“ пул ва банклар



Download 6,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/306
Sana04.03.2022
Hajmi6,03 Mb.
#482428
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   306
Bog'liq
УМК Пул ва Банклар (крилл) 220304 104027

Форфейтинг операциялари 
Форфейтинг операциялари
асосан йирик банклар ва компаниялар 
ўртасида узоқ муддатга, жуда катта миқдордаги молиявий маблағларни 
тўлашда қўлланиладиган операциялар ҳисобланади.
Форфейтинг операциясида, факторинг операциясидаги каби уч томон 
иштирок этади. Биринчиси, мол этказиб берувчи, иккинчиси, мол сотиб 
олувчи ва учинчиси, воситачи – банк ёки молиявий муассаса. 
Форфейтинг операцияларининг факторинг операцияларидан асосий 
фарқи сифатида ушбу операциялар узоқ муддатга (6 ойдан 5 – 6 йилгача) ва 
йирик суммаларга тузилишини таъкидлаш мумкин.
Форфейтинг иқтисодий термени одатда мажбуриятни сотиб олиш 
маъносида қўлланилади, уни сўндириш товар ва хизматларни сотиб олиш 


жараёнида келгусида юз беради. “а форфаит” сўзи французчадан вужудга 
келган бўлиб, “ҳуқуқдан воз кечиш” маъносини англатади. Форфейтингда 
пул маблағини олишга талабгор бўлган сотувчи ўтказиладиган вексель 
инодассаментига
143
“тўловни қайтариш шартисиз” сўзини қайд этиш орқали 
тўлов регрессидан
144
ўзини ҳимоя қилади. Форфейтинг векслини сотувчи 
асосан йирик экспортерлар ҳисобланиб, улар векселни тўлов ҳужжати 
сифатида аксептлаб сотилган товар ёки кўрсатилган хизматларнинг 
суммасини дисконт асосида зудлик билан тўлаш ҳисобига барча риск ва 
мажбуриятлар билан биргаликда форфеттерга (яъни векселдаги суммани 
тўлаб берувчи ва ўзида қайд этиб борувчи банкка) ўтказади.
Агар импортер биринчи даражали тўлов қобилиятига ва юқори 
молиявий мавқиэга эга бўлмаса, ҳар қандай форфеттерланган қарз сумма 
авал
145
шаклида кафолатланган ёки чақириб олинмайдиган банк кафолатига 
эга бўлиши лозим. 
Векселни форфетерлаш пайтида ундаги сумма форфет кредити 
берилаётган тўлиқ муддатга дисконт асосида форфеттер томонидан аванс 
тарзида ушлаб қолинади. Экспортер форфет кредити бўйича ҳеч қандай 
мажбуриятни ўзига олмайди, фақатгина у жўнатаётган товарлар ва 
кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва тузилаётган ҳужжатларнинг 
қонунийлиги ҳамда ҳақонийлигини таъминлашга масъул ҳисобланади. 
Форфейтинг операцияларига мисол сифатида АҚШнинг Боинг 
самолётини ишлаб чиқарадиган компания билан йирик авикомпаниялар 
ўртасидаги ўзаро олди – сотдиларни келтириш мумкин. Чунки, боэнг 
самолётларининг баҳоси жуда юқори бўлиши авиакомпанияларга ушбу 
маблағларни бирдан тўлаш имкониятини бермайди, бироқ ўз навбатида 
ишлаб чиқарилган самолёт учун тегишли тўловни ололмаган самолётсозлик 
компаниясида ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашда 
муаммолар вужудга келади. Айнан шу муаммо банкларнинг иштирокида 
форфейтинг операциялари орқали ҳал этилади. Бундан банк самолётни сотиб 
олган авиакомпаниянинг боэнг компанияси олдидаги мажбуриятларини 
сотиб олади (савдо траттаси, ўтказма ёки оддий вексель шаклида) ва тўловни 
бир йўла амалга оширади, келгусида эса банк ва авиакомпания ўртасида 
тузилган шартномага бўйича асосий сумма тегишли жадвал асосида, 
қўшимча фоиз тўловлари билан биргаликда ундириб борилади. 

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish