“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Капитализмнинг ҳуқуқий 
асослари
» (1924), «
Институционал иқтисодиѐт. Унинг сиѐсий 
иқтисоддаги ўрни
» (1934), «
Жамоа фаолиятининг иқтисодий назарияси
» 
(1950) асарларида ўз аксини топган. 
Олимнинг иқтисодий қарашлари иқтисодиѐтда юқори наф назарияси 
ва юридик концепциялар тўғрисидаги қоидаларнинг ўзаро қоришмасидан 
иборат. Ишлаб чиқаришни бир чеккага суриб, капитализмнинг моҳияти 
бозор муносабатлари билан алмаштирилади, ҳозирги шароитда бу 
муносабатлар «одил бўлмаган рақобат»га олиб келмоқда. Капитализмнинг 
бу иллатини тўғрилаш, алмашув муносабатлари одил бўлишини таъминлаш, 


124 
рақобат хавфини йўқотиш учун давлат юридик-қонуний органлари 
воситасида ҳал этиш мумкин, деган ғоя илгари сурилади. 
Коммонс капитализмда синфлар мавжудлигини инкор этади. 
марксизмнинг синфий кўраш назариясига «социал низо» (конфликт) 
таълимотини қарши қўяди, бу низолар антагонистик ҳарактерга эга эмас. 
Мутахассислар бир-бирлари билан кўрашиши эмас, ҳамкорлик қилишлари 
керак. Пайдо бўладиган низолар эса жамият эволюциясини ҳаракатга 
келтирувчи омилдир. Низоларни ечиш жараѐни социал тараққиѐтга ѐрдам 
бериши зарур. 
Коммонс назарияси капитализмни баъзи ислоҳотлар йўли билан 
яхшилаш усулини таклиф этади. Бу эса ҳуқуқий, юридик меъѐрларни 
такомиллаштириш орқали амалга оширилади. Ишчи ва капиталист 
ўртасидаги муносабат жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари орасидаги юридик 
битим - келишув ҳисобланади, чунки улар маълум қонун-қоидалар асосида 
тўзилади. Бу келишув иштирокчилари орасида жамиятнинг муҳим 
институтлари: оила, тадбиркорлар иттифоқи ва ҳатто давлатнинг ўзи ҳам 
бўлиши мумкин. «Келишув» уч моментни ўз ичига олади: низо, ўзаро 
таъсир, ечим. Юридик ва ҳуқуқий воситалар билан ҳар қандай ички қарама-
қаршилик, барча конфликтлар ўз ечимини топиши мумкин. Жамиятда 
ижтимоий қарама-қаршиликлар кучайиши конфликтларни юридик ҳал 
қилиш механизмининг камчиликлари билан белгиланади. Иқтисодий 
категориялар шу категорияларга оид юридик муносабатлар шаклида намоѐн 
бўлади. Коммонс мулк шаклларини иқтисодий муносабатлар шаклида 
таҳлил этмайди, аммо «
Мулк титули
»ни юридик шакл сифатида кўради. У 
мулкни уч кўринишга ажратади: моддий, номоддий (қарзлар ва қарз 
мажбуриятлари) ва кўринмас (қимматбаҳо қоғозлар). Кўринмас мулк 
кўпинча «мулк титули билан келишув» мазмуни бўлиб амалга ошади. Шу 
сабабли, Коммонс тадқиқотларининг асосини қимматбаҳо қоғозлар - акция, 
облигация ва бошқаларни сотиш операциялари ташкил этади. Кўриниб 
турибдики, бу олимнинг ғояларида биринчи ўринда ишлаб чиқариш эмас, 
балки муомала соҳаси туради. Уч шаклдаги саноат капитали ўрнига фиктив 
(сохта) капитал олинади, бу соҳа капиталистик хўжаликнинг моҳияти 
сифатида қаралади.
У жамоат фикри билан ҳисоблашувчи ва иқтисодиѐтни монополиядан 
чиқаришни амалга оширадиган ҳукумат тўзиш зарурлигига ишонган. 
Иқтисодий ислоҳотлар доирасида давлат қонуний қарорлари жамиятдаги 
қарама-қаршилик ва конфликтларни тугата олади, бунда маъмурий 
капитализм босқичига ўтилади. 
Юқорида келтирилган Т.Веблен ва Ж.Коммонсларнинг ғоялари 
амалда, 
1929-1933 
йй.даги 
иқтисодий 
инқироз 
даврида 
АҚШ 
президентининг «янги курс» сиѐсатида амалий тасдиғини топди. 
У Вебленнинг шогирди бўлиб, иқтисодиѐтда циклик ҳодисаларнинг 
тадқиқотчиси сифатида машҳурдир (бу иқтисодиѐтда 
конъюнктур-
статистик институционализм
оқими ҳисобланади). Митчелл устози 
Веблендан тадқиқотнинг генетик услубини мерос қилиб олди, унингча 


125 
иқтисодий ҳодисаларни белгиловчи омиллар бу ижтимоий психология, 
анъана ва урф-одатлардир, шу сабабли тадқиқот предмети сифатида 
одамларнинг жамиятдаги ҳулқи ўрганилиши керак. Шунингдек, устознинг 
ишлаб чиқариш ва бизнес ўртасидаги қарама-қаршилик тўғрисидаги фикри 
ҳам қабул қилинган, бу ишлаб чиқариш ва нархлар фаолияти ҳаракатидаги 
фарқларнинг сабабини кўрсатади. 
Бу олим иқтисодий кўрсаткичлар, рақамлар, бу кўрсаткичлар 
ўзгаришидаги қонуниятлар билан шуғулланди, капиталистик иқтисодиѐтни 
тартибга солишда улардан фойдаланишнинг йўлларини излади. Аммо у 
капитализм қарама-қаршиликларини ҳал қилиш ѐки уни яхшилаш 
тўғрисидаги назарияларни яратмади. У иқтисодиѐтга таъсир этувчи 
омилларни аниқлашга интилди, булар, унинг фикрича, молия, пул 
муомаласи ва кредит категориялари эди. Бу категорияларни тартибга солиш 
йўли билан иқтисодиѐтга таъсир этиш, ҳатто циклик тебранишларни 
ўзгартириш, олдини олиш мумкин, дейди у. У ўзининг «

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish