“ ИҚтисодий таълимотлар тарихи


Т.Веблен дир (1857-1920), уни  Ж.Р.Коммонс



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/148
Sana09.10.2022
Hajmi1,43 Mb.
#852055
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи Маърузалар матни

Т.Веблен
дир (1857-1920), уни 
Ж.Р.Коммонс
(1862-1945), 
У.Митчелл 
(1874-1948), 
Ж.Гобсон 
(1858-1940), 
У.Гамильтон
лар фаол ҳимоя қилдилар. 
2. Урушдан кейинги кечки институционализм. Бу давр мафкурачилари 
иқтисодиѐтдаги қарама-қаршиликларни изоҳлаб бериш билан бирга 
Ф.Рўзвельт томонидан илгари сурилган «Янги курс» ислоҳотларини амалга 
ошириш бўйича тавсияномаларни ҳам илгари сурдилар. Улар демография ва 
антропологияни ўргандилар, ишчилар ҳаракатининг касаба уюшмалари 
назарияларини ишлаб чиқдилар. 50 йилларда Ж.М.Кларк «
Иқтисодий 
институтлар ва инсонлар фаровонлиги
», А.Берли «
Мулксиз ҳоқимият» 
ва
«ХХ аср капиталистик инқилоби
» китобларини чоп этдилар, Г.Минз 
ўзининг мақолаларида акционерлар сони ортиши, капитал мулкнинг капитал 
функциядан ажралиш жараѐнини қайд этди. 
3. 
60-70 
йилларда ижтимоий-институционал йўналиш, яъни 
неоинституционализм пайдо бўлди. 60-йиллардаги институционализм 
асослари америкалик назариѐтчи А.Лоу ва швециялик иқтисодчи Г.Мюрдаль 
томонидан ишлаб чиқилди. Ҳозирги даврдаги ижтимоий-институционал 
йўналиш таълимоти Ж.К.Гэлбрейт ва Р.Хейлбронерлар томонидан давом 
эттирилган. 
Бу йўналиш ғоялари «иқтисодий ўсиш омиллари назарияси»нинг 
мафкурачиси У.Ростоу, сўл кейнсчилик йўналиш (ўсиш назарияси) 
тарафдорлари ҳамда Жоан Робинсон асарларида ҳам ўз аксини топган. 
Америкалик институционализм вакиллари иқтисодий жараѐнлар асосининг 
умумий тушунчасига эга эмаслар. Масалан, Веблен иқтисодий жараѐнларни 
руҳшунослик, биология ва антропология билан боғланган деб ҳисобласа, 
Коммонс - руҳшунослик ва ҳуқуқни, Митчелл - антропология ва математик 
ҳисоб-китобларни устун қўяди. 
Америкалик 
неоинституционализм 
назариѐтчилари 
иқтисодий 
жараѐнларни индустрия ривожи ва технократия ролининг ўсиши билан 
боғламоқдалар, шунингдек бу жараѐнларнинг боришини тушунтиришда 
жамият ижтимоий ҳаѐтига асосланмоқдалар. Бундай хилма-хиллик туфайли 
ижтимоий-институционал йўналиш ичида турли оқим ва мактаблар вужудга 
келди. 
Институционализмдаги ана шундай учта асосий: 
1. Ижтимоий-психологик; 
2. Ижтимоий-ҳуқуқий; 


121 
3. Эмпирик ѐки конъюнктур-статистик оқимни ажратиш мумкин. 
Лекин, шу билан бирга, барча йўналишлар учун хос бўлган умумийлик ҳам 
мавжуд. Уларнинг барчаси озми-кўпми буржуа жамиятини аҳлоқий-
психологик жиҳатдан танқид остига оладилар, иқтисодиѐт фанида 
реформистик йўлни оқлайдилар ва бу оқим олимлари буржуа жамиятини 
мутлоқ мақташдан четлангандирлар. 
Бу 
йўналиш 
ғояларига баҳо бериб, ғарб иқтисодчилари 
институционализмни «Формализмга қарши ғалаѐн» деб қарамоқдалар, уни 
классик иқтисодий мактабга қарама-қарши қўймоқдалар. Бу йўналишнинг 
пайдо бўлиши ва аввалгиларидан фарқ қилиши вақт ва шароит тақозоси 
туфайлидир, чунки капитализм аввалги даврдагидан кескин ўзгарди, давлат 
ва жамоат ташкилотлари, айниқса, касаба уюшмаларининг роли ортиб кетди. 
Уларни ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ эди. 
Иккинчи томондан бу йўналишнинг «норозилик қайфияти» «энг 
юқори наф назарияси»га ҳам қарши қаратилган эди. Агар бу назария 
микроиқтисодий 
таҳлил 
билан 
шуғулланса, 
институционализм 
макроиқтисодий таҳлилни амалга оширади. «Юқори наф» вакиллари жамият 
асосий иқтисодий субъекти сифатида Робинзон (алоҳида индивид)ни 
танлашса, 
институционализм 
мафкурачилари коллектив 

жамоа 
«психологияси»ни биринчи ўринга қўядилар. Улар «юқори наф» назариясига 
қарши чиқиб, жамиятнинг стихияли ривожи ўрнига ишлаб чиқаришни 
бошқаришда ижтимоий тадбирлар қўллашни афзал кўрдилар. 
Бошқа мактаблардан фарқли равишда, институционализм иқтисодий 
ҳаѐтнинг баъзи ижтимоий томонларини танқидий ўрганишни асос қилиб 
олди, аммо давлат монополистик капитализми тизимини қўллаб-қувватлади. 
Уларнинг ғояларида «Ижтимоий назорат»ни ҳимоя қилиш орқали янги 
шароитда иқтисодиѐтни тартиблашни ташкил этишни лозим деб 
кўрсатилади. Айниқса бу шароитда ҳуқуқий масалаларни ривожлантириш 
муаммоси долзарб қилиб қўйилди. Улар «эркин соҳибкорлик» ва 
маржинализмга қарши чиқиб, иқтисодиѐтда автоматик барқарорлик 
механизми борлигини инкор этдилар ва иқтисодий жараѐнларни миқдорий 
таҳлил қилишнинг тарафдорлари эдилар. Кейнсдан анча аввалроқ улар 
давлат иқтисодиѐтга фаол аралашиши керак, деган фикрни илгари сурдилар. 
Энди шу йўналиш тарафдорларининг айрим ғоялари билан танишиб 
чиқамиз. 
Ижтимоий-психологик институционализмнинг асосчиси 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish