119
«instituto» - урф-одат, кўрсатма, муассаса сўзидан олинган ва
капитализмнинг империализм босқичига ўтиши билан боғлиқ равишда рўй
берди (саноат ва молия монополиялари, корхоналарнинг
йириклашуви ва
бошқалар), чунки бу давр ривожланиши эркин рақобатга асосланган аввалги
давр таълимотлари билан изоҳлаш мумкин бўлмай қолди.
Бу таълимот йўналиши вакилларининг фикрича, институтлар жамият
ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб ҳизмат қиладилар. Бу
тушунча тагида ижтимоий ходисалар, масалан, оила, давлат,
монополия,
касаба уюшмалари ва бошқа муассасалар ѐтади, яъни жамоат руҳининг
намоѐн бўлиши, юриш-туриш ва ўйлаш усулини халқнинг маълум гуруҳлари
учун одатий, анъанавий, шунингдек ҳуқуқий, аҳлоқий ва бошқа
кўринишларини ўз ичига олади. Бу йўналиш мафкурачиларининг фикрича,
иқтисодий категориялар бўлган хусусий мулк, солиқ, пул, кредит, фойда,
савдо ва бошқалар жамият руҳининг пайдо бўлиши шаклидир. Демак, улар
объектив иқтисодий қонунланинг мавжудлигини тўла тан олмайдилар ва
жамоат руҳиятининг эволюциясини таҳлил этадилар.
Институционализм
маълум
маънода
неоклассик
йўналишга
муҳолифдир.
Неоклассиклар бозор иқтисодиѐтини ўзини-ўзи бошқара
оладиган
(А.Смит фикри) система деб қарасалар (соф иқтисодиѐт фани),
институционализм
тарафдорлари
иқтисодиѐт
ривожлинишининг
ҳаракатлантирувчи кучлари моддий омиллар билан бирга тарихий
контекстда қараладиган маънавий, аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа омилларга
ҳам боғлиқдир деб ўйлайдилар.
Демак, бу янги йўналишнинг тадқиқот предмети сифатида ижтимоий-
иқтисодий, шу билан бирга ноиқтисодий муаммоларни таҳлил этиш илгари
сурилади. Шу билан бирга, тадқиқот объектлари, яъни институтлар биринчи
ѐки иккинчи даражали деб Қаралмайди ва бир-бирига қарама-қарши
қўйилмайди.
Бу йўналишнинг тадқиқот усулида
айрим олимлар фикрича
Германияда вужудга келган тарихий мактабга катта ўхшашлик бор.
Тарихий ва ижтимоий мухит омилларининг ҳисобга олиниши тарихий
мактаб билан яқинликни англатса ҳам, аммо тўла якдиллик йўқ. Янги
йўналиш неоклассикларнинг маржинализм ғояларига асосланган математик
ва эконометрик принципларини кенг қўллайдилар.
Институционализмга
хос
бўлган
услубий
хусусиятлар
Қуйидагилардир:
1)неоклассикага хос абстракциянинг юқори даражаси ва айниқса баҳо
назариясининг ортодоксал статик ҳарактеридан қониқмаслик;
2)иқтисодий назарияни бошқа ижтимоий фанлар билан интеграцияга
интилиш ѐки фанлараро ѐндошув устуворлигига ишонч;
3)классик ва неоклассик назарияларда эмпиризм (тажрибага суяниш)
етишмаслигидан норозилик, чуқур миқдорий тадқиқотлар ўтказишга
чорлаш.
120
Бу йўналишнинг вужудга келиш, шаклланиши ва
эволюциясининг
маълум тарихи бор. Унинг мафкурачилари Т.Веблен, Ж.Коммонс,
У.Митчелл асарларида иқтисодий цикл ва инқирозлар тарихи бўйича фактик
материаллар жамланган. Бу олимлар жамият аъзолари учун хос бўлган урф-
одат, анъана, одоб-аҳлоқ, инстинктларни ўрганиш билан шуғулланадилар.
Уларда назарий тадқиқотдан кўра, ѐзиб бориш, қайд этиш услуби
ортиқроқдир.
Институционализм эволюцияси (ривожи)ни уч даврга бўлиш мумкин:
1. 20-30 йилларда институционализмнинг кенг тарқалиши. Бу
даврнинг бош мафкурачиси
Do'stlaringiz bilan baham: