Ҳ.А.АрFинбоев, Ҳ.У. Абдуллаев,
А.М. Абдуллаев
А ГРОМЕТЕОРОЛОГИЯ
ТОШКЕНТ – 2004
Тошкент Давлат аграр университети Илмий-методик кенгаши томонидан дарслик сифатида тавсия этилган.
Тақризчилар:
кишлок xўжалиги фанлари доктори, профессор И.Т. ТУРОПОВ (ТошДАУ),
физика-математика фанлари номзоди З.Н.Назиров (Ўзгидромет, ГМИТИ)
география фанлари номзоди Ҳ.Г. Ҳолмоев (ЎзМУ)
Мазкур дарсликда агрометеорологик омилларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши маҳсулдорлигига таъсирини метеорология ва иқлимшуносликка боғлаган ҳолда кенг баён этилган.
Дарсликда атмосфера, қуёш радиацияси, тупроқ ва ҳавонинг иссиқлик ва намлик режими, қишлоқ хўжалиги учун хавфли метеорологик ҳодисалар ва уларга қарши кураш тадбирлари, агрометеорологик кузатиш участкаларини танлаш усуллари, дастури, метеорологик станция ва постлардаги асбоблар ёрдамида ўлчашга доир маълумотлар киритилган.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иқлимни баҳолашнинг ҳозирги вақтдаги усуллари, микроиқлим ва фитоиқлимни ўрганиш зарурлиги ҳамда агроиқлимий шароитлар, ресурслар ва районлаштириш тамойиллари ёритилган. Шунингдек агрометеорологик башоратлар ва қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизмат кўрсатишнинг назарий-амалий усуллари қаралган.
Дарслик қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларининг агрономия факультети бакалавр йўналиши талабаларига мўлжалланган. Ундан қишлоқ хўжалиги мутахассислари, гидрометеорология соҳасидан таълим олувчи бакалаврлар, географлар ва экологлар фойдаланишлари мумкин.
In this manual, the impact of agrometeorological factors on agricultural productivity is described in relation with meteorology and climatology.
Here is given information on atmosphere, solar radiation, soil, air humidity, water regime, meteorological phenomena dangerous for agriculture and methods of their prevention. You can also find information concerning the methods of territory selection, the projects on agrometeorological observations, data on measurements on the posts and meteorological stations using equipment.
Modern methods of climate prediction for agricultural ppoduction, necessity of studying microclimate and phytoclimate are enlightened here, as well as agroclimatic conditions, principles of resources and division into districts. Theoretical and practical methods of agrometeorological servicing of agriculture, and methods of agrometeorological forecasting are indicated in this manual.
This book is intended for the students of agricultural institutes studying at the faculty of agronomy. It can be used by the specialists in agriculture, bachelors studying the subject of hydrometeorology, and by geographers and agroecologists
© А.Қ.Абдуллаев, Ҳ.А.Арғинбоев, Ҳ.У.Абдуллаев
“Агрометеорология”
© “Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси” Давлат
Илмий нашриёти, 2014 й
СЎЗ БОШИ
Мамлакатимизнинг агросаноат мажмуасини кўп қиррали, режали, турли-туман тезкор агрометеорологик ва гидрометеорологик ахборотлар билан таъминлаб хизмат кўрсатиш, агрометеорологиянинг кузатиш амалиётида янги услуб ва асбоблардан фойдаланиш узлуксиз ошиб бормоқда.
Бу ишларнинг жами қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида об-ҳаво, агроиқлимий шароитлар ва номақбул гидрометеорологик ҳоди-саларнинг салбий таъсирини камайтириш, деҳқончиликда экинлардан барқарор мўл ҳосил олиш усулларини топишга йўналтирилгандир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) таркибидаги Гидрометеорология илмий-текшириш институти (ГМИТИ)да кенг дастур асосида агрометеорологиядан илмий изланишлар ва тадқиқий таҳлиллар ўтказилади ва қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизмат кўрсатиш усулларини такомиллаштириш ва янгиларини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилади.
Ҳозирги замон талабига биноан ҳар бир агроном агрометеорология фанини мукаммал билиши, унинг негизидаги об-ҳаво ва иқлимнинг асосий хусусият-ларининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига таъсирини ҳамда турли-туман агрометеорологик кузатишлар ўтка-зишдан хабардор бўлишлари, амалиётга татбиқ этилган асбоблардан фойдалана билишини тақозо этмоқда. Деҳқончилик амалиётида агроном жуда кўп об-ҳаво, агроиқлим ва агрометеорология таъминотини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига татбиқ этиш муаммоларига ва масалаларига дуч келади. Улар бунга доир маълумотларни мазкур дарсликдан топади.
Республикамизда шу вақтгача қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари агрономия факультетлари талабалари учун агрометеорологиядан давлат тилида ёзилган бирорта ҳам дарслик чоп этилмаган. Мустақилликка эришилгандан сўнг қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртларида агрометеорология фанини ўқитишга эътибор кучайди. Шунинг учун ҳам агрометеорологиядан дарслик яратиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда.
Мазкур дарслик Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бакалавриат йўналиши учун тасдиқланган «Агрометеоро-логиядан намунавий дастур» асосида ёзилган.
Дарсликни ёзишда Гидрометеорология илмий текшириш институтида 1998 йилда чоп этилган «Русча-ўзбекча метеорологик луғат» ва 2002 йилда чоп этилган «Метеорологиядан изоҳли луғат» китобларидаги атамалар ва тушунчаларга риоя қилинди.
Мазкур дарсликни тайёрлашда қишлоқ хўжалиги амалиётида агрометеорологиянинг аҳамияти ортиб бораётганлиги ва ўзбек тилида бу фандан дарсликларнинг йўқлигини эътиборга олиб баъзи боблар кенгроқ ёзилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, барча ривожланган хорижий мамлакатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалиги метеорологияси ёки агрометеорология фанлараро билимлардан мустақил фан сифатида шаклланганлиги ва ўзининг ҳам назарий, ҳам амалий услубларининг мавжудлиги туфайли бакалаврлардан кенг билимлар эгаллашни тақозо этади. Улар атмосфера физикаси, метеорология, иқлимшунослик, математик статистика, агрометеорология фанларини чуқур ўрганиши билан баробар география, агрономия, ўсимликлар физиологияси, тупроқшунослик, ўсимликшунослик, мелиорация, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалигига оид фанларни ҳам пухта билишлари лозим. Чунки қишлоқ хўжалигига оид фанларнинг орасида агрометеорология фани қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда, чорвачиликда ва шу билан бир вақтда об-ҳаво, иқлим шароитларини кузатишлар ўтказади, сўнг уларнинг узвий боғлиқлигини сифатий ва миқдорий жиҳатдан ўрганади.
Шунинг учун, бакалаврлар агрометеорология фани метеорология, иқлимшунослик ва агрономиянинг эришган ютуқларини мужассамлаштириб, биология ва геофизика фанларига доир маълумотларни ўзига жалб қилиб, уларни бир-бирига боғлаб илмий изланишлар ўтказишлари билан янги назарий ва амалий услубларни яратишини билишлари керак.
Дарсликдаги 1, 2, 3, 4, 5, 6-боблари Ҳ.А. Арғинбоев томонидан ва 1 бобнинг 1.4 бўлими А.Қ. Абдуллаев билан ҳамкорликда ёзилган; 7, 8, 9, 10, 11-бобларни Ҳ.У. Абдуллаев ёзган; 12, 13, 14, 15, 17-боблар А.Қ. Абдуллаев томонидан ёзилган. 16-бобни А.Қ. Абдуллаев, Ҳ.А. Арғинбоев ва Г.Х. Холбаевлар ҳамкорликда ёзганлар.
Дарслик билан танишиб ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирган биология фанлари номзоди, доцент А. Абзалов, Ўзгидрометдаги ҳамкасблар: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими О.Ҳ. Ҳидоятов, Н. У. Акромова. ГМИТИнинг агроиқлим ресурслари ва агроэкология мониторинги бўлимининг катта илмий ходими, география фанлари номзоди Г.Ҳ. Холбоев, шунингдек Тошкент Давлат аграр университети физика ва кимё кафедрасининг ўқитувчиси Я. Юсупова дарсликни нашрга тайёрлашда яқиндан ёрдам бердилар ва муаллифлар бу кишиларга ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдирадилар.
Дарсликнинг иккинчи нашрга доир қўлёзмасини диққат билан ўқиб чиқиб, айрим камчиликларини кўрсатиб, дарсликнинг сифатини яхшилашга оид қимматли маслаҳатларни берган тақризчилар қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор И. Туроповга (ТошДАУ), география фанлари номзоди Ҳ.Г.Ҳолбоевга (ЎзМУ) ва физика-математика фанлари номзоди З.Н.Назировга (ГМИТИ) муаллифлар самимий миннатдорчилик изҳор этадилар. Ушбу дарслик ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини юборган китобхонларга муаллифлар ўзларининг миннатдорчилигини билдирадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |