Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Ҳаво намлигини аниқлайдиган асосий катталиклар



Download 10,78 Mb.
bet80/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

6.2. Ҳаво намлигини аниқлайдиган асосий катталиклар.
Ҳаводаги сув буғининг миқдорига ҳаво намлиги дейилади. Ҳавонинг намлиги сув буғининг парциал босими, тўйинган буғ босими, абсолют намлик, ҳавонинг нисбий намлиги, тўйиниш етишмовчилиги, шудринг нуқтаси каби катталиклар билан аниқланади.
Энди уларнинг ҳар бирини қараб чиқамиз
1. Сув буғининг парциал босими (эластиклиги) е деб – берилган ҳароратда ҳаво таркибидаги сув буғининг фақат ўзи, ҳаво ҳажмига тенг ҳажмни эгаллаганида ҳосил қиладиган босимига айтилади. Сув буғининг парциал босими олдин айтганимиздек гПа бирликда ўлчанади.
2. Тўйинган сув буғининг босими Е – берилган ҳароратда сув буғининг мумкин бўлган энг катта парциал босими (эластиклиги) дан иборат ва у ҳам гПа бирликда ифодаланади.
3. Абсолют намлик  деб – ҳавонинг ҳажм бирлигидаги сув буғининг массасига айтилади. Ҳавонинг абсолют намлиги г/м3 бирликда ифодаланади.
Абсолют намлик билан сув буғининг парциал босими е орасида қуйидагича муносабат мавжуд:





бу ерда: е – гПа бирликда ифодаланган сув буғининг парциал босими, Т – абсолют ҳарорат.

Масалан, 0С (ёки 273 К) ҳароратда тўйиниш ҳолатида абсолют намлик α = 4,9 г/м3 га тенг.


4. Ҳавонинг нисбий намлиги ¦ деб – мазкур ҳароратдаги сув буғи парциал босими е нинг худди шу ҳароратдаги тўйинган буғ босими Е га нисбатига айтилади ва фоиз ҳисобида қуйидагича ифодаланади:


(6.1.)

Қуруқ ҳавода е = 0 бўлганидан ¦ = 0 га тенг, агар е = Е бўлса ¦ = 100% бўлади. Демак, ҳаво сув буғига тўйинганида нисбий намлиги 100 фоизга тенглашади.


Шундай қилиб, нисбий намлик ҳавонинг сув буғига тўйинишига қанчалик узоқ-яқинлигини тавсифлайдиган катталикдир.
5. Тўйиниш етишмовчилиги d – берилган ҳароратдаги тўйинган буғ босими Е билан, ҳаво таркибидаги мавжуд сув буғи парциал босими е нинг айирмасига тенг:

Тўйиниш етишмовчилиги d ни ҳам гПа бирликда ифодаланади.
Тўйиниш етишмовчилиги ҳавонинг берилган ҳароратда сув буғига тўйиниши учун мавжуд буғ миқдорига яна қанча буғ кераклигини билдиради. Нисбий намлик ошган сари тўйиниш етишмовчилиги камая боради, ¦ = 100% бўлганда эса тўйиниш етишмовчилиги нолга тенг бўлади.
е ва Е нинг таърифларидан кўринадики, е ҳаводаги сув буғининг миқдорига, Е эса ҳаво ҳароратига боғлиқ. Шунинг учун тўйиниш етишмовчилиги ҳавонинг ҳарорат ва намлик шароитини ифодалайдиган катталикдир. Бу эса намлик етишмовчилигини қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиш шароитини баҳолашда фойдаланиш имконини беради.
6. Шудринг нуқтаси td деб ҳаводаги мавжуд сув буғининг тўйиниш холатига ўтиш ҳароратини айтилади. Нисбий намлик ¦ = 100% бўлганида ҳаво ҳарорати шудринг нуқтаси билан мос тушади.
Жадвал бўйича тўйинган буғ босими 12,3 гПа бўлса, мазкур вақтда ҳавонинг ҳарорати қандайлигига қарамасдан шудринг нуқтаси 10С га тенг бўлади, чунки шу ҳароратда тўйинган сув буғи 12,3 гПа босим беради.
Демак, шудринг нуқтасини аниқлаш учун сув буғининг парциал босими е ни билиш керак. У ҳолда тўйинган буғ босими жадвалига қараб, е нинг қиймати бўйича, унинг тўйинган буғга айланиши ҳароратини аниқлаш лозим, халос.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish