Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М



Download 10,78 Mb.
bet91/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

бу ерда: t ва td - ер юзасидаги ҳаво ҳарорати ва шудринг нуқтаси hк - конденсация сатҳи баландлиги.

Булут таркибида ўта совиган томчилардан ташқари муз кристаллари ҳам пайдо бўла бошлаган баландликни музлаш сатҳи деб айтилади. Ҳарорати 0С га тенг изотермани нолинчи изотерма дейилади, ер сиртидаги ҳаво ҳарорати мусбат бўлганда нолинчи изотерма ер сиртидан бирор баландликда жойлашади.


Булутларнинг баландлиги ва тузилиши конденсация, нолинчи изотерма, музлаш ва конвекция сатҳларининг қандай баландликларда жойлашишига боғлиқ. Конденсация сатҳи булутларнинг пастки чегараси билан мос тушади. Булутлар конденсация ва нолинчи изотерма сатҳларининг орасида сув томчиларидан, баъзи ҳоллардагина эриётган қор учқунларидан иборат бўлади. Нолинчи изотерма сатҳидан юқорида булутлар таркибида ўта совиган томчилар афзал равишда мавжуд. Музлаш сатҳи ўрта ҳисоб билан ҳаво ҳарорати -12 дан - 19С га тенг бўлган баландликда жойлашади.
Музлаш сатҳидан юқорида эса сув буғининг сублимацияси, шунингдек ўта совиган томчиларнинг музлаши бошланади. Бу ерда булутлар асосан муз кристалларидан ташкил топади.
Булутларда муз кристаллари ва сув томчилари жойлашган соҳалар орасида кескин чегара йўқ. Зарралар бир соҳадан бошқасига ўтиши мумкин. Шунингдек кучли ўтиш қатламлари ҳам мавжуд бўлиб, уларда айни бир вақтнинг ўзида ўта совиган томчилар ва муз кристаллари мавжуд бўлади.
Булутни ташкил қилган томчилар ва кристаллар ҳамма вақт муаллақ ҳолатда бўлмайди. Ҳавонинг кўтарилма ҳаракати кучайганда улар юқорига кўчади, кўтарилма ҳаракат пасайганида эса оғирлик кучи таъсирида пастга тушади. Булутда ҳавонинг бундай ҳаракат-ларида ҳарорати ва нисбий намлиги ўзгаради, шунинг учун булут зарраларининг агрегат ҳолати ҳам ўзгаради.
Шамоллар таъсирида булутлар анча масофаларга кўчади. Булут атрофидаги ҳавода сув буғи тўйинмаган бўлади. Шунинг учун булут чеккасида томчи ва кристаллар узлуксиз буғланади ва сув буғи атроф ҳавога тарқалади.
Аммо ҳавонинг кўтарилма ҳаракати туфайли булут узлуксиз қўшимча буғ олиб туради, шунинг учунгина мавжуд бўлади.
Демак, булутлар баъзи қисмларида ривожланса, четки қисмларида парчаланади. Булутлар мавжуд бўлиши учун физик шароитлар яратилган атмосфера қатламларидагина вужудга келади. Агар шароитлар бўлмаса парчаланиб, буғланиб кетади.
Булутлар таркиби бўйича уч гуруҳга бўлинади:

  1. Сувли (суюқ томчили) булутлар. Улар сув томчиларидан, ҳаво ҳарорати манфий бўлганда эса ўта совиган томчилардан ташкил топади.

  2. Муз (кристал) ли булутлар. Улар муз кристалларидан ташкил топади.

  3. Аралаш булутлар. Бундай булутлар ўта совиган сув томчилари ва муз кристалларидан ташкил топган.

Мўътадил (шимолий ярим шарда 40 дан 65 гача) кенгликда йилнинг иссиқ вақтларида сувли булутлар асосан тропосферанинг пастки қисмида, аралаш булутлар тропосферанинг ўрта қисмида, музли булутлар эса тропосферанинг устки қисмида жойлашади. Йилнинг совуқ вақтларида ҳаво ва ер сиртининг жуда паст ҳароратларида музли булутлар тропосферанинг пастки қисмида вужудга келиши мумкин.
Булут ҳосил бўлаётганда томчисининг диаметри одатда 0,01-0,02 мм чамасида бўлади. Фақат энг йирик томчиларнинггина диаметри 0,2 мм ни ташкил этади, муз заррачаларининг катта-кичиклигига эса бундан ҳам хилма-хил: миллиметрнинг мингдан бир улушидан тортиб то бир миллиметргача бўлади. Ёмғир томчиларининг диаметри 0,5-5 мм чамасида бўлади.
Сувли булутда томчиларнинг 1 см3 ҳажмдаги сони бир неча юздан мингтагача етади. Майда томчили булутларда 1 см3 да 1400 гача томчи бор. Тўп-тўп булутларнинг тепасидаги қисмида 1 см3 да 40-50 та томчи мавжуд. Музли булутларда эса 1 см3 да тахминан 0,1-10 та заррача борлиги аниқланган. Демак, муз зарраларининг сони анча кам бўлади, баъзида бир неча куб сантиметрга бир дона кристаллча тўғри келади. Муаллақ ҳолатдаги ўртача катталикдаги булут томчилари (0,02 мм диаметрга эга бўлганлари) кам тезлик билан ва фақат диаметри 10 марта катта (0,2 мм) бўлган томчиларгина сезиларли 0,8 м/с тезлик билан пастга тушади.
Булутлар жуда кўп, тез ўзгарувчан шаклларга эга. Аммо бутун дунё бўйича минглаб метеорологик станцияларда кўп йиллик кузатишлар асосида булутлар ҳақида жуда кўп материаллар тўпланганки, улар булутларнинг халқаро таснифини яратиш имконини беради.
Булутларнинг қабул қилинган халқаро таснифига 2 белги: булутларнинг қуйи чегарасининг жойлашиш баландлиги ва уларнинг ташқи кўриниши асос қилиб олинган. Халқаро таснифга мувофиқ булутлар 4 та оилага ва 10 та турга бўлинади. Булутларнинг турлари ва ҳар-хил шакллари ҳақидаги муфассал маълумотлар «Гидрометеоиздат» нашриётида 1978 йилда чоп этилган. «Булутлар атласи» да берилган. Биз бу ерда булутлар таснифини қисқача баён қиламиз. Булутларнинг турлари ўзбекча ва лотинча номлари ҳамда уларни қисқача белгилаш қуйидагича бўлади:
А. Юқори қават булутлари оиласи (уларнинг қуйи чегараси ер сиртидан 6 км дан баландда жойлашади) :

  1. Патсимон – Cirrus (циррус) – Ci

  2. Патсимон тўп-тўп- Cirroсumulyus (циррокумулюс) – Cс

  3. Қатламли- патсимон- Cirrostratus (цирростратус) - Cs

Б. Ўрта қават булутлари оиласи (қуйи чегарасининг баландлиги 2-6 км)

  1. Юқори тўп- тўп – Altocumulus (альтокумулюс) - Ac

  2. Юқори қатламли – Altostratus (альтотратус) – As

В. Қуйи қават булутлари оиласи (қуйи чегарасининг баландлиги 2 км дан кам).

  1. Қатламли тўп-тўп – Stratocumulus (стратокумулюс) – Sc

  2. Қатламли-Stratus (стратус) – St

  3. Ёмғирли қатлам – Nimbostratus (нимбостратус) – Ns

Г. Вертикал йўналишда ривожланадиган булутлар оиласи (уларнинг қуйи чегараси 0,5-1,5 км баландликдан бошланиб, устки чегараси эса юқори қават булутлари баландлигигача кўтарилиб боради):

  1. Тўп-тўп – Cumulus (кумулюс) – Сu

  2. Ёмғирли тўп-тўп – Cumulonimbus (кумулонимбус) – Cb

Патсимон булутлар тола шаклидаги оқ булутлардан иборат бўлиб, 7-10 км баландда ҳосил бўлади. Бундай баландликларда ҳарорат 0С дан паст ва сув буғлари сублимациялашганда муз кристаллари пайдо бўлади.
Патсимон тўп-тўп булутлар тўда-тўда бўлиб жойлашган ва соя бермайдиган оқ рангли майда булут парчаларидан иборат.
Қатламли патсимон булутлар – юпқа оқимтир пардага ўхшайди ва кўпинча бутун осмонни қоплаб олади. Бундай булутларда ёруғликнинг қайтиши ва синиши натижасида Қуёш ва Ой атрофида «гало» деб аталувчи ёруғ доиралар ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, юқори қават булутлари майда муз кристалларидан иборат. Улардан Қуёш, Ой, баъзан ҳаворанг осмон кўриниб туради ва юқори қават булутлари ер юзига соя бермайди. Шунингдек юқори қават булутларидан ёғинлар ҳам ёғмайди.
Ўрта қават булутлари юқори қават булутларига қараганда анча зичроқ. Улардан Қуёш хира кўринади ёки бутунлай кўринмайди.
Юқори қатламли булутларнинг қуйи чегараси 3-5 км баландда бўлиб, оқиш ёки кулранг тусдаги парда шаклида бўлади. Бундай булутлар аста-секин бутун осмонни қоплаб олади, кўпинча муз кристалларидан ва сувнинг ўта совиган томчиларидан иборат бўлади. Бу булутларнинг пастки қисмлари йирик қор учқунлари ёки майда томчилардан (ҳарорат 0С дан юқори бўлганда) ташкил топган. Юпқа As булутларда муз кристаллари афзал равишда мавжуд. As булутлардан айрим вақтларда кучсиз ёғинлар ёғади.
Юқори тўп-тўп булутларнинг асоси ер сиртидан 2-6 км баландда жойлашган бўлиб, оқ ёки кулранг тусдаги парчалар шаклида бўлади. Бундай булутлар кўпинча тўда-тўда ёки қатор-қатор бўлиб жойлашади. Юқори тўп-тўп булутлар сувли булутларга киради. Улар асосан майда ўта совиган томчилардан ташкил топади.
Пастки қават булутлари одатда қуюқ (зич), қора кулранг тусда бўлади ва осмонни тўлиқ қоплайди. Улар орқали Қуёш ва Ой кўринмайди.
Қатламли булутлар – тропосферанинг 1 км гача бўлган қатламида вужудга келади. Қатламли булутлар оч ёки тўқ кулранг булутлар бўлиб, улардан шивалама ёмғир ёғади.
Қатламли тўп-тўп булутлар – зич кулранг тўлқинлар ёки бирлашиб кетган нотўғри шар шаклидаги массалардан иборат бўлиб, осмонга тўлқинсимон кўриниш бериб туради. Бундай булутлардан майда томчили кучсиз буркама ёмғир ёки буркама қор ёғади.
Қатламли ёмғирли булутлар шаклсиз зич ва тўқ кулранг булутлардир. Уларнинг баландлиги одатда 0,5 –1 км бўлади. Қатламли булутлардан ёмғир ёки қор ёғади.
Тўп-тўп булутлар одатда йилнинг иссиқроқ вақтида пайдо бўлиб, бир-биридан алоҳида жойлашган булут массаларидан иборат. Бундай булут массаларининг асоси ясси булиб, тепаси эса кўтарилаётган булут тоғлари ёки қавариқ гумбазларга, минораларга ўхшайди. Уларни ажратиб турадиган аломати: булутларнинг устки учи ҳар доим оппоқ рангда, асоси эса оқ, кулранг ва қора кулранг бўлиши мумкин. Тўп-тўп булутлар одатда эрталаб пайдо бўлади ва кундузи катталашиб, тушки пайтда жуда йириклашади.
Кундузнинг иккинчи ярмида яссилашиб тарқалиб кетади. Аммо ҳавода намгарчилик кўп бўлиб, ҳаво исишда давом этса, алоҳида-алоҳида булутлар тобора баландлашиб бир-бири билан қўшилиб кетади ва булутлар осмонни бутунлай қоплайди. Тўп-тўп булутлар қуюқ қалин булут тўпига айланади. Булутлардаги бундай ўзгаришлар тўп-тўп булутларнинг ёмғирли тўп-тўп булутларга айланишидан дарак беради, тезда ёмғир, баъзан жала қуйиши, момақалдироқ бўлиши, қор ва ҳатто дўл ҳам ёғиши мумкин. Бундай булутлардан тушадиган ёмғир томчилари одатда йирик бўлиб қисқа муддат ёғади ва унинг миқдори кескин ўзгарувчандир. Масалан, баҳор ойларида Тошкент шаҳрининг баъзи туманларида ёмғир оз ёғса, бошқа бир туманида ўша булутлардан ёққан ёмғирлар ҳамма жойни сув олдириб юбориши мумкин.
Осмонни қоплаб олган бир хилдаги ёмғирли тўп-тўп булутлардан гоҳ секинланиб, гоҳо яна шиддат билан ёмғир ёғиб туради. Юз минглаб квадрат километр майдонни қоплаб олган қалин булут системалари одатда иккита иссиқ ва совуқ ҳаво массаларининг тўқнашганида ҳосил бўлади.
Агрономия амалиётида булутларнинг миқдори ва шакли ҳақидаги маълумотлар керак бўлади.

Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish