“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Бойлик, пул ва ўлпонларнинг табиати тўғрисида



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Бойлик, пул ва ўлпонларнинг табиати тўғрисида 
мулоҳаза
» асарида иқтисодий инқироз даврида нима рўй беришини ѐрқин ва образли 
ифодалаб беради, унингча, одамлар фақат етишмовчиликдангина эмас, ортиқча 
бойликдан ҳам ўлишилар мумкин экан. Тасаввур қилингки, дейди у, 10-12 одам бир-
биридан ажратилиб, занжирбанд қилинган. Бирида озиқ-овқат кўп, аммо бошқа ҳеч нарса 
йўқ; иккинчисида эса кийим-кечак сероб, учинчисида ичимликлар кўп ва ҳоказо, аммо 
улар бу маҳсулотларни алмаша олмайдилар. Занжирлар бу оддий инсонларга тушунарсиз 
инқирозларни келтириб чиқарувчи иқтисодий кучлардир. Буагильбер инсоният тарихида 
XX асрда бир неча бор рўй берган йирик иқтисодий инқирозларни олдиндан кўра 
билгандек (маълумки, ишсизлик ва қашшоқлик шароитида сутлар денгизга тўқилган, 
экин майдонларига ўт қўйилганлиги аниқ). 
Меркантилистлардан фарқли равишда у бойликнинг манбаи алмашув соҳаси эмас, 
балки ишлаб чиқариш деган эди. Алмашувни эса ишлаб чиқариш ривожининг шарти 
сифатидагина қарайди. 


52 
Буагильбер В.Петтидан ҳоли, мустақил равишда қийматнинг меҳнат назариясига 
асос солди, у бозор баҳоси ва «ҳақиқий баҳо»ни фарқлаган, «
ҳақиқий баҳо меҳнат сарфи 
билан белгиланади
», деган. У ҳақиқий баҳо деганда, ишлаб чиқаришнинг турли 
тармоқлари ўртасида меҳнат тақсимотининг тўғри пропорциясини тушунган. Шундай 
пропорционал тақсимотнинг зарурий шарт-шароити сифатида ишлаб чиқарувчилар 
орасидаги эркин рақобат ѐтади. 
В.Петтидан фарқли равишда (қийматни пул шаклида ифодалашни таклиф этган) 
Буагильбер қийматнинг пул шаклини қатъий равишда инкор этган, шундай заруратга 
эҳтиѐж йўқ деган. Агар В.Петтининг диққат марказида пуллар в бошқа товарлар 
ўртасидаги алмашув муносабатлари турган бўлса, Буагильбернинг эътибори 
товарларнинг товарга бевосита муносабати, яъни товарларнинг тўғридан-тўғри 
алмашувига қаратилган эди. Буагильбер учун шу нарса ҳарактерли эдики, у пулга кескин 
қарши бўлган, пулда барча ѐвузлик ва офатларнинг манбаи мужассамланган
товарларнинг «ҳақиқий баҳо» асосида алмашуви бузилишининг сабаби ҳам шунда дейди 
у. У олтин ва кумушни буюк ѐвузлик деб баҳолайди, пулга қарши мутаассиблик 
(фанатизм) билан курашади. Пулнинг ягона яхши томони шундаки, у алмашувни 
осонлаштиради. Олтин ва кумуш ўрнини ғоғоз пул бемалол қоплайди. Кўриниб 
турибдики, олим пулнинг барча функцияларини тушуниб етмайди. Пул умумий 
эквивалент бўлиб, унинг ролида қийматга эга бўлган товарларгина ҳизмат қилиши 
мумкин. Шу сабабли унингча, товар ишлаб чиқарилишини сақлаган холда, пулни йўқ 
қилиш керак. Шу ерда у иқтисодий муносабатларнинг икки шакли ўртасидаги чамбарчас 
алоқани тушунмади, унинг бир шаклини (товар) сақлаб, иккинчи (пул) шаклини йўқ 
қилмоқчи эди, бу эса мункин эмас. 
Олим товар ишлаб чиқаришнинг асл мақсади фақат истеъмолни қондиришда деб 
хато ўйлаган ( тавар истеъмол ва алмашув учун керак). 
Демак, Буагильбернинг энг буюк хизмати шундаки, у қийматни сарфланган иш 
вақтига тенглаштирди. Лекин у товар ишлаб чиқаришнинг қулай томонини сақлаган 
холда унинг салбий томонларини тугатишни орзу қилади. Агар Петтининг иқтисодий 
таълимотида алмашув қиймати асосий бўлса, Буагильберда истеъмол қиймати бош ролни 
ўйнайди. Аслида уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. 
Буагильбер қарашларидаги чекланганлик (фақат деҳқонларни ҳимоя қилиши, 
саноат ва савдони етарлича баҳоламаслиги), бизнингча тарихан бўлиб, Франция 
капитализми ривожининг хусусиятларидан келиб чиқади, назарий жиҳатдан орқага қараш 
бор. Агар Англияда саноат, савдо ва хатто қишлоқ хўжалигида капиталистик 
муносабатлар тўла ғалаба қозонган бўлса, унинг иқтисодиѐти меҳнат тақсимоти, рақобат, 
капитал ва ишчи кучларининг фаоллиги билан ҳарактерланар эди; Францияда эса бу 
муносабатлар энди шакллана бошлаган эди, холос. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish