“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

17.2-жадвал 
Кредит уюшмалари билан банклар ўртасидаги асосий фарқ 
 
Банклар
Кредит уюшмалари
1. 
Мулкга эгалик 
ҳуқуқи 
Одатда 
банклар 
бадавлат 
шахсларга 
ёки 
корпорацияларга 
қарашли 
бўлади ва ижтимоий бозорда 
хизматлар тақдим этади. Мулк 
ҳуқуқи аниқ белгиланган. 
Кредит 
уюшмаси 
хизмат 
кўрсатадиган жамоа аҳолисига 
тегишли бўлади. Мулк ҳуқуқи 
ҳам хизмат кўрсатиш бозори 
сингари 
“тарқоқ”. 
Кредит 
уюшмалари фақат ўзининг 
иштирокчиларига 
хизмат 
кўрсатади. 
2. 
Назорат 
Табиийки, назорат жамланган. 
Овоз 
ҳуқуқи 
акциядорлик 
сармоясидаги эгалик қилиш 
улушидан 
келиб 
чиқиб 
белгиланади, бу эса назоратни 
бир нечта йирик акциядор 
амалга оширишига йўл қўяди. 
Назорат 
“тарқоқ”. 
Пай 
бадалидан қатъи назар, бир 
иштирокчи бир овозга эга. 
Иштирокчилар пай бадалининг 
миқдоридан қатъи назар тенг 
ҳуқуқларга эга. 
3. 
Фойда олиш 
Бозор рақобати шароитида 
акциядорлик 
сармоясига 
қилинган 
инвестициялардан 
келган фойда самарали хизмат 
кўрсатиш фаолиятнинг асосий 
мезони 
ҳисобланади. 
Акциядан келган даромад, 
акциянинг бозор қиймати ва 
дивидендлар акция эгасини 
қондириш учун асос бўлиб 
хизмат қилади. 
Иштирокчиларга 
хизмат 
кўрсатиш 
фаолият 
самарадорлигининг 
асосий 
мезони ҳисобланади. Фойда 
олиш 
иштирокчилар 
маблағлари (жамғармалар ва 
пай 
бадаллари) 
бўйича 
операцион 
харажатларни 
қоплаш, ссуда зарарларини 
қоплаш 
ва 
институционал 
сармояни оширишга захиралар 
барпо этиш учун этарли бўлган 
фойданинг 
реал 
меъёрини 
(инфлясия ставкасидан юқори) 
тайинлаш билан чекланади. 
Одатда, 
фойданинг 
белгиланган меъёри олиниши 
биланоқ кредитлар бўйича 


кредит 
ставкалари 
пасайтирилади 
ва/ёки 
жамғармалар бўйича фоиз 
ставкалари 
иштирокчининг 
фаровонлиги учун энг кўп 
фойда 
олиш 
учун 
йўналтирилади. 
4.
Бозор қамрови
соҳаси 
Банкнинг асосий мақсади энг 
кўп фойда олиш ҳисобланиши 
сабабли 
банклар, 
одатда, 
эътиборни 
йирик, 
қиймат 
нуқтайи-назаридан 
янада 
рентАбелли 
операцияларни 
амалга 
ошира 
оладиган 
бадавлат мижозларга қаратади. 
Банклар 
харажатлари/даромадлари 
таркиби 
айрим 
майда 
мижозларга 
хизмат 
кўрсатишни қийинлаштиради 
ва кўпинча йўққа чиқаради. 
Кредит 
уюшмалари 
иштирокчилари 
– 
мижозларининг катта қисми 
этарли 
даражада 
таъминланмаган ва шу сабабли 
банклар 
тақдим 
этадиган 
молиявий 
хизматлардан 
фойдалана 
олмайдиган 
шахслардир. Гарчи улар банк 
мижозлари тааллуқли бўлган 
мижозлар даражасига мансуб 
бўлишмасада, 
барқарор 
даромад оладилар ва шу 
сабабли 
кредитга 
қобилиятлидирлар. 
5.
Операциялар 
миқёси 
Банклар амалга оширадиган 
операциялар миқёси кредит 
уюшмаларига қараганда анча 
кенг 
ва 
кўпроқ 
турли 
географик 
бозорларни 
қоплайди. 
Овоз 
ҳуқуқи 
акциядорлик 
сармоясида 
эгалик 
қилиш 
улушига 
боғлиқлиги сабабли банклар 
кўп 
даражада 
бадавлат 
мижозларни жалб эта олади. 
Бундан 
ташқари, 
сармоя 
хажмидан келиб чиқиб овоз 
бериш 
ҳуқуқи 
янада 
мослашувчанроқ 
раҳбарлик 
қилишга имкон беради. 
Демократик 
қоидаларга 
асосланган бошқариш кредит 
уюшмаларининг 
улар 
фаолиятини 
амалга 
оширадиган 
жамоадан 
ташқарида ўсишини чеклайди, 
маблағларни 
жалб 
этиш 
банклар билан таққослаганда 
анча секинлашган – одатда 
иштирокчиларнинг 
институционал 
сармоянинг 
ўсишига 
улушлари 
билан 
чекланган. Бироқ, банклар 
билан таққослаганда, кредит 
уюшмалари 
улар 
хизмат 
кўрсатадиган жамоа ичидаги 
анча мустаҳкам ва барқарор 
ўзаро муносабатлар билан 
фарқланади. 
 
Кредит уюшмаларида бошқарувнинг юқори органи бўлиб унинг 
аъзоларининг 
умумий 
йиғилиши 
ҳисобланади. 
Кредит 
уюшмаси 
аъзоларининг умумий йиғилиши бир йилда камида бир маротаба, молиявий 
йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши керак. Кредит 
уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида камида ўттиз 
кун олдин хабар қилинади. Кредит уюшмасининг ҳар бир аъзоси, устав 
фондидаги пай бадали миқдоридан қатъи назар, умумий йиғилиш томонидан 
қарор қабўл қилиш пайтида бир овоз ҳуқуқига эгадир. Умумий йиғилиш 


қарори умумий йиғилишда ҳозир бўлган кредит уюшмаси аъзоларининг 
кўпчилик овози билан қабўл қилинади. Кредит уюшмаси аъзоларининг 
умумий йиғилиши: 
- уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, устав фондини 
кўпайтириш ёки камайтиришга доир ўзгартишлар бундан мустасно; 
- даромаднинг бир қисмини кредит уюшмасининг аъзоларига тўлаш 
тартибини тасдиқлайди; 
- кредит уюшмаси аъзолари орасидан кенгаш, кредит қўмитаси, тафтиш 
комиссияси аъзоларини сайлайди, уларнинг ваколатларини бекор қилади; 
- йиллик молиявий ҳисоботни, кенгаш, ижроия органи, кредит қўмитаси 
ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини тасдиқлайди; 
- аудиторлик ташкилотини ва у билан шартнома тузиш шартларини 
белгилайди; 
- кредит уюшмасини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида қарор 
қабўл қилади. 
КУ ташкилий тузилмаси : 
1. 
Иштирокчилар Умумий йиғилиши 
2. 
Кредит қўмитаси Кенгаш Тафтиш комиссияси 
3. 
Ижрочи Орган 
4. 
Кредит уюшмаси ходимлари 
КУ оладиган фойданинг бир неча манбалари мавжуд:
- иштирокчиларга кредит бериш пайтида олинадиган фоизлар; 
- КУ амалга оширадиган инвестисиялар бўйиша фоизлар; 
- баъзи хизматларни тақдим этганлик ушун комиссион тўловлар. 
Хавфсиз ва молиявий барқарор институт бўлиши учун омонат кредит 
уюшмаси иштирокчиларнинг жамғармаларини ҳимоя қилиш мақсадида 
операцияларни амалга ошираётганда ҳар томонни ўйлаб иш тутиши керак. 
Бутун дунёда фаолият кўрсатаётган кредит уюшмаларини такомиллаштириш 
кредит уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини таъминлайдиган 
молиявий бошқарув ҳамда ишки назорат тизимини барпо этиш йўл и билан 
амалга оширилиб, институтнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига қаратилган 
ва шунга асосий эътиборни беради. 
Устав фондига пай бадалини киритган исталган юридик ёки жисмоний 
шахс кредит уюшмасининг иштирокчиси бўла олади. Унга кредит уюшмаси 
томонидан берилган сертификат шахснинг кредит уюшмасига аъзолигини 
тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади. 
Кредит уюшмасининг аъзоси: 
- кредит уюшмаси тақдим этадиган хизматлардан фойдаланиш; 
- кредит уюшмасини бошқаришда иштирок этиш; 
- белгиланган тартибда кредит уюшмаси даромадининг бир қисмини 
олиш; 
- уставга мувофиқ кредит уюшмаси фаолияти тўғрисида тўлиқ ва 
ишончли ахборот олиш; 
- кредит уюшмасидан чиқиш; 
- кредит уюшмаси тугатилган тақдирда мол-мулкнинг пай бадалига 
мутаносиб қисмини олиш ҳуқуқига эгадир. 
Кредит уюшмасининг аъзолари қонун ҳужжатлари ва уставга мувофиқ 
бошқа ҳуқуқларга эга бўла оладилар. 
Кредит уюшмаси аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга: 
- уставга риоя қилиш; 


- кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши, кредит уюшмаси 
кенгаши, кредит қўмитаси, тафтиш комиссиясининг қарорларини бажариш; 
- олинган кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш; 
- кредит уюшмасининг амалий обрў-нуфузи ва кредит қобилиятини 
оширишга кўмак бериш. 
Кредит уюшмасининг аъзолари қонун ҳужжатлари ва уставга мувофиқ 
бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish