“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


 XVII-XVIII АСРЛАРДА ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

 
3. XVII-XVIII АСРЛАРДА ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИ П.БУАГИЛЬБЕР ҚАРАШЛАРИДА АКС ЭТИШИ 
Агар Англияда классик иқтисодий ғояларнинг бошланиши В.Петти номи билан 
боғлиқ бўлса, Францияда П.Буагильбер билан бошланади, бу ғоялар Англияда Рикардо 
билан интихосига етган бўлса, Францияда Сисмонди билан якунланади. 
Франциядаги ижтимоий-иқтисодий мухит Англияникидан кескин фарқ қилар эди. 
Францияда феодал муносабатлар ҳали ҳам кучли бўлиб, қироллар («
қирол - қуѐш - 
Людовик XIV
») ва унинг атрофидагилар томонидан қаттиқ ҳимоя қилинган. Кольбер 
томонидан олиб борилган сиѐсат мамлакат иқтисодиѐтининг умумий ривожига олиб 
келмади. У саноатни, молияни тараққий эттириш тарафдори эди, аммо бу иш қишлоқ 
хўжалигининг зиѐнига ўтказилди, феодал муносабатлар тўла сақлаб турилди (эсланг, 
Англия буржуа инқилоби XVII асрда бўлиб ўтди, ваҳоланки Францияда бу инқилоб XVIII 
аср охирида рўй берди), бу эса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишга тўсиқ эди. 
Мануфактуралар пайдо бўлди, аммо ривож топмади. Цех тизими сақланган бўлиб, 
ривожга тўсиқ эди. 
Ер масаласи тўла ҳал этилмади, «
Сеньорсиз ер йўқ
» тамойили сақланди, майда ер 
эгалиги, деҳқонларнинг турли солиқ ва йиғимларга маҳкум этилганлиги уларни бу 
тизимда ерни яхшилаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга рағбатлантирмас эди, 
ваҳоланки аҳолининг 3/4 қисми деҳқонлар бўлиб, улар бу соҳада тушкунликда эди. Шу 
сабабли бу соҳада ислоҳотлар ўтказиш зарур бўлган, аммо унга шу даврдаги тизим 
халақит берарди. Ички бозор тор бўлиб, капиталистик тадбиркорликнинг ўсишига йўл 
бермасди. Бу синф асосий солиқ тўловчи синф эди, дворянлар ва диндорлар умуман 
солиқ тўламаган, шаҳар буржуазияси ҳали нисбатан кам сонли, солиқлардан усталик 
билан бош тортар эди. 


49 
Яна бир муҳим тўсиқ - бу урушлар эди. Франция олиб борган урушлар туфайли 
маблағларнинг асосий қисми шу урушларга сарфланарди. Қирол саройидаги базми 
жамшидлар ҳам давлат хазинасига катта зиѐн келтирар эди. 
Демак, Францияда XVII асрнинг иккинчи ярмида феодал муносабатлар ўзининг 
чуққисига чиққан эди (Англия билан солиштиринг), ваҳоланки Англияда буржуа 
инқилоби бўлиб, капиталистик муносабатлар тез шакллана бошлади. Францияда юқори 
табақа барча ернинг эгасига айланди, деҳқонлар шахсан озод булсалар ҳам, феодал 
мажбуриятлар ниҳоятда кўп эди. Хўжаликдаги капиталистик уклад ниҳоятда секин 
ривожланди, ички бозор хийла тор эди, халқ хўжалигида натурал хўжалик асосий бўлиб, 
саноат ривожи паст бўлган. Фақат зеб-зийнат буюмлари ва парфюмерия маҳсулотлари 
тайѐрлаш бўйичагина Франция Европада юқори ўринда эди. 
Ана шундай шароит Франциянинг XVII аср охири - XVIII аср бошидаги социал-
иқтисодий аҳволи классик иқтисодиѐтнинг Франциядаги асосчиларидан бири бўлган 
Пьер Буагильбер
 
(1646-1714) нинг иқтисодий қарашларига катта таъсир кўрсатди. 
Пьер 
Лепезан
- иқтисодчининг асл фамилияси бўлиб, 
де Буагильбер
- бу оила ер 
поместьесининг номи эди. Лекин тарихда Пьер Буагильбер номи сақланиб қолди. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish