Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки (ХТТБ) ва Халқаро
тараққиёт ассоциацияси (ХТА) билан ҳамкорлик
1993 йилдан бошлаб Жаҳон банки ХТТБ ва ХТАнинг 31 та лойиҳа учун
кредитлар, техник кўмаклашиш бўйича 31 та лойиҳага грант тақдим
этилишини тасдиқлаган, шундан 14 инвестицион лойиҳа ва 28 грант
лойиҳалари амалга оширилди. Жаҳон банки томонидан тасдиқланган
юқоридаги лойиҳалар ва грантлар учун жами 2592,4 млн. АҚШ доллар
ажратилган бўлиб, унинг 969,5 млн. АҚШ долларини кредитлар ташкил этиб,
уларнинг (2015 йил 1 август ҳолатига) 394,4 млн. АҚШ доллар қопланган.
Ҳозирги кунда Жаҳон банкининг умумий қиймати 2036,04 млн. АҚШ
долларига тенг бўлган 20 та лойиҳа ва гранти амалга оширилмоқда.
Жаҳон банкининг лойиҳалари 2012-2015 йиллар стратегиясига мувофиқ
иқтисодиётнинг асосий тармоқлари - қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш,
энергетика, сув таъминоти, транспорт, таълим ва давлат бошқаруви
ёъналишларида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси банк
тизимини ривожлантиришига оид муҳим лойиҳалари институционал кредит,
реабилитацион кредит ва молия институтларини ривожлантиришга
қаратилган кредитлар ҳисобланади.
1993 йил октябр ойида Ўзбекистон Республикаси молия тизими
таркибий тузилмасини қайта тиклаш мақсадида техник кўмаклашиш
доирасида умумий 21 млн. АҚШ доллар миқдоридаги кредит шартномаси
(институционал кредит) имзоланди. Ўзбекистон Республикаси банк
тизимини ривожлантиришга оид асосий вазифалар мустақил экспертлар
томонидан тижорат банклари тизимини кенг қамровли таҳлилдан ўтказиш ва
баҳолаш, тижорат банклари фаолиятини назорат қилишнинг мавжуд
тузилмаларини ривожлантириш, аудит, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини
янги тизимга ўтказиш, ташқи қарзни бошқариш бўлинмаларини ташкил
этиш, банклараро компьютер тармоғини яратишдан иборат эди.
Ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижасида
Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг бухгалтерия ҳисоботи ва аудити
ислоҳ қилинди. «Артур Андерсен ЛЛП» аудит фирмаси Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
департаменти билан биргаликда 1997 йил апрелидан бери республика банк
тизими ишлаб келаётган бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоб режасини
ишлаб чиқди.
«Сиэменс» компанияси томонидан телекоммуникация ва компьютер
ускуналари этказиб берилиши ва уларнинг вилоятлар марказлари ва Тошкент
шаҳрида ўрнатилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ягона
тўлов тизимини яратишга олиб келди.
«Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги» Қонуннинг лойиҳаси
ишлаб чиқилди ва Марказий банк таркибида ташқи қарзни бошқариш учун
масъул бўлим ташкил этилди.
«Делоит & Тоуче», ИДМАГ ва «Артур Андерсен ЛЛП»
компанияларининг консультатив ёрдами билан банк тизимини назорат қилиш
такомиллаштирилди, тижорат банкларининг актив ва пассивларни,
қимматбаҳо қоғозларни, режалаштириш ва маркетинг, муаммоли қарзларни
бошқаришига ўзгаришлар киритилди.
Реабилитацион кредит
1995 йил март ойида ХТТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси учун
жами 160 млн. АҚШ долларга тенг бўлган реабилитацион кредит
ажратилиши тасдиқланди. Реабилитацион кредитининг асосий вазифалари
таркибий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш, валюта бозорини
ривожлантириш, миллий валютанинг мустаҳкамланишини таъминлаш,
импортни молиялаштириш учун чет эл валютаси камомадлигини
камайтиришдан иборат эди. Кредит малбағлари 1996 йил июнь ойига қадар
тўлиқ ўзлаштириб бўлинди, натижада валюта биржаси иштирокчилари
сонини ошириш ёъли билан валюта бозори айланмаси сезиларли равишда
кўпайишига хизмат қилди, савдоларни ўтказишнинг ташкилий шакллари
такомиллаштирилди.
Молия институтларини ривожлантиришга қаратилган кредитлар
1999 йил май ойида ХТТБ томонидан жами 25 млн. АҚШ долларига
тенг бўлган молия институтларини ривожлантиришга қаратилган кредит
ажратилиши маъқулланди. Лойиҳани амалга ошириш учун 1999 йил
августида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қошида Молия
соҳасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади тижорат банкларини институционал
жиҳатдан мустаҳкамлаш, банк тизими меъёрий-ҳуқуқий базасини яхшилаш,
ахборот тизимини такомиллаштириш, банкларни хусусийлаштириш ва қайта
ташкил этиш эди.
Банк тизимини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш учун:
6 тижорат банкига (Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзуйжойжамғармабанк
(Ипотекабанк), Асакабанк, Пахтабанк (Агробанк), Ҳамкорбанк ва Ипак Ёъли
банки)га стратегик ва бизнесни режалаштириш, кредит ва ғазначилик
таваккалчиликларини бошқариш, бухгалтерия ҳисоби, бошқарув ахборот
тизими ва ички аудит масалаларида техник ёрдам кўрсатилди.
Тижорат банкларининг мутахассислари учун бухгалтерия ҳисобини
халқаро стандартлар асосида юритиш, ички аудит ва назорат,
автоматлаштирилган кредит таҳлили ва бошқарув ахборот тизими
ёъналишларида туркум ўқувлар ташкил этилди.
Ички аудит мутахассислари билан биргаликда 11 тижорат банкининг
асосий бошқармалари синов аудитидан ўтказилди ва ички аудит хизматини
яхшилаш учун зарур тавсиялар берилди ҳамда ички аудитни ўтказишга доир
керакли ёъриқномалар ишлаб чиқилди.
Техник кўмак, шунингдек, банк тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини
такомиллаштиришга ҳам берилди. Тўрт асосий ёъналиш (гаров мулкини
суддан ташқари ундириш, банкларни тугатиш, банк холдинглари ва нобанк
кредит институтларини ташкил этиш) қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Лойиҳанинг энг йирик ёъналиши банк тизимининг телекоммуникация
тармоғини модернизациялаш ва тўлов тизимини такомиллаштириш эди.
Тўлов тизимининг янги тизими ҳисоб-китобларни реал вақт режимида олиб
боришга шароит яратди, натижада банклар фаолияти самарадорлиги
сезиларли даражада ортди ва таваккалчиликларини минимал даражага
туширишга имкон берди. Тижорат банклари ва Марказий банкни боғлаб
турадиган телекоммуникация тармоғи ягона баланс тақдим этилишини
таъминлаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |