ИЛМИЙ КОТИБ: (Етакчи ташкилот хулосаси, диссертация ва авторефератга келган тақризлар билан таништириб ўтди).
2 та илмий натижа амалиётга жорий қилинган:
РАИС: Раҳмат. Етакчи ташкилот ҳамда авторефератга келган тақризларга жавоб бериш учун сўз талабгорга берилади. Марҳамат.
Б.О.БАЎЕТДИНОВ:Авваломбор етакчи ташкилот Шоличилик илмий-тадқиқот институти илмий кенгаш раиси ва аъзоларига, раҳбарият ҳамда ходимларига, шунингдек диссертация иши ва авторефератига тақриз берган, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) катта илмий ходим Отамирзаев Нодирбек Қодиржоновичга қимматли вақтларини ажратиб диссертация ишимизни кўриб чиққанлари учун миннатдорчилик билдираман.
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни кейинги ишларимда инобатга оламиз. Эътиборларинг учун раҳмат.
РАИС: Раҳмат. Диссертациянинг расмий муҳокамасига ўтамиз. Сўз биринчи расмий оппонент – қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Юсупова Махпуза Нўмоновнага берилади. Марҳамат.
Қ.х.ф.д.М.Н.ЮСУПОВА:(Диссертация бўйича ўзларининг тақризларини тўлиқ ўқиб эшиттирди. Тақриз ижобий, аммо айрим фикр-мулоҳазалар кўрсатиб ўтилган (Тақриз илова қилинади).
РАИС: Сўз биринчи оппонент кўрсатган камчилик ва таклифларга жавоб бериш учун талабгорга берилади.
Б.О.БАЎЕТДИНОВ: Ҳурматли оппонентимиз, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Юсупова Махпуза Нўмоновнага ўзларини қимматли вақтларини аямасдан диссертация ишимни, ўзларининг қимматли таклиф ва тавсияларини берганликлари учун самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Кўрсатилган айрим камчиликларга муносабат билдириб ўтсам.
Иккинчи ва учинчи жадвалдаги камчилик бўйича буғдой навлари диссертация ишида келтирилганлиги учун умумий тарзда берилган.
Бешинчи камчиликка жавобим 5 ва 3-жадвалда келтирилган камчиликлар бўйича буғдой даласида олтинкўз энтомофагини апрел ойидан июн ойигача бўлган даврдаги ривожланиш динамикаси ўрганилди.
Бошқа кўрсатилган камчилик ва таклифлар бўйича келгуси ишларимизда эътиборга оламиз.
Яна бир маротаба Махпуза Нўмоновнага қимматли вақтини ажратиб диссертация ишим ва авторефератимни кўриб берганлиги учун катта раҳмат айтаман.
РАИС: Раҳмат. Сўз иккинчи расмий оппонент қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим Мейлиев Акмал Хушвақтовичга берилади. Марҳамат.