кредит
ставкалари
пасайтирилади
ва/ёки
жамғармалар бўйича фоиз
ставкалари
иштирокчининг
фаровонлиги учун энг кўп
фойда
олиш
учун
йўналтирилади.
4.
Бозор қамрови
соҳаси
Банкнинг асосий мақсади энг
кўп фойда олиш ҳисобланиши
сабабли
банклар,
одатда,
эътиборни
йирик,
қиймат
нуқтайи-назаридан
янада
рентАбелли
операцияларни
амалга
ошира
оладиган
бадавлат мижозларга қаратади.
Банклар
харажатлари/даромадлари
таркиби
айрим
майда
мижозларга
хизмат
кўрсатишни қийинлаштиради
ва кўпинча йўққа чиқаради.
Кредит
уюшмалари
иштирокчилари
–
мижозларининг катта қисми
этарли
даражада
таъминланмаган ва шу сабабли
банклар
тақдим
этадиган
молиявий
хизматлардан
фойдалана
олмайдиган
шахслардир. Гарчи улар банк
мижозлари тааллуқли бўлган
мижозлар
даражасига мансуб
бўлишмасада,
барқарор
даромад оладилар ва шу
сабабли
кредитга
қобилиятлидирлар.
5.
Операциялар
миқёси
Банклар амалга оширадиган
операциялар миқёси кредит
уюшмаларига қараганда анча
кенг
ва
кўпроқ
турли
географик
бозорларни
қоплайди.
Овоз
ҳуқуқи
акциядорлик
сармоясида
эгалик
қилиш
улушига
боғлиқлиги сабабли банклар
кўп
даражада
бадавлат
мижозларни жалб эта олади.
Бундан
ташқари,
сармоя
хажмидан келиб чиқиб овоз
бериш
ҳуқуқи
янада
мослашувчанроқ
раҳбарлик
қилишга имкон беради.
Демократик
қоидаларга
асосланган бошқариш кредит
уюшмаларининг
улар
фаолиятини
амалга
оширадиган
жамоадан
ташқарида ўсишини чеклайди,
маблағларни
жалб
этиш
банклар билан таққослаганда
анча секинлашган – одатда
иштирокчиларнинг
институционал
сармоянинг
ўсишига
улушлари
билан
чекланган. Бироқ, банклар
билан таққослаганда, кредит
уюшмалари
улар
хизмат
кўрсатадиган
жамоа ичидаги
анча мустаҳкам ва барқарор
ўзаро муносабатлар билан
фарқланади.
Кредит уюшмаларида бошқарувнинг юқори органи бўлиб унинг
аъзоларининг
умумий
йиғилиши
ҳисобланади.
Кредит
уюшмаси
аъзоларининг умумий йиғилиши бир йилда камида бир маротаба, молиявий
йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши керак. Кредит
уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида камида ўттиз
кун олдин хабар қилинади. Кредит уюшмасининг ҳар бир аъзоси,
устав
фондидаги пай бадали миқдоридан қатъи назар, умумий йиғилиш томонидан
қарор қабўл қилиш пайтида бир овоз ҳуқуқига эгадир. Умумий йиғилиш
қарори умумий йиғилишда ҳозир бўлган кредит уюшмаси аъзоларининг
кўпчилик овози билан қабўл қилинади. Кредит уюшмаси аъзоларининг
умумий йиғилиши:
- уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, устав фондини
кўпайтириш ёки камайтиришга доир ўзгартишлар бундан мустасно;
- даромаднинг бир қисмини кредит уюшмасининг аъзоларига тўлаш
тартибини тасдиқлайди;
- кредит уюшмаси аъзолари орасидан кенгаш, кредит қўмитаси, тафтиш
комиссияси аъзоларини сайлайди, уларнинг ваколатларини бекор қилади;
- йиллик молиявий ҳисоботни, кенгаш, ижроия органи, кредит қўмитаси
ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини тасдиқлайди;
- аудиторлик ташкилотини ва у билан
шартнома тузиш шартларини
белгилайди;
- кредит уюшмасини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида қарор
қабўл қилади.
КУ ташкилий тузилмаси :
1.
Иштирокчилар Умумий йиғилиши
2.
Кредит қўмитаси Кенгаш Тафтиш комиссияси
3.
Ижрочи Орган
4.
Кредит уюшмаси ходимлари
КУ оладиган фойданинг бир неча манбалари мавжуд:
- иштирокчиларга кредит бериш пайтида олинадиган фоизлар;
- КУ амалга оширадиган инвестисиялар бўйиша фоизлар;
- баъзи хизматларни тақдим этганлик ушун комиссион тўловлар.
Хавфсиз ва молиявий барқарор институт бўлиши учун омонат кредит
уюшмаси иштирокчиларнинг жамғармаларини ҳимоя қилиш мақсадида
операцияларни амалга ошираётганда ҳар томонни ўйлаб иш тутиши керак.
Бутун дунёда фаолият кўрсатаётган кредит уюшмаларини такомиллаштириш
кредит уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини таъминлайдиган
молиявий бошқарув ҳамда ишки назорат тизимини барпо этиш йўл и билан
амалга оширилиб, институтнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига қаратилган
ва шунга асосий эътиборни беради.
Устав фондига пай бадалини киритган исталган юридик ёки жисмоний
шахс кредит уюшмасининг иштирокчиси бўла олади. Унга кредит уюшмаси
томонидан берилган сертификат шахснинг
кредит уюшмасига аъзолигини
тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.
Кредит уюшмасининг аъзоси:
- кредит уюшмаси тақдим этадиган хизматлардан фойдаланиш;
- кредит уюшмасини бошқаришда иштирок этиш;
- белгиланган тартибда кредит уюшмаси даромадининг бир қисмини
олиш;
- уставга мувофиқ кредит уюшмаси фаолияти тўғрисида тўлиқ ва
ишончли ахборот олиш;
- кредит уюшмасидан чиқиш;
- кредит уюшмаси тугатилган тақдирда мол-мулкнинг пай бадалига
мутаносиб қисмини олиш ҳуқуқига эгадир.
Кредит уюшмасининг аъзолари қонун ҳужжатлари ва уставга мувофиқ
бошқа ҳуқуқларга эга бўла оладилар.
Кредит уюшмаси аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:
- уставга риоя қилиш;
- кредит уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши, кредит уюшмаси
кенгаши, кредит қўмитаси, тафтиш комиссиясининг қарорларини бажариш;
- олинган кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш;
- кредит уюшмасининг амалий обрў-нуфузи ва кредит қобилиятини
оширишга кўмак бериш.
Кредит уюшмасининг аъзолари қонун ҳужжатлари ва уставга мувофиқ
бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: