қ.х.ф.н. Ф.М.БОЙЖИГИТОВ (онлайн тарзда): Ҳар ерда олиб борилганда ҳам бунақа талабларга жавоб бериши керак. Буни алоҳида буғдой билан синаш ишларида олиб борилса, тўғри келади. Лекин далада бира тўласига бирма-бир кўришларини ва бундай ҳосилдорликни олиб бўлмайди?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ:Зараркунандалар турларига қарши ишлатилган кимёвий препаратларнинг биологик самарадорлиги ҳисобидан ҳар бир турга тегишли бўлган хўжалик ва иқтисодий самарадорлик аниқланди ва диссертацияга истиқболли деб топилган ишлар берилди.
РАИС: Раҳмат. Марҳамат, яна кимда қандай савол бор? Зумда қатнашувчилар савол борми? Кенгаш аъзоси – қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматова.
Қ.х.ф.д. Д.ЁРМАТОВА (онлайн тарзда): Бахтиёр мана шу буғдой экишда Бараев усули бор. Бир пайтлар жуда иқтисодий самарадорлиги катта бўлган. Сизни ҳозирги жадвалингизда кўряпман, шудгорлаб 30 см, суғориб ва агротехник тадбир ўтказилмасдан деяпсиз. Шу қайсидир жадвалингизда ёзилган. Бараев усулида қанақа усулда буғдой экилган?
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Саволингиз учун раҳмат. Бу борада мазкур шароит учун ишлаб чиқарилиб, тавсия этилган усулда буғдой экилди. Мазкур шароитда Бараев усулида буғдай экилганлигини учратмадим. Зараркунандаларга қарши шудгорлар ва суғоришнинг самарадорлиги далада буғдой йиғиб олингандан кейинги тадбирлар ҳисобланиб, келгуси йилдаги далада тарқалган турларнинг динамикасига таъсири аниқланди.
Қ.х.ф.д. Д.ЁРМАТОВА (онлайн тарзда): Биринчи бўлиб Бараев усулида Қозоғистонда қандай қилиб буғдой экилганлигини айтиб беринг. Бугунги кунда ҳам уларда қўлланилади. Бараев номидаги институт ҳам бор.
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Бараев усулида Қозоғистон агроиқлим шароитида буғдай экилиши ва бир нечта тадқиқотлар олиб борилаётганлиги маълум. Усулнинг тавсия этилган элементлари Қорақалпоғистон шароити учун тўғри келмаслиги туфайли мазкур даладаги зараркунандаларни ҳисобга олиш имкони бўлмади.
Қ.х.ф.д. Д.ЁРМАТОВА (онлайн тарзда): Шу ердаги 4-жадвалингизга қаранг, шудгорсиз агротехник усул билан ишланмаган ва суғормадик ҳам дейилган.
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Буғдой йиғиб олингандан кейин агротехник усул ишланмаса келгуси йили зараркунандалар сони кўп бўлиши ҳисобга олинганлиги кўрсатилган. Даладаги буғдой ҳосили йиғиб олингандан кейин уч кун ичида шудгорлаш ва суғоришлар олиб борилса, зараркунандаларни сони, ноқулай омиллар натижасида камайиши тажрибаларимизда исботланган илмий янгилик бўлди.