Қ.х.ф.ф.д. (PhD) А.Х.МЕЙЛИЕВ (онлайн тарзда): (Диссертация бўйича ўз тақризлари билан кенгаш аъзоларини таништириб ўтди. Тақриз ижобий, аммо айрим фикр-мулоҳазалар кўрсатиб ўтилган (Тақриз илова қилинади).
РАИС: Раҳмат. Иккинчи расмий оппонент томонидан кўрсатилган камчилик ва таклифларга жавоб бериш учун сўз талабгорга берилади. Марҳамат.
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Ҳурматли оппонентимиз қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим Мейлиев Акмал Хушвақтовичга ўзларини қимматли вақтларини аямасдан диссертация ишимни, ўзларининг қимматли таклиф ва тавсияларини берганликлари учун самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Кўрсатилган айрим камчиликларга муносабат билдириб ўтсам.
Биринчи камчиликка келадиган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15-сентябрдаги 02/013-2525- сонли маълумотномасига фақат биологик самарадорлиги юқори бўлган кимёвий дорилар киритилган.
Камчиликлар ва таклифлар тўғри кўрсатилган, бу бўйича кейинги тадқиқот ишларимизда эътиборга оламиз.
Яна бир маротаба Мейлиев Акмал Хушвақтовичга қимматли вақтини ажратиб диссертация иши ва авторефератни кўриб берганлиги учун катта раҳмат айтаман.
РАИС: Ҳурматли илмий кенгаш аъзолари!
Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари! Мазкур диссертация ишининг муҳокамасига ўтамиз. Ким сўзга чиқмоқчи? Марҳамат, сўз – кенгаш аъзоси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент Алиев Шаввоз Каримовичга берилади.
Қ.х.ф.н. Ш.К.АЛИЕВ: Ҳурматли кенгаш аъзолари! Ҳурматли оппонентлар! Сизларни кўриб чиқиб диссертация бўйича берган фикрларинг тўғри. Лекин шундайки иш бор жойда камчилик бўлади. Аммо тўғриланадиган камчилик ҳам бор, тўғриланмайдиган камчилик ҳам бор. Лекин Бахтиёрни олиб борган ишида ҳаммаси тўғриланади. Ҳеч қандай диссертацияни қимматини йўқотмайди. Диссертант диссертация иши бўйича жуда қимматли маълумотлар олган. Янгиликлар берган, шу ўринда битта нарсага эътибор беришимиз керак. Талабгор билан бир неча кун мулоқотда бўлдик, бирга гаплашдик. Чунки кафедрамиз бу ихтисосликка яқин бўлганлиги учун доимий суҳбатлашиб турдик. Диссертант биотопни жуда тўғри топган.
Иккинчи бу ишда табиий шароитда тарқалган энтомофагларни фойдасини яна ҳам келтирганда эди, бундан ҳам яхши бўларди. Ўйлайманки диссертация иши натижаси охирига етган. Диссертантни ўзи ОАК низом талабларига жавоб беради. Эътиборларинг учун раҳмат.
РАИС: Раҳмат. Марҳамат, сўз – кенгаш аъзоси, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Холмуродов Эркин Авазовичга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |