Қ.х.ф.д. Э.А.ХОЛМУРОДОВ (онлайн тарзда): Ассалому алайкум ҳурматли жамоа! Ҳурматли илмий кенгаш раиси ва аъзолари! Бугунги диссертация иши бўйича тадқиқотчининг маърузасини тинглаб ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислиги бўйича янги олим кириб келганлигидан жуда хурсанд бўлиб турибман. Тадқиқотчининг асосий ишларини инобатга оладиган бўлсак, ишнинг янгилигига келсак бу илмий иш Қорақалпоғистон Республикаси учун янги, илк бор бошлаган ишлардан биттаси ҳисобланади. Тадқиқотчи Қорақалпоғистон Республикаси шароитида экилаётган ғўза навларидан тўртта нав устида илмий тадқиқот ишларини олиб борибди. Автореферат билан танишиб чиқдим, шу навларда катта зарар келтирадиган зараркунандаларни аниқлаб, уларни ичидан энг хавфли зараркунандалардан зарарли хасва ҳамда трипс зараркунандаси устида тўхталибди. Шу билан бирга зараркунандаларга қарши ишлатиладиган 11 та инсектицидлaрни синаб кўриб, уни ичидан шу зарарли хасва ва трипсга тўғридан тўғри таъсир қиладиган инсектицидни тажрибалар асосида санаб кўриб, ишлаб чиқаришга тавсия этишди.
Мазкур тадқиқот иши албатта Қорақалпоғистон Республикаси бўйича муҳим янгилик ҳисобланади. Мен тадқиқотчининг маърузасини тинглаб қониқдим, авторефератни бажариш жараёнидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги услублардан тўғри фойдаланганлигини гувоҳи бўлдим. Шунинг учун мазкур диссертация ишини бажарган тадқиқотчининг ўзи ҳамда диссертация автореферати ОАКнинг диссертация ишига қўйган талабларга тўлиқ жавоб беради. Тадқиқотчининг ўзини ҳам 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш ихтисослигига лойиқ деб ҳисоблайман. Шу илмий кенгаш аъзоси сифатида қўллаб-қувватлайман ва овоз бераман. Мени сўзимни тинглаганларининг учун ҳаммангизга раҳмат айтаман.
РАИС: Раҳмат, Эркин Авазович. Яна ким сўзга чиқади? Марҳамат, сўз – кенгаш аъзоси, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент Тунгушова Дилбар Абдуқаюмовнага берилади.
Қ.х.ф.д. Д.А.ТУНГУШОВА (онлайн тарзда): Ассалому алайкум ҳурматли кенгаш аъзолари! Ушбу диссертацияни янгилиги ва долзарблиги бўйича жуда кўп фикрлар айтилди. Мен битта нарсани қўшмоқчиман, чунки Қорақалпоғистон бизларда, янги шимолий ҳудуд бўлганлиги учун ноқулай шароитда иш бажаришнинг ўзи жуда ҳам оғир деб ҳисоблайман. Аммо республикамизнинг энг керакли бўлган ва озиқ-овқат базасини тўлдириш учун ҳисса қўшаётганидан жуда хурсандман.
Ҳамда далаларда учрайдиган ҳар хил ҳашаротларга қарши уйғунлашган тарзда кураш чораларини олиб бориш ва унга илмий асосланган ишлаб чиқаришга керакли тавсиялар берилган. Шу ўринда яна битта нарса қўшмоқчиман, тадқиқотчининг ўзини ишини мукаммал билиши, ўзини маърузасида ва қўйилган саволларга жавоб беришидан кўриниб турибди. Ушбу талабгорга ўз овозимни бераман ва барча кенгаш аъзоларини ҳам овоз беришга чақириб қоламан.
Тадқиқотчи Баўетдинов Бахтияр Отебаевич 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш ихтисослигидан қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |