“ пул ва банклар


 Банк инқирозини белгиловчи мезонлар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

15.2. Банк инқирозини белгиловчи мезонлар 
 
нқироз хусусидаги адабиётларнинг аксариятида инқирознинг 
иқтисодий сикллар билан боғланишини кузатиш мумкин. Бироқ 
таъкидлаш жоизки, сиклларга асосланиб инқирозни олдиндан аниқ 
башорат қилиш ҳеч кимга насиб қилмади. Бундан кўринадики, 
инқирозни башорат қилиб бўлмайди, аммо уни барча кутадиган 
бўлса, эртагаёқ рўй беради.
Глобал молиявий инқироз ҳозирги кунда ҳаммани ҳайратга 
солаётган бўлсада, ХХ асрнинг 70-йилларидан буён инқирозли 
ҳолатларнинг юз бериши оддий ҳодисага айланиб қолди. Қатор 
иқтисодчи олимларнинг илмий изланишларида 1970 – 2002- йиллар давомида 
117 та тизимли банк инқирози, 1980-2002- йиллар мобайнида эса 77 та 
тизимли инқирозлар юзага келганлиги тадқиқ қилинган. 
Банк инқирози қуйидаги ҳолатларда содир бўлади, агар: 

ишламайдиган активларнинг банк тизими ялпи активларидаги улуши 
10 % дан ортиқ бўлса; 

банк тизимини қутқариш учун сарфланадиган харажатлар қийматининг 
мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши икки фоиздан ошиқ бўлса; 

банкларнинг банкротлашуви ёки миллийлашуви кузатилса; 

ҳукумат молия бозорлари ва молия институтларини қутқариш учун 
экстраординар чоратадбирларни қўлласа; 

ҳамма иқтисодий ва молия инқирозларнинг чуқурлашуви, молиявий ва 
макроиқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишининг давомийлиги халқаро ва 
миллий доирада содир бўлса. 
Бу ўринда молиявий инқироз тушунчасининг шаклланишига нисбатан 
қарашларни тадқиқ қилишни лозим топдик. Дастлаб даврий иқтисодий 
И 


инқирозлар тўсатдан бошланганлиги учун ҳам «ваҳима» тушунчаси билан 
ифодаланар эди. Бирмунча муддат ўтгач эса, ваҳима «депрессия» деб атала 
бошланди. Албатта, ҳозирги вақтнинг энг машҳур депрессияси бу 1929- 
йилда оддий молиявий ваҳимадан бошланиб Иккинчи жаҳон урушига қадар 
давом этган Буюкдепрессиядир. 1929 -йилги фожиадан сўнг иқтисодчилар ва 
сиёсатчилар бу ҳолатни қайта такрорламасликка қарор қилдилар. Бу 
вазифани самарали ва талафотларсиз бажариш мақсадида фақатгина «депрес 
сия» сўзининг ўзини истеъмолдан чиқаришга муваффақ бўлинди. 1937-1938 
йилларда навбатдаги оғир депрессия содир бўлганда эса, иқтисодчилар бу 
сўзнинг ўрнига, янада жарангдор янги «ретсессия» тушунчасини муомалага 
киритишди. 
Аммо қисқа мудсатда «ретсессия» сўзи ҳам нозик ҳиссиётли америка 
оммаси учун бирмунча қўполдек туюлди. Сўнгги ретсессия 1957-1958 
йилларда юз бергани эътиборга олинса, шу пайтдан буён молиявий инқироз 
кўринишида иқтисодий пасайиш, «орқага кетиш», «четлашиш» каби 
тушунчалар фойдаланила бошланди. 
Глобал молиявий инқироз ҳозирги кунда ҳаммани ҳайратга солаётган 
бўлсада, ХХ асрнинг 70-йилларидан буён инқирозли ҳолатларнинг юз 
бериши оддий ҳодисага айланиб қолди. Қатор иқтисодчи олимларнинг илмий 
изланишларида 1970- 2002 йиллар давомида 117 та тизимли банк инқирози, 
1980-2002 йиллар мобайнида эса 77 та тизимли инқирозлар юзага келганлиги 
тадқиқ қилинган. 
Шунингдек, айрим иқтисодчилар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт 
ташкилотига (ОЭСО) аъзо бўлган ривожланган давлатларда 1980-2000 
йиллар мобайнида 7 та тизимли инқироз, хусусан, АҚШ, Португалия ва 
Италияда кичик кўламдаги инқирозлар, Япония, Норвегия, Швеция ва 
Финляндияда эса кенг кўламли инқирозларнинг юзага келишини асослашга 
ҳаракат қилади. 
Норвегия ва Финляндиядаги инқирозлар молиявии тартибга солиш 
тизимидаги нуқсонларнинг натижаси бўлиб, истеъмол ва кўчмас мулк учун 
олинган тижорат кредитлари миқсорининг керагидан ортиқ даражада 
ошишига ва уйжой ҳамда молмулк бозорида “кўпик”ларнинг авж олишига 
сабаб бўлди. Пировардида бу инқироз мамлакатларнинг ишлаб чиқариш 
салоҳиятига кескин салбий таъсир кўрсатди. 
1991 -1993 йиллар давомида Финляндияда реал уйжой баҳолари 30 
фоизга пасайди, Швецияда эса мазкур даврда баҳоларнинг пасайиши 25 
фоизни ташкил қилди. Ҳар икки давлатда ҳам банк тизимини 
миллийлаштириш чоралари кўрилди.(1-жадвал) 
Япониядаги инқироз жараёнлари сезиларли даражада узоқ муддат давом 
этгани боис ялпи йўқотишлар ҳажми ҳам шунга мос равишда юқоридир. 
Айни пайтда, Япония иқтисодиёти “ликвидлилик тузоғи”га тушиб қолган 
бўлиб, нол даражадаги фоиз ставкалар монетар сиёсат самарасини ҳақиқатда 
йўққа чиқарар эди. Зеро, Ж.М.Кейнснинг “ликвидлилик тузоғи” 
концепциясига кўра, ликвидлилик тузоғи юзага келганда фоиз ставкасининг 
амалдаги ҳолатида аҳоли ҳар қандай миқдордаги пул маблағини ҳам ўзида 
сақлашга ҳаракат қилади.
15.1-жадвал 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish