Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Буғланиш. Сув, тупроқ юзаси ва ўсимликларнинг буғланиши. Буғланувчанлик



Download 10,78 Mb.
bet84/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

6.5. Буғланиш. Сув, тупроқ юзаси ва ўсимликларнинг буғланиши. Буғланувчанлик.
Модданинг суюқ ҳолатдан газсимон ҳолатга ўтиш жараёнига буғланиш дейилади. Метеорологияда асосан сувнинг буғланиши ҳақида гап боради. Йил давомида Дунё океани юзасидан 450·∙1012 т (тонна) сув буғланади, қуруқликдан эса бир йилда 70∙·1012 т сув буғланади. Шунча сувни буғлантириш учун зарур энергияни сув қуёш радиациясини ютишдан олади.
Буғланиш миқдор жиҳатдан буғланиш тезлиги билан тавсифланади. Амалий мақсадлар учун буғланиш тезлигини вақт бирлигида буғланган суюқлик қалинлиги (мм ларда) билан ифодаланади. 1 м2 юзадан вақт бирлигида буғланган 1 мм қалинликдаги сув массаси 1 кг га тенг. Табиий шароитда буғланиш тезлиги кўп омилларга боғлиқ. Уларнинг орасидан асосийлари бўлиб буғланаётган сиртнинг ҳарорати, ҳавонинг сув буғига тўйиниш етишмовчилиги ва шамол тезлиги ҳисобланади.
Дальтон қонунига мувофиқ буғланиш тезлиги W буғланаётган суюқлик ҳароратида ҳисобланган тўйинган буғ босими Е1 билан ҳаводаги мавжуд сув буғининг парциал босими е нинг айирмасига тўғри мутаносиб ва атмосфера босими р га тескари мутаносибдир, яъни
6.2
бу ерда: А - хусусий ҳолда шамол тезлигига боғлиқ мутаносиблик коэффициенти.

Юқоридаги тинч (ҳаракатсиз) ҳаво учун чиқарилган (6.2) формуладан кўринадики, Е1 - е айирма ортиши билан буғланиш тезлиги ҳам кучаяди.


Дальтон қонунига асосан буғланиш тезлиги атмосфера босимига тескари мутаносиб равишда ўзгаради. Атмосфера босими ошганда молекулаларнинг сув юзасидан ажралиб чиқиши қийинлашади. Натижада буғланиш тезлиги камаяди. Атмосфера босими камайганда эса буғланиш тезлиги ортади. Ер сиртида атмосфера босимининг ўзгариши кам, шу сабабли атмосфера босимининг буғланиш тезлигига таъсири жуда кам. Тоғлардаги турли баландликда буғланиш тезликларини ҳисоблашда атмосфера босимининг ўзгариши аҳамиятга эга.
Буғланиш тезлиги буғланаётган сирт устида эсаётган шамол тезлигига боғлиқ. Агар шамол тезлиги катта бўлса, сув тез буғланади ва аксинча, шамол тезлиги кичик бўлса, буғланиш секин боради.
Буғланиш тезлиги суюқлик ҳарорати ортиши билан кучаяди.
Буғланиш тезлиги фақатгина метеорологик омилларгагина боғлиқ бўлмасдан, балки буғланаётган сиртнинг хоссаларига ҳам боғлиқ.
Сув юзасидан буғланиш тезлиги унинг ҳарорати, сув устидаги тўйиниш етишмовчилиги ва шамол тезлигининг ортиши билан кучаяди.
Энди буғланаётган сирт бир жинсли бўлмаганда, масалан, сув ҳавзаси ва қуруқликдан иборат бўлганда буғланиш шароитини қарайлик.
Ҳаво қуруқликдан сув ҳавзасига кўчганда сув ҳавзасининг буғ-ланиши кучаяди, чунки қуруқлик устидан кириб келган нисбатан қуруқ ҳавода тўйиниш етишмовчилиги Е1 - е нинг қиймати, сув ҳавзаси устида олдин мавжуд бўлган ҳавонинг тўйиниш етишмовчилигидан катта. Натижада сув ҳавзаси устидаги ҳавода Е1 - е айирма катталашиб буғланиш тезлиги ортади.
Ҳаво сув ҳавзасидан қуруқликка кўчганида сув ҳавзасининг буғланиш тезлиги камаяди, чунки сув устидаги ҳаводаги тўйиниш етишмовчилиги Е1 - е аста-секин камайиб боради.
Шамол унча катта бўлмаган сув ҳавзаларида буғланиш тезлигини катта кўллар ва денгизлардагига қараганда кучлироқ орттиради, чунки шамол атрофдаги қуруқликдан анча иссиқ ҳавони кўчириб олиб киради.
Сув сиртидан бўладиган бир ойлик буғланган сув қатлами h ни ҳисоблаш учун қуйидаги унча аниқ бўлмаган формулани қўллаш мумкин:


Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish