project.gov.uz
12.04.2022
1
ЕДИНАЯ ЭЛЕКТРОННАЯ СИСТЕМА РАЗРАБОТКИ И
СОГЛАСОВАНИЯ ПРОЕКТОВ НОРМАТИВНО-
ПРАВОВЫХ АКТОВ
Проект
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни олий
таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартибини тасдиқлаш
ҳақида
VQL-1357/22-2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-
қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7
мартдаги ПФ-87-сон фармони ижросини таъминлаш ҳамда
вазирликлар,
идоралар ва йирик
хўжалик бирлашмаларида олий маълумотли хотин-қизлар улушини янада ошириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига
эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул
қилиш тартиби тўғрисидаги низом
иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2022 йил 1 майдан бошлаб
кучга киритилсин:
Алоҳида квоталарни давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш тартиби;
мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига эга, лекин олий маълумотга эга
бўлмаган хотин-қизларга
тавсиянома бериш тартиби;
алоҳида тест синовларини ўтказиш тартиби.
2. Хотин-қизларга тавсиянома Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан бир
марта берилади ҳамда тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил муддатга амал қилиши
белгилансин.
3. Тегишли тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар ҳар
йили олий таълим
муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишига кириш
учун хужжатларни топшириш
муддатларида ўрнатилган тартибда махсус электрон тизим орқали рўйхатдан ўтказилсин.
4. Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат
таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш
тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сон, 2019 йил 7 июндаги “Олий таълим
муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича
давлат хизматларини
кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 468-сон қарорларига мувофиқ
амалга оширилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги манфаатдор
вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни
икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон
Республикаси Бош