“ пул ва банклар


Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик 
1992 йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкига тўла 
ҳуқуқли аъзо бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Озербайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, 
Польша, Сербия, Швейцария, Тожикистон ҳамда Туркманистон давлатлари 
билан бир қаторда Жаҳон банкининг Швейцария аъзо-мамлакатлар гуруҳига 
киради. 
Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигидир. 
1992 йил сентябр ойида Тошкентда Жаҳон банкининг ваколатхонаси 
очилди. 
2014 йил декабрдан бошлаб ваколатхонага Жунхун Чо раҳбарлик қилиб 
келмоқда. 
 
 
 
 
 
 
 
17.2-жадвал. 
Жаҳон банки тузилмасидаги акциялар ва овозлар сони
168
 
Ташкилот 
АЪзо бўлган сана 
Акциялар сони 
Овозлар сони 
ХТТБ 
1992 йил 21 сентябр 249,3 млн.доллар 
(0,12%.) 
3149 (0,14%) 
ХМК 
1993 йил 30 сентябр 3,873 
минг. 
доллар (0,15%) 
4693 (0,17%) 
ХТА 
1992 йил 24 сентябр 
73 936 (0,29%) 
КИКА 
1993 йил 4 сентябр 
401 (0,18%) 
Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан ҳамкорлиги «Давлатга кўмаклашув 
стратегияси» ҳужжатида акс этган ёндашувларга асосланган. Ҳар уч йилда 
ишлаб чиқиладиган стратегияда мамлакат иқтисодий ривожланишининг 
устувор 
ёъналишлари, 
мамлакат 
иқтисодиётининг 
самарадорлик 
168
 
www.cbu.uz
 (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти) 


кўрсаткичлари ва Жаҳон банки томонидан кредитлаш, таҳлил, техник кўмак 
беришнинг устувор ёъналишлари белгилаб олинади. 
Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банкининг 2016-2020 йиллардаги 
ҳамкорлик стратегияси умумий қиймати 5,78 млрд. АҚШ долларга тенг 
бўлган 31 та инвестицион лойиҳа амалга оширилишини кўза тутган, 
жумладан Жаҳон банки томонидан бериладиган кредит миқдори 3,5 млрд. 
АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан электроэнергетикани модернизациялаш 
ва саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишга (1668 млн. 
доллар), транспорт инфратузилмасини (457 млн. АҚШ доллар) ва суғориш ва 
коллектор-дренаж тармоқларини модернизациялашга (211 млн. АҚШ 
доллар), коммунал инфратузилмани ривожлантиришга (507 млн. АҚШ 
доллар), нефть ва газ саноатини ривожлантиришга (225 млн. АҚШ доллар), 
таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга (95 млн. АҚШ 
доллар), ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга (20 
млн. АҚШ доллар) ва тижорат банкларига (320 млн. АҚШ доллар) кредит 
линияларини ажратиш режалаштирилган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish