инқирозлар тўсатдан бошланганлиги учун ҳам «ваҳима» тушунчаси билан
ифодаланар эди. Бирмунча муддат ўтгач эса, ваҳима «депрессия» деб атала
бошланди. Албатта, ҳозирги вақтнинг энг машҳур депрессияси бу 1929-
йилда оддий молиявий ваҳимадан бошланиб Иккинчи жаҳон урушига қадар
давом этган Буюкдепрессиядир. 1929 -йилги фожиадан сўнг иқтисодчилар ва
сиёсатчилар бу ҳолатни қайта такрорламасликка қарор қилдилар. Бу
вазифани самарали ва талафотларсиз бажариш мақсадида фақатгина «депрес
сия» сўзининг ўзини истеъмолдан чиқаришга муваффақ бўлинди. 1937-1938
йилларда навбатдаги оғир депрессия содир бўлганда эса, иқтисодчилар бу
сўзнинг ўрнига, янада жарангдор янги «ретсессия» тушунчасини муомалага
киритишди.
Аммо қисқа мудсатда «ретсессия» сўзи ҳам нозик ҳиссиётли америка
оммаси учун бирмунча қўполдек туюлди. Сўнгги ретсессия 1957-1958
йилларда юз бергани эътиборга олинса, шу пайтдан буён молиявий инқироз
кўринишида иқтисодий пасайиш, «орқага кетиш», «четлашиш» каби
тушунчалар фойдаланила бошланди.
Глобал молиявий инқироз ҳозирги кунда ҳаммани ҳайратга солаётган
бўлсада, ХХ асрнинг 70-йилларидан буён инқирозли ҳолатларнинг юз
бериши оддий ҳодисага айланиб қолди. Қатор иқтисодчи олимларнинг илмий
изланишларида 1970- 2002 йиллар давомида 117 та тизимли банк инқирози,
1980-2002 йиллар мобайнида эса 77 та тизимли инқирозлар юзага келганлиги
тадқиқ қилинган.
Шунингдек, айрим иқтисодчилар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилотига (ОЭСО) аъзо бўлган ривожланган давлатларда 1980-2000
йиллар мобайнида 7 та тизимли инқироз, хусусан, АҚШ, Португалия ва
Италияда кичик кўламдаги инқирозлар, Япония, Норвегия, Швеция ва
Финляндияда эса кенг кўламли инқирозларнинг юзага келишини асослашга
ҳаракат қилади.
Норвегия ва Финляндиядаги инқирозлар молиявии тартибга солиш
тизимидаги нуқсонларнинг натижаси бўлиб, истеъмол ва кўчмас мулк учун
олинган тижорат кредитлари миқсорининг керагидан ортиқ даражада
ошишига ва уйжой ҳамда молмулк бозорида “кўпик”ларнинг авж олишига
сабаб бўлди. Пировардида бу инқироз мамлакатларнинг ишлаб чиқариш
салоҳиятига кескин салбий таъсир кўрсатди.
1991 -1993 йиллар давомида Финляндияда реал уйжой баҳолари 30
фоизга пасайди, Швецияда эса мазкур даврда баҳоларнинг пасайиши 25
фоизни ташкил қилди. Ҳар икки давлатда ҳам банк тизимини
миллийлаштириш чоралари кўрилди.(1-жадвал)
Япониядаги инқироз жараёнлари сезиларли даражада узоқ муддат давом
этгани боис ялпи йўқотишлар ҳажми ҳам шунга мос равишда юқоридир.
Айни пайтда, Япония иқтисодиёти “ликвидлилик тузоғи”га тушиб қолган
бўлиб, нол даражадаги фоиз ставкалар монетар сиёсат самарасини ҳақиқатда
йўққа чиқарар эди. Зеро, Ж.М.Кейнснинг “ликвидлилик тузоғи”
концепциясига кўра, ликвидлилик тузоғи юзага келганда фоиз ставкасининг
амалдаги ҳолатида аҳоли ҳар қандай миқдордаги пул маблағини ҳам ўзида
сақлашга ҳаракат қилади.
15.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: