“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

prosperity
» бўлган. Аммо 
амалда нима бўлгани ҳаммага маълум (1929-33 йиллардаги оғир инқироз). 
«
Гарвард барометри
» уч эгри чизиқдан иборат бўлиб, А) спекуляция 
индекси; B) бизнес индекси; С) пул бозори индексидир. Ўтган йиллар 
тажрибаси асосида эгри чизиқлар ҳаракати тўғри келмайдиган лагалар (вақт 
оралиғи) топилиб, «барометр» муаллифлари эгри чизиқларнинг янгидан 
четга чиқишини аниқлаш имкони борлигини ва шу йўл билан иқтисодий 
тушкунликни кўра билиш ва олдини олиш мумкин деб ўйлаганлар. 
Митчелл тадқиқотлари эмпирик ва институционал услубларнинг 
қоришмасидан иборат. У иқтисодий циклнинг амалдаги моделини 
лойиҳалаштиришга муваффақ бўла олмади.
У. Митчелл ўз устозининг илмий хизматлари ва унга бўлган чексиз 
ҳурмати сифатида «Веблен таълимоти» асарини яратди, унда устоз китоб ва 
мақолаларидан кўчирмалар кўп келтирилади, бу китоб Митчелл вафотидан 
кейин нашр этилган. 
Циклик (даврий) ўзгаришлар назариясига рус олими Н.Д.Кондратьев 
(1892-1938) катта ҳисса қўшди. У жаҳондаги етакчи капиталистик деб 
номланган мамлакатлар иқтисодиѐтининг кўп йиллик (100-150 йил) 
ривожланишини таҳлил этиб, бу ўзгаришларнинг бир йилдан кам (фаслий), 
3,5 йиллик, 7-11 йиллик савдо-всаноат ва 50-60 йиллик катта циклларини 
ажратиб берди. У 1929 йилдаги «Буюк депрессияни» олдиндан (прогноз) 
айтиб берган, аммо совет даврида «капитализм қачон ўлади» деган саволга 
«капитализм ўлар, аммо қачонлигини айта олмайман» деб жавоб берганлиги 
учун қатағонга учраган ва отилган. Бу олимнинг буюк хизматлари жаҳон 
иқтисодчилари томонидан юқори баҳоланган ва амалда қўлланилмоқда. 
Юқорида институционал йўналишнинг асосий ғоялари ва дастури 
кўриб чиқилган эди. Ҳозирги даврда ҳам бу йўналиш ғоялари долзарблигича 
қолмоқда. Таниқли иқтисодчининг ибораси билан айтганда, «Веблен 
костюми яхши ҳизмат қилмоқда ва у деярли эскирмаган». Бу йўналишнинг 
отаси Веблен томонидан илгари сурилган таълимотда ҳозирги замон 


127 
жамиятини қайта қуриш, трансформация масалалари ниҳоятда муҳим 
ўринни эгаллайди. Уларнинг фикрича, илмий-техника тараққиѐти туфайли 
жамиятдаги социал қарама-қаршиликлар йўқолиб боради. Жамиятнинг 
конфликтларсиз эволюцияси, унинг индустриал жамиятдан постиндустриал, 
супериндустриал ѐки «неоиндустриал», информацион жамият сари ривожи 
рўй беради. Техник-иқтисодий омилларни мутлоқлаштириш туфайли янги 
конвергенция назариясини илгари суриш имкони яратилди (
Ж.К.Гэлбрейт, 
Питирим Сорокин
- АҚШ, 
Раймонд Арон
- Франция, 
Ян Тинберген

Нидерландия). 
«Индустриал», «постиндустриал» жамият назарияси икки социалистик 
ва капиталистик тизимни ягона тизимга келтирувчи «конвергенция» 
назариялари янгилик эмас. Масалан, XIX аср охирида немис иқтисодчиси 
(юқорида берилган) В.Зомбарт «Ҳозирги замон капитализми» асарида 
плюрализм, яъни турли социал тизимларни - капиталистик, социалистик, 
майда ишлаб чиқарувчиларни ягона плюралистик жамиятга бирлаштириш 
ғоясини айтган эди. 
Ж.К.Гэлбрейт асарларида бу фикрлар тўлароқ ифодасини топган. Унда 
иккала тизимда рўй бераѐтган умумий ўзгаришлар қайд этилади 
(режалаштиришдан фойдаланиш, давлат ва корпорация ўртасидаги 
фарқларнинг йўқолиб бориши, ташқи муҳитни ўрганиш, фан ва таълимнинг 
меҳнат тақсимоти ўсишида асосий омил эканлиги ва бошқалар). Аста-секин 
капитализмнинг «ѐмон» томонлари социализмнинг «яхши» хусусиятлари 
билан 
чирмашиб 
кетиши 
кераклиги 
айтилади, 
«капитализм 
трансформацияси» рўй бериши башорат қилинади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish