“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Сиѐсий арифметика
» асари тўла равишда унинг вафотидан кейин 
босилиб чиқди (китоб унинг уғли лорд 
Шелберн
томонидан нашр этилган). Бунинг сабаби 
шуки, унда Англия ва Францияни чогиштирувчи маълумотлар бор эди. Бу асар янги фан - 
статистикага асос солди. Бу даврда ҳали бу тушунчанинг ўзи йўқ эди («
статистика
» 
сўзи XVIII аср охирида пайдо бўлди). 
В.Петти биринчилардан бўлиб давлат статистика хизмати тузиш зарурлиги 
масаласини кўтарди ва маълумот тўплашнинг айрим йўналишларини белгилаб берди. 
Унингча, мамлакатдаги аҳолининг умумий сони, жойлашуви, ѐши ва касби ҳамда бошқа 
маълумотлар муҳимдир. Иқтисодий кўрсаткичлардан асосий товарларнинг ишлаб 
чиқилиши ва истеъмоли, аҳоли даромади, бойлик тақсимоти хақидаги маълумотлар 
керакли ҳисобланган. Петтининг кузатишларича, мамлакатда фақат солиқ ва ташқи савдо 
бўйича айрим маълумотлар бор эди, холос. Бирор масала хақида гап очилар экан, Петти 
«
аввал ҳисоблаб қуриш керак
» деган фикрни айтишни яхши кўрар эди. Статистика билан 
шуғулланганлиги туфайли маълум маънода «режалаштириш» масалалари ҳам 
кўтарилган. Масалан, у «ишчилар кучи баланси» билан шуғулланиб, мамлакатга шунча 
врач ва адвокат керак, демак, олий ўқув юртларига йилига шунча талаба қабул қилиш 
керак, деган ҳисоб-китобларни келтирар эди. Одатда у Англия ва Франциянинг 
иқтисодий аҳволини солиштириб, қайси давлат бойроқ эканлигини аниқ фактлар билан 
кўрсатишга интилган. 
«Сиѐсий арифметика» китобининг мукаддимасида у ўз услубининг янги 
эканлигини таъкидлаб, қиѐсий (озрок, кўпроқ, яхширок, ѐмонрок) кўрсаткичлардан аниқ 
статистик рақамлар - сон, оғирлик билан бошқа ўлчовлар тилига ўтиш кераклигини 
айтади. У миллий даромад, миллий бойлик хақида гапиради ва Англиянинг миллий 
бойлигини ҳисоблаб чиқади (маълумки, бу кўрсаткичлар ҳозирги кунда жуда муҳим 


48 
кўрсаткич ҳисобланади). Масалан, у Англиянинг моддий бойлигини 250 миллион фунт 
стерлинг деб баҳолайди, аммо аҳолининг 417 миллион фунт стерлинг пулини ҳам шунга 
қўшиш керак, дейди. 
В.Петтининг иқтисодий таълимоти аҳолининг сони ва таркибидан бошланиши 
ниҳоятда муҳимдир. Унинг ғояси ўзидан кейинги Мальтусдан кескин фарқ қилади, агар 
Петтининг фикри буйича «
аҳоли - бойликнинг асоси
» бўлса, Мальтусда аҳолининг тез 
ўсиши камбағалликнинг асосидир. В.Петти Англиянинг миллий даромадини ҳам 
ҳисоблаб чиқди. Унинг ҳисобига кўра, Англиянинг пул шаклидаги бойлиги барча 
бойликнинг фақат 3% тенг экан. Худди шундан ҳозирги даврнинг миллий ҳисоб счетлари 
юзага келди, унга қараб ишлаб чиқариш ҳажмини, бу бойликнинг аҳоли ўртасида 
тақсимотини (истеъмол, жамғарма, экспорт, аҳоли, асосий синфлар, гуруҳлар даромади) 
ва бошқаларни билиб олиш мумкин. Албатта, ҳозирги давр билан солиштирганда бу 
ҳисоб-китобларда жиддий услубий хатоликлар бор эди. Масалан, у миллий даромадни 
аҳолининг истеъмол сарфлари йиғиндиси деб билган, яъни жамғарма, бино, қурилиш, 
асбоб-ускуна, ерни яхшилашга кетган капитал қўйилмалар ҳисобга олинмаса ҳам 
бўлаверади, деб нотўғри ўйлаган. Аммо XVII асрдаги Англия учун бундай йўл анча 
реалистик эди, чунки жамғарма нормаси паст бўлган, Англиянинг моддий бойлиги 
нисбатан секин ўсаѐтган эди. Сал кейинроқ В.Петтининг бу хатолари унинг издоши 
Грегори Кинг
томонидан тўғриланди ва XVII аср охиридаги Англия миллий даромади 
ниҳоятда тўғри ҳисоблаб чиқилди. 
Эътибор бериб қарайдиган бўлсак, В.Петтининг сўнгги асарлари кўпроқ аҳоли, 
унинг ўсиши, жойлашуви ва иш билан бандлиги масалаларига бағишланган. В.Петти 
замондоши ва дўсти, майда савдогар Жон Граунд билан биргаликда демографик 
статистика фанига асос солди. 1662 йилдан бошлаб Англия аҳоли сонининг умумий сони, 
туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш масалалари бўйича китоблар юзага кела бошлади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish