Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Мазкур тавсияларда ва буни илмий ишимиз давомида исботланди, ҳудуд шароитида маъқул муддат 10-октябргача.
Қ.х.ф.ф.д. (PhD) И.И.АБДУЛЛАЕВ: Демак, октябрни I-декадасигача экиш мақбул деган хулосани беряпсиз. Яхши.
РАИС: Раҳмат. Марҳамат, яна кимда қандай савол бор? Зумда қатнашувчилар савол борми? Кенгаш аъзоси – қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент Тунгушова Дилбар Абдуқаюмовна.
Қ.х.ф.д. Д.А.ТУНГУШОВА (онлайн тарзда): Диссертация муҳокамасини батафсил кўриб чиқдик. Асосий саволларни кенгаш аъзолари бериб бўлишди, фақат битта саволим бор эди. Зараркунандалар билан зарарлантириш сунъий равишда олиб борилганми ёки табиий равишда статистика жараёнида аниқлаб туриб ўшанга қариш кураш ишлари олиб борилганми?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Тадқиқотларимиз табиий шароитда танланган, лаборатория, дала ва ишлаб чиқариш тажрибалари асосида, табиий зарарланган далаларда олиб борилди.
Қ.х.ф.д. Д.А.ТУНГУШОВА (онлайн тарзда): Раҳмат, бошқа саволим йўқ.
РАИС: Яна кимда савол бор? Бошқа саволлар йўқми. (Кенгаш аъзолари: саволлар етарли.) Марҳамат, ўтиринг.
Илмий раҳбар қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Торениязов Елмурат Шерниязовичнинг ёзма тақризлари мавжуд. Қўшимчаларингиз борми?
Қ.х.ф.д. Е.Ш.ТОРЕНИЯЗОВ: Ассалому алайкум ҳурматли кенгаш раиси! Ҳурматли кенгаш аъзолари! Сизларга чин қалбимдан каттадан-катта раҳмат айтмоқчиман. Шундай қимматли вақтларингни аямасдан диссертация муҳокамасига қатнашиб, бугунги кундаги алоҳида аҳамиятли жиҳатларига эътибор берганларинг учун миннатдормиз. Шу ўринда етакчи ташкилот раҳбари Мақсуджон Саттаров ва уларнинг жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдираман. Андижон қишлоқ хўжалиги институти ректори ва унинг жамоасига ҳам ўзимни ташаккуримни билдираман. Сабаби шогирдим, Баўетдинов Бахтияр Отебаевич шу институтда бўлиб кўп нарсаларга, ўзи билмайдиган ва тушунмаган масалаларни тушуняпти. Диссертация ишини диссертация шаклига келтириш ва ОАКнинг бугунги кун талабига жавобига берадиган даражага келтиришда ҳиссангиз жуда катта бўлди.
Бугунги диссертация мавзусига келадиган бўлсак, Қорақалпоғистонда буғдой сўнги йилларда экиладиган экин тури ҳисобланади. Кўп йилгача экологик омиллардан ташқари, биотик омилларни ҳам таъсир этиши натижасида ҳосилдорлик камайди. Шу ҳосилдорликни бир қисмини шу қишлоқ хўжалик экинлари Бахтияр Отебаевични объекти ҳисобланган. Экин зараркунандаларни камайтирганлиги аниқланди. Аввало мазкур мавзуни нима учун олганлигимизни сабаби ушбу зараркунандаларга қарши кураш тадбирларига жавоб берадиган даражада ташкиллаштириш учун мақсад ва вазифаларни танлаб олган эдик.
Иккинчи масала тадқиқотчига келадиган бўлсак, албатта шу ишни бошлагандан бошлаб бакалавриат талабаси бўлган давридан бери буғдойни агробиоценози зараркунандалар, бегона ўтлар, касалликлар бўйича қизиқ усуллар мавжудлиги бўйича қизиқишлари аниқланди. Ушбу мавзуни диссертантга бугунги зараркунандаларга қарши кураш долзарб бўлганлиги учун берган. Бугун кўряпсизки, озгина камчиликларни ҳисобга олмаганда, унинг методологик томонини ҳаттоки янгилик ва назарий-амалий томонларини бироз ўзлаштирилганлиги кўриниб турибди. Бироқ диссертацияни ҳимоя қилиш, уни тайёрлаш, ундаги босқичлардан ўтишни олдин ҳам уларни фикрларини ўрганиб кўрганимизда олдимизда янада катта ишларни турганлиги, бу биринчи босқичи ҳисобланади. Кейинги босқичларда фақат Қорақалпоғистон шароитини ҳисобга олганмиз, бутун Ўзбекистондаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги назарий ва амалий янгиликни турганлигини белгилаб олдик. Сизларга яна бир марта катта раҳмат айтаман. Жуда катта ёрдам бериб келяпсизлар, бундан кейин ҳам олимларимиз қўллаб-қувватласа, кўз ўнгимда ўзимизга ўхшаган олимни кўряпман. Катта раҳмат.
РАИС: Раҳмат. Илмий семинарнинг хулосалари, етакчи ташкилот тақризи, диссертация ва диссертация автореферати бўйича илмий кенгашга келиб тушган тақризлар билан таништириш учун сўз навбати илмий котибга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |