Йиллар
Давомийлиги
Солиқ
тўловчиларга
келтирган
бевосита
зарари*
Ялпи
йўқотиш
(ЯИМга
нисбатан
%да)
Япония
19912001
10 йил
14,0
71,7
Норвегия
19891992
4 йил
3,4
27,1
Швеция
19911994
4 йил
2,1
3,8
Финляндия
19911994
4 йил
10,0
44,9
Изоҳ:
Инқироз якунида ЯИМга нисбатан фоизда.
Фоиз ставкаси нол даражага тушганда ликвидлилик тузоғи юз беради.
Фоиз ставкасининг ноллик даражасида аҳоли сақлаган пули ҳам бирор
даромад келтирмасада, облигацияларни ушлаб туришни хоҳламайди. Бундан
ташқари, бўш пул маблағларини инвестиция қилмай ушлаб туриш нол фоиз
даромад келтирадиган қимматли қоғозларга инвестиция қилишга нисбатан
устунликка эга. Чунки пулнинг ҳукумат қимматли қоғозларига нисбатан
ликвидлилиги юқори ҳисобланади.
2000-2007 йилларда Хитой каби давлатларда савдо балансининг
мунтазам профитситга эга бўлиши, юқори миқдордаги хорижий валюта
захиралари валюта курсини сунъий равишда паст даражада ушлаб туришга
қаратилгани ҳолда, глобал ликвидлиликнинг сезиларли даражада ортишига
ва пировардида паст фоиз савкаларининг шаклланишига олиб келди.(2-
жадвал)
15.2-жадвал
Банкларда леверажнинг ошиши: активларнинг капиталга нисбати
коэффитсиэнти
Банкларнинг номи
2005 йил
2007 йил
Беар Стеамс
26
33
Морган Станлей
31
33
Леҳман Бротҳерс
25
31
Меррилл Лйнч
18
28
Голдман Сачс
25
27
Шунингдек, юзага келган қулай вазият банк активларининг капитал
билан таъминланиши кўрсаткичининг ёмонлашувига, яъни левераж
коэффитсиэнтининг ошишига олиб келди.
Қуйидаги жадвал маълумотларининг кўрсатишича, 2008- йилда
дунёнинг барча асосий фонд индекслари 2007 -йилга нисбатан кескин
пасайган. Айниқса, 2008 -йилнинг 15 -сентябрига келиб АҚШнинг йирик
инвестиция банки Леҳман Бротҳерс банкрот деб эълон қилингач, жаҳон фонд
бозорларида акцияларни ёппасига сотиш авж олди. 15 -сентябр савдоларида
Россиянинг РТС (РТС) индекси 4,8 фоизга тушгани ҳолда, ММВБ индекси
(Москва банклараро валюта биржаси индекси) 6,2 фоизга пасайди. Агар 2008
-йилнинг 15- сентябр куни индекснинг кескин тушиши натижасида Москва
банклараро валюта биржасида бир қатор қимматли қоғозлар бўйича савдолар
тўхтздилган бўлса, 16 сентябр куни ўндан ортиқ юқори ликвидли қимматли
қоғозлар бўйича савдолар амалга оширилмади. Шундай қилиб, биргина 15 -
16 сентябр кунлари ММВБ индекси 23 фоизга, РТС эса 21 фоизга пасайди.
2008 -йилнинг 6 -октябрига келиб эса РТСнинг пасайиши рекорд натижани
қайд этди, яъни бир кунлик пасайиш 19,1 %ни ташкил қилди. Умуман
олганда, Россиянинг РТС индекси 2008 -йилнинг охирига келиб 632 пунктни
ташкил этиб, 2007 -йилга нисбатан 1659 пунктга, бошқачароқ айтганда, 72,4
фоизга тушиб кетган. Таққослаш учун келтирамиз: бу даврда АҚШда С&Р
500 38,5 фоизга; Япониянинг Никкеи 225 индекси 42,1 фоизга;
Бразилиянинг Вовеспа индекси 41,2 фоизга пасайган.
Тадқиқот натижаларига асосланиб, дунё мамлакатларини инқироздан
қутқариш чоратадбирларини қуйидаги асосий тўрт гуруҳга ажратиш мумкин:
➢
банкларнинг қарз мажбуриятлари бўйича давлат кафолатини
бериш;
➢
молия муассасаларини қайта капиталлаштириш;
➢
муаммоли активларни харид қилиш;
➢
иқтисодий талабни рағбатлантириш.
Ғарб давлатларининг инқирозга қарши чоралар дастурларида
ажратилиши кўзда тутилган маблағлар таркибида банкларнинг қарз
мажбуриятлари бўйича давлат кафолатини бериш энг юқори салмоқни
эгаллаган (қарийб 49%). Умуман олганда, 2008 -йилнинг декабрь ойига келиб
жаҳон молиявий инқирозини бартараф этиш учун дунё мамлакатлари
қутқарув чоралари ва молиявий кўмаклар учун сезиларли миқдорда пул
маблағларини ажратдилар. Таҳлилларимизнинг кўрсатишича, инқирознинг
оқибатларини юмшатиш учун ажратилган маблағларнинг ЯИМга нисбати
кўрсаткичи Исландия, БАА, Венгрия, Россия ва Буюк Британия давлатларида
сезиларли даражада юқори бўлган. Бироқ бу кўрсаткич юқоридаги
давлатларнинг ажратилган молиявий маблағларнинг мутлоқ миқдори
жиҳатидан этакчилигини англатмайди. Чунки ЯИМ ҳажми жиҳатидан
этакчилар рўйхати юқорида қайд этилган давлатлар билан бошланмайди
Do'stlaringiz bilan baham: