Молиялашт
и-риш
манбаси
Ўз
маблаглари,
донорлар
маблағлари,
депозитлар,
тижорат
банклари
қарзлари ёки
қимматбаҳо
қоғозлар
чиқариш
орқали
қарзлари
АЪзолари
маблағларини
мобилизация
қилиш, донорлар
маблағлари
Асосан давлат бюджети
ва бюджетдан ташқари
давлат
фондлари
маблағлари
Хизмат
олувчилар
қамрови
Капитали
ҳажми,
амалиёт
харажатлари
ва
технологик
имкониятлари
билан
чегараланган
Кооперативга
аъзо бўлганлар
доираси
Маблағлари
ҳажми,
технологик имкониятлари
ва мақсадли йўналишлари
билан чегараланган
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти паст рискли ҳисобланади.
Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти Марказий банк томонидан
Тижорат банклари фаолияти каби қаттиқ назорат қилинмайди
Нобанк кредит ташкилотларининг ресурс базаси қуйидаги манбалардан
ташкил топади:
а)Устав капитали
б)Бошқа ташкилотларга берилган молиявий ёрдам
c)Ўзининг аъзоларидан жалб қилинган пул маблағлари
д)Тижорат банкларининг кредитлари
э)Соф фойда
ф)Фойда ҳисобидан шакллантирилган захиралар
г)Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси
Нобанк кредит ташкилотларининг
актив операциялари уларнинг
фаолияти йўналишларига мос равишда шаклланади. Масалан: Кредит
уюшмалари ўзларига аъзо бўлгаан субъектларни кредитлаш мақсадида
ташкил этилади. Шу сабабли кредит уюшмалари битта актив операцияга
эга.У ҳам бўлса кредит операциясидир.
Микрокредит ташкилотлари аҳолининг иқтисодий лекин камбағал
қатламларига кредит беради. Микрокредит ташкилотларининг
асосий актив
операцияси бу кичик суммада, паст фоиз ставкасида кредит бериш
операциясидир.
Факторинг компанияси жўнатилган товарлар ва кўрсатилган
хизматлар бўйича дебитор қарздорларини инкассация қилиш билан
шуғулланади. Улар Товар ҳужжатларини 2 та шарт асосида регресс ҳуқуқи
билан ва регресс ҳуқуқисиз сотиб олади.
Товар ҳужжатлари регресс ҳуқуқи билан сотиб олинган тўловчи
тўловга ноқобил бўлиб қолганда факторинг компаниясига тўловни мол
этказиб берувчига ундириш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Агар товар ҳужжатлари регресс ҳуқуқисиз сотиб олинса , тўлов риски
тўлиқ яъни 100 % факторинг компаниясининг зиммасида қолади.
Чунки
тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолганда факторинг компанияси тўловни
ундириш бўйича мол этказиб берувчига мурожаат қила олмайди.
Ўзбекистон Республикасида факторинг компаниялари мавжуд эмас.
Факторинг операцияларини тижорат банклари бажаради. Аммо улар товар
ҳужжатларини регресс ҳуқуқи билан сотиб олиш мумкин эмас. Бундан
ташқари, Ўзбекистон банклари факторинг
операцияларини амалга
оширилаётганда бу операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритмайди.
Холбуки тараққий этган мамлакатларда факторинг компаниялари факторинг
операцияларининг бухгалтерия ҳисобини ҳам юритади.
Лизинг компаниялари узоқ муддатли кредитлар бозорида тижорат
банклари билан рақобат қила олади . Улар баҳоси юқори ва узоқ муддат
фойдаланиладиган товарларни узоқ муддатли ижарага беради.
Лизинг
шартномаларининг ўртача муддати 3-5 йилни ташкил қилади. Аммо лизинг
компанияларининг заиф жиҳати бор, яъни лизинг компанияларида ресурслар
этишмайди. Улар фаолиятини асосан ўз маблағлари ҳисобидан
молиялаштиришга мажбур. Шу сабабли улар тижорат банкларининг узоқ
муддатли кредитларини кенг кўламда жалб қиладилар.
Ўзбекистон Респупбликасида лизинг операцияси билан тижорат
банклари ва лизинг компаниялари шуғулланади. Асосий муаммо шундаки, то
лизинг объекти лизинг-олувчи томонидан қабўл қилиб олинмагунга қадар
тижорат банклари лизинг кредитига фоиз ҳисоблай олмайди.
Клиринг уйлари (палаталари) нобанк кредит ташкилоти ҳисобланади ва
улар чек ва ҳосилавий қимматли қоғозлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни
амалга оширади.
Клиринг палатаси ҳар бир иштирокчи банкка счотлар очади. Бу счотлар
мазмунига кўра актив-пассив счотлар ҳисобланади, яъни бу счотлар дебитли
қолдиққа ҳам эга бўлиши мумкин, кредитли қолдиққа ҳам эга бўлиши
мумкин. Клиринг палатаси бир иш куни мобайнида барча ҳисоб-китобларни
амалга оширади ва иш куни сўнггида ҳар бир банкка унинг ҳисоб рақамидан
кўчирма беради. Агар банк кўчирмани дебитли қолдиқ билан олган бўлса ,
демак унга тўла беришади.
Кўпчилик мамлакатларда нобанк кредит
ташкилотлари фаолияти
Марказий банк томонидан тартибга солинади ва назорат қилинади. Аммо
Англия, Германия, Луксембург каби мамлакатларда назорат функциясига эга
эмас. Шу сабабли ушбу мамлакатларда нобанк кредит ташкилотларининг
фаолияти молия бозорининг регулятори томонидан назорат қилинади.
Назорат жараёнида нобанк кредит ташкилотларининг устав капиталининг
минимал миқдорига нисбатан талаблар қўйилади.
Ўзбекистон Республикасида ломбард очиш учун минимал иш ҳақининг
40 бараварининг миқдорида пул маблағлари керак. Микрокредит ташкилоти
учун 100 минг эвро эквиваленти миқдорида пул маблағлари керак.
Иқтисодий
адабиётларда
олимларниг
бир
гуруҳи
“Микрокредит
ташкилотларининг фаолияти назорат қилинмаслиги керак”
деган фикрни
илгари суришади. Кредит уюшмалари тараққий этган мамлакатларда тижорат
банклари билан рақобат қила оладиган даражада шаклланган кредит
муассасалари ҳисобланади. Улар ўз аъзоларидан депозитлар қабўл қилиш
ҳуқуқига эга. Шу сабабли уларнинг фаолияти назорат органлари томонидан
қаттиқ назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: