовак ғишт ва тошлар ишлаб чиқариш кенг тарқалди. 
Ш у билан бир қаторда, темир, шиша, ко кс, сопол буюмлари иш­
лаб чиқариш тез суръатда ўсди. Натижада, ўтга чидамли сопол 
буюмлари га бўлган эҳтиёж орта бошлади.
Асримизнинг бошларидан самарали сопол буюмлар (серғовак 
пардозбоп ғиштлар) ишлаб чиқариш ривожланди. Деворбоп ичи 
ғовак сопол тошлари, томбоп ва \ар хил шаклдаги рангли сопол 
тахтачалар ишлаб чиқарадиган заводлар қурилди. Сопол ишлаб 
чиқариш саноати айниқса, X X асрнинг 50-йилларида жуда ривож 
топди. Илмий изланишлар натижасида ядро энергетикаси, маши- 
насозлик, электрон ва ракета технологияларига мос хоссаларга 
эга бўлган махсус сопол буюмлар ишлаб чиқарилмокда. Сопол- 
темирдан ишланган ўта мустаҳкам, чидамли машина мотори ва 
эҳтиёт қисмлар амалиётда қўлланилди ва бу ихтиро катта қизиқиш 
уйғотмокда (7 .1 -раем).
Қурилишда ишлатиладиган сопол ашёлар зичлигига кўра икки 
гуруҳга бўлинади: 
ғовак 
ва 
зич. 
Ғовак сопол ашёларга сув ши­
мувчанлиги 5 %дан кўп бўлган буюмлар киради. М асалан, турли 
ғиштлар, сирланмаган қоп- 
лама сопол тахтачалар, оқова 
су вб о п д р ен аж қ у ву р л ар , 
черепица, керамзит, ғовакли 
сопол буюмлар ва ҳ.к. Зич 
сопол ашёларга сув шимув­
чанлиги 5% дан кам бўлган 
буюмлар киради. Бундай бу- 
юмларга сирланмаган, аммо 
эри ти б қ о л и п л ан ган (йўл 
қурилишида ва қоплама тах­
тачалар сифатида иш лати­
л а д и га н к л и н к е р , пол ва
ҚОПЛама СОПОЛ тахтачалар), 
7./-раелг Сопол-темирдан ишланган 
Сирланган (бинонинг 
О Л Д
м а ш и н а м о т о р и в а
эҳгиёт қисмлар.
175


қисмини қоплашда ишлатиладиган пардозбоп ғишт, қоплама сопол 
тахтачалар, канализация қувурлари) сопол буюмлар киради.
Хом ашё таркибига кўра сопол хоссаларининг ўзгариши. 
Пи ши­
рил ган ашёлар ва буюмлар тайёрлашда лойдан ташқари диатомит, 
трепел, опока қум каби жинслар ҳам кўп ишлатилади. Лойдан сопол 
буюмлар тайёрлаш учун туп роқни нг яроқли экан ли ги , унинг 
кимёвий таркибига ва майда-йириклигига, пластиклик ва иссиққа 
чидамлилигига қараб аникданади. Лой таркибидаги S i 0 2 — 4 0 — 
50% , А120 3 - 4 0 - 5 0 %, Fe20 3 - 9 - 1 5 %, MgO - 0 , 9 - 4 ,0 %, CaO -
0 ,5 —2,5 %, N a20 ва К 20 каби оксидлар микдорининг ўзгариши 
билан унинг ф изик-м еханик хусусияти, тузилиши ва ранги ҳам 
ўзгаради. М асалан, лой таркибида кремний ( S i 0 2) микдори ортиб 
кетса, унинг пластиклиги камаяди; гилтупроқ (А 1,03) сопол буюм- 
ларнинг рангини оқартиради ва иссиққа чидамлилигини оширади. 
Сопол бую мларнинг иссиққа чидамсизлигига ва уни нг эриш ҳа- 
р о р ати н и н г п асай и ш ига сабаб ундаги тем ир окси ди ( F e 20 3) 
микдорининг кўпайишидир. Бундан ташқари, сопол буюмларда 
F e20 3 микдори ўзгарса, уларнинг ранги оч бинафшадан тў қ қизилга 
айланиши мумкин. Лой таркибидаги магний ва кальций оксидлари 
(M gO , CaO ) тез эрувчан модда бўлганлиги сабабли, улар сопол 
бую мларнинг ғоваклигини оширади, натижада уларнинг оғирлиги 
билан иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти камаяди. Лой тар­
кибидаги натрий ва калий оксидлар эса (N a20 , К 20 ) буюмларнинг 
зичлигини оширади ва куйдириш ҳароратини камайтиради. Маъ- 
лумки, хом ашёбоп соз тупроқ таркибида кварц, слюда, дала шпати 
каби тоғ жинсларидан ташқари, у зарарли аралашмалар ҳам бўлиши 
мумкин. Бундай аралашмаларга, асосан, таркибида С а С 0 3 куп 
бўлган бўр, доломит каби жинслар киради. Лой таркибидаги СаО 
буюм куйдирилгандан кейин ҳам унда эркин ҳолатда қолади ва 
буюмга сув таъсир этганда у тез суръатда сўнади. Кейин ҳосил 
бўлган С а(О Н )2 кристалланиб буюмнинг ҳажми кенгаяди, натижада 
буюмда майда дарзлар ҳосил бўлади.
Л о й н и н г муҳим хусусиятларидан яна бири уни нг пластик- 
лигидир. Бу кўрсаткич лой таркибига, ш унингдек, ундаги заррача­
ларнинг донадорлигига боғлиқ. Қум, шамот, тўйинган тошқол, 
тошкўмир ёки торф кули лой нинг пластиклигини камайтиради 
Бундай қўшилмалар лой қориш масининг қуриши вақтида кири- 
шишини камайтиради. М асалан, лой пластик бўлганда, у қури- 
гандан кейин 12 % га кириш са, юқоридаги қўшилмалар билан 
тайёрланганда эса уни нг киришиши 2—6 %га камаяди.
176


Сопол буюмларни куйдириш ҳароратини камайтирувчи қўшил- 
малар ёки флюсларга дала шпати, пигментлар, шиша майдаси, 
кварц ва бошқалар киради. Бую мнинг ғоваклигини ошириш учун 
унга лойли мергель, тўйинган доломит, бўр, ёғоч қипиғи, тош кў- 
мир майдаси, туйилган кокс, торф чанги ва бошқалар қўшилади.
Лой қотишмасидан ишланган бую мнинг юқори ҳарорат таъ ­
сирида ўз шаклини ўзгартирмаслик хусусияти сопол буюмлар­
нинг 
ўтга чидамлилиги 
деб аталади. Лойлар ўтга чидамли (эриш 
ҳарорати 1580°С дан юқори), қийин эрувчан (1580— 1350°С) ва 
осон эрувчан (1350°С дан паст) лойларга бўлинади.
Лой қоришмаси 100— 110°С га иситилганда ундаги эркин, ким ­
ёвий бирикмаган сувлар буғлана бошлайди. Ҳарорат 4 5 0 —650°С га 
кўтарилганда кимёвий бириккан гидрат сувлар йўқолади ва сувли 
каолинит ( A l , 0 2 S i 0 2-2H20 ) сувси з ҳолатга ўта бошлайди. 6 5 0 — 
800°С да каолинит парчаланиб гилтупроқ (А120 , ) ва кремнийга 
(SiO ,) ажралади. Ҳароратнинг кўтарилиши натижасида бу моддалар 
эритма ҳолатда ўзаро бошқа минераллар билан кимёвий реакцияга 
киришади. Кальций ва магний карбонатларнинг диссоциациялани- 
ши (яъни, парчаланиши) ва органик бирикмаларининг куйиб йўқ 
бўлиши 960°С ҳароратда рўй беради. Лойни 700—800°С га қиз- 
дирганда у сувда таъсирланмайдиган, мустаҳкамлиги паст бўлган 
ғовак жисмга айланади. Кўпгина лой ғиштлар, асосан 1000— 1100°С 
да пиширилади. Бунда лойдаги кўпгина моддалар парчаланади, 
ундаги газлар ва сув йўқолади. Сопол буюмни пишириш жараёнида 
х,ароратнинг янада кўтарилиши унинг зичлигини, мустаҳкамлигини 
оширади, бу эса ундаги осон эрувчан ва органик моддаларнинг 
эриши ҳисобига қосил бўлган тош симон клинкерни ҳосил қилади. 
Бунда осон эрувчан моддалар эриб, буюмдаги бўшлиқларни тўл- 
ғизади ва уни зичлайди. Натижада, буюм ҳажми бироз кичраяди. 
Бунга лой ни н г 
олов таъсирида киришиши 
деб аталади. Л ойда 
каолинит ва пишириш ҳароратини пасайтирувчи қўшилмалар миқ- 
дори кам бўлса, уни нг ўтга чидамлилиги ортади.
Сополбоп хом ашёлар
Қурилишда ишлатиладиган сопол ашёларни тайёрлаш учун асо­
сан хом ашё сифатида энг кўп тарқалган тупрокдар қўлланилади. 
Сополбоп (кулолчилик) тупроқ 
таркибида каолинит, гидрослюда 
ва озгина кварц, дала шпати, темир оксиди, карбонатлар бўлган 
майда заррачали чўкинди тоғ жинсидир. Тупроқ заррачаларининг
177


диаметри 0,005 мм. дан кам бўлганда лой пластик (майин) бўлади. 
У ндан тайёрланган буюм қуриганда ўз шаклини ўзгартирмайди, 
пиширгандан кейин мустаҳкам ва чидамли бўлади. Ш уни нгдек, 
тупроқда 0 ,0 0 5 —0 ,16 мм. ли чанг заррачалари ва 0 ,16—2 мм. ли қум 
доналари ҳам аралашган бўлади. Лой таркиби ва ундаги заррачалар 
майда-йириклигига қараб 
юқори пластик, қониқарли пластик, кам 
пластик 
ва 
пластик бўлмагап гуруҳларга 
бўлинади. Ю қори пластик 
лой таркибида 80—90 %гача тупроқ заррачалари бўлади. Бундай 
лойнинг пластиклик кўрсаткичи 25 %дан катта, сув шимувчанлиги 
28 %дан кўп ва ҳавойи киришиши 10— 15 %дан ортмайди. Қ они- 
қарли пластик лойда тупроқ заррачалари 30—60 %гача бўлади. Плас- 
тиклиги 15—25% , сув шимувчанлиги 20—28% , ҳавойи киришиши 
эса 7— 10% га тенг. Кам пластик лойлар таркибини 5—30 %гача 
тупроқ заррачалари ташкил этади. С ув шимувчанлиги 20 %гача, 
пластиклиги 7 — 15 % ва ҳавойи киришиши 5—7 % гатен г. П ластик 
бўлмаган лойни қайта ишлаб бўлмайди, у қолипга тушмайди.
Лой таркибида тупроқ заррачалари 60 %дан кўп бўлса «ёғли 
лой» дейилади. Аммо унинг киришиши катта. Бунинг учун унга 
қўшилмалар қўшилади. Лойда тупроқ заррачалари 10— 15 % бўлса, 
бундай лой «ёғсиз лой» дейилади. Буни нг учун унга бентонит 
тупроғи қўшилади. «Ёғли лойдан» сопол буюмлари ишлаб чиқа- 
радиган корхоналарда пардозбоп ғиштлар, тахтачалар, бўшлик^и 
блоклар, томбоп черепицалар, қудуқ ва оқова сув қувурлари, пол­
боп тахтачалар, қуйма тошлар (к л и н к ер ), терракотлар, майо- 
ликлар, чи н н и -ф аян с буюмлар тайёрланади.
Ғиштбоп тупроқ 
таркибида каолинит, гидрослюда, моптмо 
рйллонит, озгина кварц, карбонат ва темир оксидлари бўлган, 
ҳар хил йирикликдаги минерал заррачалар аралашган чўкинди 
тоғж инсидир. Оддий ва эритиб олинган (клинкер) ғишт, деворбоп 
блоклар, томбоп черепица, пардозбоп тахтачалар, енгил сопол 
тўлдиргичлар (керамзит, аглопорит) қурилишда кенг ишлатилади. 
Ш унингдек, тўғон ва йўл қурилиши иншоотларини сув таъсиридан 
сақлаш , ғиш т териш да ва суво қ бо п қориш малар, хом ғиш т, 
сомонли деворбоп блоклар, пахса ва бош қа мақсадларда ҳам 
ғиштбоп тупроқни ишлатиш мумкин. 
Бентонит тупроғи 
м онт­
мориллонит гуруҳига кирувчи (кварц, гипс, биотит, гидрослюда 
ва темир оксиди аралашмалари) тупроқ минералларидан ташкил 
топган вул қо н кули, туф ва л авал ар н и н г ким ёвий бузилиш и 
жараёнида ҳосил бўлган чўкинди тоғ жинсидир. Бентонит тупроғи
178


қурилишда сув таъсиридан сақловчи сифатида буюмлар чокларини 
тўлғизишда, ер ости иншоотлари, аэродром ва зовур чеккаларини 
маҳкамлашда, керамзит ва аглопорит олишда, чинни, фаянс сопол 
қориш маларнинг пластиклигини яхшилашда ишлатилади.
Ўтга чидамли 
лой асосан каолиндан, озгина кварц, дала шпати, 
гидрослюда, карбонат ва бошқа аралашмалардан ташкил топган 
майда заррачали, сочилувчан чўкинди тоғ жинсидир. А сосан к о н с­
трукцией (шамотли) ва термоизоляция (енгил) ашёлари, ш унинг­
д ек, юқори ҳарорат таъсирида бўладиган деворбоп ғиш тларни 
теришда, су во қ қоришмалари сифатида ҳамда чинни, ф аянс, сопол 
ва бошқа оловга чидамли ўчок,лар қуришда кен г ишлатилади. 
Умуман, сопол буюмлар сифатини яхшилаш мақсадида хом ашё 
қориш м асига кварц қуми, ш амот, тош қол, куйдирганда ёни б 
кетадиган органик қўшилмалар (қиринди, кўмир чанги ва \.к.) 
қўшилади. 
Шамот ғишт 
— бу оловга чидамли ва қийин эрувчан 
алюмосиликатли тупроқни пишириб олинган деворбоп ашё.
Чиннц ва фаянс 
(хом ашё — чанг аралашган тупроқ) қориш- 
масини тайёрлашда таркибида асосан каолинит минерали бўлган 
тоғ ж и нси — каолин ишлатилади. Барчй нози к сопол ашёлари 
таркибини асосан дала шпати (микролин ва бош қ.) билан кварц 
таш кил этади. Қўш имча хом аш ёлардан кварц қуми, ш амот, 
тошқол кабилар лой нинг пластиклигини пасайтиради. Кириш и- 
шини пасайтириш ва қолиплашга қулай лой олиш учун юқори 
пластик тупроқ қўшилади. Сопол буюмлардан ҳар хил қоплама 
тахтачалар ва кислотага чидамли ашёлар олиш учун сую қ шиша 
ёки ишқор қумга қориштирилиб асосий қоришмага қўшилади.
Сопол буюмларни жозибали қилиш учун уларнинг ю засига 
глазур бўёқ 
суртилади. Сопол буюмга қалинлиги 0,15—0,3 мм қилиб 
суртилган глазур эриш ҳароратигача (1 1 0 0 — 1300°С) қиздирилади. 
Агар глазур осон эрувчан бўлса, у ҳолда 9 0 0 — 1100°С гача қизди- 
рилади. Эриган глазур сопол буюм ю засида 0 ,1 3 —0 ,28 мм. ли 
шишасимон сирга айланади. Қийин эрувчан глазур кварц, каолин, 
тупроқ, дала шпати, табиий карбонатли темирдан ташкил топган. 
О сон эрувчан глазур таркибидаги кварц , дала шпати, доломит 
қуйқасини тайёрлаётганда унга танакор (бура), стронций карбо­
ната, магнезитлар қўшилади. Глазурлар ялтироқ ва жилосиз бўлади. 
Ялтироқ глазурни ранг берувчи оксидлар қўшиб қиздирилади. 
Ж илосизларига эса пигментлар қўшилади. Ш унингдек, глазурлар 
рангли ва рангсиз бўлади. Ранглигига 2 — 15 % темир оксидлари— 
кобальт (ҳаво р анг), хром (кўк), марганец (жигарранг) кабилар
179


қўшилади. Р ангсиз глазурларга қалай, сурма, рух қўшилади. Гла­
зурлар темир сиртига суртиб эритилса, 
эмал 
деб аталади. Сопол 
буюмлар янада жозибали, чиройли бўлиши учун уларнинг сиртига 
ангобли оқ ёки ҳар хил рангли тупроқ қуйқаси 0 ,2 5 —0,44 мм. гача 
қалинликда суртилади. О қ рангли ангоб қиздирилган оқтупроқдан, 
рангли ангоб эса тупроққа яхшилаб туйилган минерал бўёқ ёки 
синтетик пигментлар қўшиб тайёрланади. Меъморчиликда қоплама 
ғишт ва блоклар сиртига ангоб бўёк^ари суртилиб пиширилади.
Сопол ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси
Сопол буюмлар ўзининг шакли, турлари, ф изик-м еханик хос- 
саларининг турли-туманлиги билан бошқа ашёлардан фарқ қилади. 
Аммо уларни ишлаб чиқариш технологияси бир-бирига ўхшаш.
Оддий қурилиш ғишти. 
Сопол буюмларни ишлаб чиқарувчи 
заводлар одатда, хом ашё захиралари кўп бўлган жойларга қурилади. 
Тупроқ экскаваторлар ёрдамида қазилиб, темир йўл транспорт- 
лари, автомашиналар ёки тасмали транспортёрлар билан заводга 
келтирилади.
Лойни тайёрлаш. 
Қазилма кондан келтирилган тупроқ бегун ва 
валец деб аталувчи махсус машиналарда майдаланиб, бир вақтнинг 
ўзида унинг тагидаги ғалвирдан ўтказилади, ғалвирдан ўтмаган йи­
рик тошлар ажратиб олинади. Унча қаттиқ бўлмаган тошлар эса 
майдаланиб, лой билан аралаштирилади. Горизонтал ўққа ўрна- 
тилган парракли ускунада тупроқ намланади. Агар лой яхши 
пишитилмаган бўлса, ундан ишланган сопол буюм техник шарт- 
ларга жавоб бермайди. Айниқса, юпқа сопол буюмлар тайёрлашда 
лой қоришмаси ниҳоятда пухта ишлапиши керак.
Қолиплаш. 
Сопол буюмларни қолиплаш усули унинг шаклига, 
лойнинг хилига, намлигига ва қатгиқлигига боғлиқ. Сопол буюм­
ларни ишлаб чиқариш технологияси уч усулга бўлинади:
1) пластик усул (қолиплаш);
2) зичлаш усули;
3) қуйма (ш ликер) усул.
Пластик усул. 
Тасм али зичлагич (ш неклар) ёрдамида лой 
қоришмасини пластик ҳолатда қолиплаш амалда жуда кен г тар- 
қалган (7.2-р асм ). Қоришма тайёрлаш учун келтирилган тупроқ 
лой қорувчи машинада 18—28 % гача намланади ва бир жинсли 
пластик қоришма ҳосил бўлгунга қадар аралаштирилади. Тайёр 
лой қоришмаси буюм шаклини берувчи—мундштук ўрнатилган 
тасмали зичлаш ускунасига тушади. Зичлашдан қоришма гори-
180



Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish