“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Пьер  Лепезан де Буагильбер



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Пьер 
Лепезан де Буагильбер
дворян норманд оиласидан чиққан, у яхши маълумот олгач, 
адабиѐт билан шуғулланди, кейинчалик Руан округида оилавий касб-ҳунар судья (ҳакам) 
лавозимини эгаллади; деҳқонлар ишини олиб борди; ўз кўзи билан уларнинг ночор 
аҳволига гувох бўлди; у бу лавозимни умри охиригача сақлаб қолди ва катта углига 
топширди; ўзини «
қишлоқ хўжалигининг адвокати - ҳимоячиси
» деб атади. 
Олимнинг тадқиқот предметини қисқача қилиб жамоат бойлиги концепциясидан 
иборат дейиш мумкин. Бу бойлик пулнинг физик массаси билан эмас, балки турли -туман 
фойдали бойлик ва буюмлардан, масалан, нон, вино, гўшт, кийим-кечак ва бошқалардан 
иборатдир. Ҳатто ерга ва пулга эгаликнинг ўзи бойликни таъминлайди. Агар ер 
ишланмаса, пул эса ҳаѐт учун зарур ашѐлар (масалан, озиқ-овқат ва кийим-кечак)га 
алмаштирилмаса бундай «бойлик» эгаси қашшоқликка маҳкум этилади. 
Шу сабабли жамиятда пулни кўпайтириш эмас, балки ишлаб чиқаришни ўстириш 
масаласи иқтисодий фаннинг асосий вазифаси ҳисобланиши керак. 
Олимнинг тадқиқот услубига қуйидагилар хос: 
эркин рақобат шароитида иқтисодиѐтда автоматик мўътадиллик мавжуд бўлади; 
товарлар ва хизматлар қиймати (қиммати) ни белгилашда ҳаражатлар қоидасига амал 
қилинади; 
миллий иқтисодиѐт манфаатлари учун шахсий манфаатнинг жамоат манфаатларидан 
устунлиги тан олинади; 
хўжалик ҳаѐтида пулнинг мустақил ва аҳамиятли ролига етарли баҳо берилмайди ва 
бошқалар. 
Буагильбер саноат ва савдони камситиш йўли билан қишлоқ хўжалигининг роли 
атайлаб мутлақлаштирган. 
Адам Смитдан анча олдин шахсий манфаат (эгоизм)нинг жамият учун аҳамиятини 
кўра билди. 
1691 йилда у Францияни оғир иқтисодий аҳволдан чиқариш тизимини таклиф 
этди. Дастлабки фикрлари буйича турли ислоҳотлар ўтказиб (улар буржуа-демократик 
ҳарактерга эга бўлиши керак эди), 1707 йилда эса унинг ғоялари етилиб, қуйидаги уч 
қисмдан таркиб топди: 
1. Солиқ тизимини ўтказиш. Солиқ тизимининг деҳқонлар меҳнатидан 
манфаатдорлик тамойилига асосланиши, ундан ташқари солиқ барчага тегишли бўлиши 
керак эди. 
2. Ички савдони ҳар ҳил чеклашлардан озод қилиш (ички савдо эркинлиги); бу 
чора ички бозорни кенгайтириш, меҳнат тақсимотининг ўсишини таъминлаш, товар-пул 
муомаласини кучайтириши керак эди; 


50 
3. Доннинг эркин сотилишига йўл бериш, донга табиий баҳо таъсирини 
чекламаслик. Гап шундаки, мамлакатда донга сунъий равишда баҳо белгиланган бўлиб, 
ишлаб чиқариш ҳаражатлари қопланмас эди, дон етиштириш ўсмай қўйган эди. 
Буагильбернинг фикрича, иқтисодиѐт эркин ракобат шароитида ривожланиши ва 
товарлар бозорида «ҳақиқий қиймат»га эга бўлиши керак эди. У давлат бу соҳада 
деҳқонларга хомийлик қилиши зарур, деб ҳисоблади. 
Бу ислоҳотлар мамлакат ва халқ фаровонлигини ошириш ва хўжаликни 
ривожлантиришнинг бошланғич шартлари бўлиши керак эди. Буагильбер ўз ғоясини 
реклама қилиш мақсадида бу ислоҳот бир ойда қиролга керак бўлган суммани етказиб 
беради, деган фикрни тарқатди. Вазирлар эса икки соат давомида керакли қатор 
қонунларни тайѐрлаши мумкин ва хўжалик «
худди ҳамиртурушдаги каби
» тез ўсади, 
дейди у. У ўз таклифлари билан бир неча бор мурожаат қилди. Аммо унинг бу 
ҳаракатлари зое кетди. У ўз ғояларини китобларда баѐн этди ва бу китобларни нашр 
эттирди. Унинг асосий иқтисодий асарлари «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish