тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолганда факторинг компанияси тўловни
ундириш бўйича мол этказиб берувчига мурожаат қила олмайди.
Ўзбекистон Республикасида факторинг компаниялари мавжуд эмас.
Факторинг операцияларини тижорат банклари бажаради. Аммо улар товар
ҳужжатларини регресс ҳуқуқи билан сотиб олиш мумкин эмас. Бундан
ташқари, Ўзбекистон банклари факторинг операцияларини амалга
оширилаётганда бу операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритмайди.
Холбуки тараққий этган мамлакатларда факторинг компаниялари факторинг
операцияларининг бухгалтерия ҳисобини ҳам юритади.
Лизинг компаниялари узоқ муддатли кредитлар бозорида тижорат
банклари билан рақобат қила олади . Улар баҳоси юқори ва узоқ муддат
фойдаланиладиган товарларни узоқ муддатли ижарага беради. Лизинг
шартномаларининг ўртача муддати 3-5 йилни ташкил қилади. Аммо лизинг
компанияларининг заиф жиҳати бор, яъни лизинг компанияларида ресурслар
этишмайди. Улар фаолиятини асосан ўз маблағлари ҳисобидан
молиялаштиришга мажбур. Шу сабабли улар тижорат банкларининг узоқ
муддатли кредитларини кенг кўламда жалб қиладилар.
Ўзбекистон Респупбликасида лизинг операцияси билан тижорат
банклари ва лизинг компаниялари шуғулланади. Асосий муаммо шундаки, то
лизинг объекти лизинг-олувчи томонидан қабўл қилиб олинмагунга қадар
тижорат банклари лизинг кредитига фоиз ҳисоблай олмайди.
Клиринг уйлари (палаталари) нобанк кредит ташкилоти ҳисобланади ва
улар чек ва ҳосилавий қимматли қоғозлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни
амалга оширади.
Клиринг палатаси ҳар бир иштирокчи банкка счотлар очади. Бу счотлар
мазмунига кўра актив-пассив счотлар ҳисобланади, яъни бу счотлар дебитли
қолдиққа ҳам эга бўлиши мумкин, кредитли қолдиққа ҳам эга бўлиши
мумкин. Клиринг палатаси бир иш куни мобайнида барча ҳисоб-китобларни
амалга оширади ва иш куни сўнггида ҳар бир банкка унинг ҳисоб рақамидан
кўчирма беради. Агар банк кўчирмани дебитли қолдиқ билан олган бўлса ,
демак унга тўла беришади.
Кўпчилик мамлакатларда нобанк кредит ташкилотлари фаолияти
Марказий банк томонидан тартибга солинади ва назорат қилинади. Аммо
Англия, Германия, Луксембург каби мамлакатларда назорат функциясига эга
эмас. Шу сабабли ушбу мамлакатларда нобанк кредит ташкилотларининг
фаолияти молия бозорининг регулятори томонидан назорат қилинади.
Назорат жараёнида нобанк кредит ташкилотларининг устав капиталининг
минимал миқдорига нисбатан талаблар қўйилади.
Ўзбекистон Республикасида ломбард очиш учун минимал иш ҳақининг
40 бараварининг миқдорида пул маблағлари керак. Микрокредит ташкилоти
учун 100 минг эвро эквиваленти миқдорида пул маблағлари керак.
Иқтисодий
адабиётларда
олимларниг
бир
гуруҳи
“Микрокредит
ташкилотларининг фаолияти назорат қилинмаслиги керак” деган фикрни
илгари суришади. Кредит уюшмалари тараққий этган мамлакатларда тижорат
банклари билан рақобат қила оладиган даражада шаклланган кредит
муассасалари ҳисобланади. Улар ўз аъзоларидан депозитлар қабўл қилиш
ҳуқуқига эга. Шу сабабли уларнинг фаолияти назорат органлари томонидан
қаттиқ назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: