Кредит “Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик” счёти.
Ишчи ва хизматчиларга хисобланган мукофотлар махсус мақ-садларга
ажратилган фондлар хисобидан амалга оширилса, у ҳолда:
Дебет “Муддати узайтирилган мажбуриятлар ҳисоби” счётининг тегишли
субсчёти.
Кредит “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан хисоб-китоблар”
счёти.
Агар ишчи ва хизматчиларга бериладиган мукофот махсус мақсадларга
мўлжалланган фондлардан хисобланса, бу тўғрида ташкилот касаба уюшмасининг
қарори, корхона раҳбарининг ходимларни мукофотлаш тўғрисида махсус буйруғи
бухгалтерияга топширилиши керак. Корхона ва ташкилотларда ишлаётган
нафақахўрлар иш хақи суммасидан ташқари ўз нафакасини хам оладилар.
Ишлаётган нафақахўрга нафақа хисобланганда:
Дебет “Суғурта бўйича ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар
бўйича қарздорлик” счётининг тегишли субсчёти.
Кредит “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан хисоб-китоблар”
счёти деб бухгалтерия ёзуви берилади.
Ишчи ва хизматчиларга хисобланган иш ҳақи суммасидан ушлаб қоладиган
чиқимлар қонунга амал қилган ҳолда юритилиши керак. Ишчидан алимент
суммасини ушлаб қолиш учун суднинг қарори асос ҳисобланади. Суднинг қарорига
асосан ишчидан алимент пули ушлаб қолинганда, бу сўммага куйидагича бухгалтерия
ёзуви берилади:
Кредит ‘Турли кредиторлардан кдрзлар ва бошқа хисобланган мажбуриятлар”
счётининг тегишли субсчёти.
Дебет “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” счёти.
Ишчи ва хизматчиларга кассадан берилган иш ҳақи суммасига:
Дебет “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар” счёти.
Кредит “Касса” счёти.
Иш ҳақидан нафақа фондига ажратилганда куйидагича бухгалтерия ёзуви
берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |