Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Шудринг. Қиров. Булдуруқ. Яхмалак. Туман



Download 10,78 Mb.
bet88/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

6.8. Шудринг. Қиров. Булдуруқ. Яхмалак. Туман.
Шудринг-тунги нурланиш натижасида совиган тупроқ, экин баргларида, ердаги турли буюмлар сиртида ҳосил бўладиган майда сув томчиларидан иборат.
Ҳаво очиқ кечалари фаол юза нурланиши жадал ўтади ва нурланаётган тупроқ, ўсимликлар кучли совийди. Уларга тегиб турган ҳавонинг ҳарорати ҳам пасайиб кетади.
Агар нурланаётган сирт ва унга тегиб турган ҳаво ҳарорати шудринг нуқтасидан ҳам пасайиб кетса, тўйинишдан ортиқча буғ совиган сиртда конденсациялаша бошлайди. Агар сув буғининг конденсацияси 0С дан юқори ҳароратда рўй берса, совиган сиртда майда сув томчилари, яъни шудринг ҳосил бўлади. Ўзбекистон ҳудудларида шудринг тушиши баҳор ва куз ойларида кузатилади. Шудринг атмосферадан тушадиган ёғин бўлмай, балки бевосита совиган сиртда вужудга келади. Шудринг эрталаб Қуёш чиққандан кейин бироз вақт давомида буғланиб йўқ бўлади. Яна бир марта таъкидлаймизки, ҳаво очиқ кечалар ва кучсиз шамолда шудринг тушишига энг яхши шароит яратилади. Кечаси ҳаво очиқ бўлганда тупроқнинг нурланиши энг жадал рўй беради. Кучсиз шамол эса совиган сирт устидаги намлигини йўқотган ҳавони олиб кетиб, ўрнига нам ҳавони олиб келади.
Шудринг ўсимлик ҳаётида намликнинг қўшимча манбаси сифатида аҳамиятга эга. Қурғоқчил районларда шудринг йилнинг иссиқ вақтларида 10-30 мм ёғин (1 гектар майдонга 100-300 тонна сув) бериши билан ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишида аҳамиятга эга.
Сув буғининг конденсациясида ташқи муҳитга буғланишнинг яширин иссиқлиги ажралади. Бу иссиқлик миқдори эса тупроқ ва экинларнинг, ерга тегинган ҳавонинг совишини камайтиради. Натижада қора совуқ бўлиш хавфини бутунлай йўқотиши ёки қора совуқнинг зарарли таъсирини бирмунча камайтириши мумкин.
Турли буюмларнинг бирлик юзасига вақт бирлигида ҳосил бўлган шудринг миқдори ҳар хил бўлади. Масалан, ғовак тупроқ юзаси кечаси зич тупроққа нисбатан кўпроқ совийди. Чунки ғовак тупроқ иссиқлик ўтказувчанлиги зич тупроқникидан кам. Шунинг учун кечаси ғовак тупроқ сиртида шудринг зич сиртдагидан кўпроқ ҳосил бўлади. Қора ва ғадир-будур сиртларнинг нурланиш қобилияти катта бўлгани учун улар ёрқин ва текис сиртларга нисбатан кўпроқ шудринг билан қопланади.
¶алла ўрими пайтида шудринг тушса ғалла бошоқлари ва поялари сувни шимиб анча нам бўлиб қолади. Бу ўз навбатида ғалла ўрим комбайнларининг эрталаб иш бошлашини кечиктиради ва қийин-лаштиради. Кузда пахта терим машиналари ҳам барглардаги шудринг бутунлай буғланиб кетгандан кейингина иш бошлайди.
Шудринг ҳосил бўлиши жадаллиги ва шудринг миқдорини шудринг ўзиёзгич ёрдамида аниқланади.
Қиров-радиацион совиш сабабли тупроқ, ўсимликлар ва ердаги буюмлар устини қоплайдиган муз кристалларидан иборат. Қировнинг ҳосил бўлиш шароити ҳам шудринг ҳосил бўлиш шароитига ўхшайди.
Тунги нурланиш натижасида тупроқ, ўсимликлар қоплами ва ердаги буюмлар сирти баъзан жуда кучли совийди, нурланаётган сирт ва унга тегиб турган ҳаво кучли совиганида шудринг нуқтаси 0С дан паст ҳароратларга тўғри келади.
Шудринг нуқтасининг бундай паст қийматларида ерга туташган ҳаводаги сув буғлари суюқлик фазасини ташлаб қаттиқ ҳолатга ўтади, яъни муз кристалларига айланади.
Демак, қиров шудринг томчиларнинг музлашидан эмас, балки бевосита сув буғларининг сублимациясидан вужудга келади.
Қиров тушганида ҳам сублимациянинг яширин иссиқлиги ажралади, қиров ҳам ўсимликларга қўшимча намликнинг манбаидир.
Булдуруқ - туман вақтида сув буғи сублимацияси ёки ўта совиган ёмғир томчиларнинг ёпишиши натижасида дарахт шохлари, электр симлари, турли хил учликлар, тик жойлашган сиртлар ва бошқаларда ҳосил бўладиган ғовак оқ кристаллардан иборат. Бу кристаллар кучли шамол таъсирида тушиб кетадиган узун муз толаларни вужудга келтиради.
Булдуруқ одатда туман вактида ўта совиган сув томчиларининг турли буюмларда ёпишиб қолиши ва музлашидан ҳосил бўлади.
Қиров билан булдуруқнинг пайдо бўлиш шароитлари ва шакллари бир-биридан фарқ қилади. Қиров асосан кечаси ётиқ сиртларда ажралади, булдуруқ эса кўпинча шамол томонга қараган тик жойлашган сиртларда сутканинг исталган пайтида вужудга келаверади.
Муз доналардан иборат булдуруқ тури ҳаво ҳарорати –2 дан –7С гача бўлганида, кристалл булдуруқ эса ҳаво ҳарорати –15Сдан паст бўлганда вужудга келади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish