Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


Буғланишнинг суткалик ва йиллик ўзгариши



Download 10,78 Mb.
bet86/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   217
Bog'liq
Агрометеорология1

6.6. Буғланишнинг суткалик ва йиллик ўзгариши.
Буғланишни бошқариш тадбирлари.
Табиий шароитда буғланиш узлуксиз равишда амалга ошади. Аммо буғланиш тезлиги сутка ва йил давомида ўзгариб боради.
Буғланиш тезлигини максимуми тушки пайтдан бироз ўтгач рўй беради. Бу вақтда буғланаётган сиртнинг ҳарорати, сув буғининг тўйиниш етишмовчилиги, шамол тезлиги катта бўлади ва худди шу вақтда ҳавонинг турбулент аралашиши ҳам жадал рўй беради.
Кечқурун буғланувчи сирт ҳарорати аста-секин пасаяди, Е1 - е айирма эса нолга интилади, яъни сув буғи тўйиниш ҳолатига яқинла-шади. Шунинг учун буғланиш тезлиги ҳам аста-секин камаяди, баъзан нолга тенг бўлиб қолади.
Агар буғланаётган сирт ҳарорати ҳаводаги сув буғининг тўйиниш қийматидан кўпроқ пасайса, буғланиш жараёни атмосферадаги сув буғининг ер юзидаги конденсацияси ва сублимациялари жараёнлари билан алмашади. Буғланишнинг суткалик ва йиллик ўзгаришининг бориши йилнинг иссиқ ойларида яққол намоён бўлади.
Буғланишнинг йиллик ўзгаришида максимум шимолий ярим шарда июлда, минимуми эса ноябр-декабр ойларида кузатилади. Буғ-ланишнинг суткалик ва йиллик ўзгаришининг бориши сув буғининг тўйиниш етишмовчилиги ҳамда ҳаво ҳароратининг суткалик ва йиллик ўзгаришига ўхшаш рўй беради.
Агротехниканинг асосий вазифаларидан бири тупроқнинг бефойда буғланишини камайтиришдир. Тупроқда нам тўплаш ва уни сақлаб қолишда, кўплаб агротехник тадбирларнинг роли катта. Баҳорда туп-роқни юза юмшатиш ёки бороналаш йўли билан намни ёпиб кетиш тадбири намнинг бефойда физик буғланишдан сақлаб қолади. Экинларни экилгач, ерга каток босиш ҳайдалма юза қатламнинг зичлигини бошқа қисмига нисбатан ўзгартиради, бу ўз навбатида ерга нам тўпланишига олиб келади ва эрта баҳорда уруғларнинг текис униб чиқишида ва ўсимликларни нам билан таъминлашда аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда ерда кўпроқ нам тўплаш учун ер бетини турли материаллар билан, масалан полиэтилен плёнкаси билан қоплаш, бошқача айтганда мульчалаш тадбири кенг ёйилмоқда.
Ерни кузда ҳайдаш ҳам ҳайдалма қатламда нам сақлашнинг самарали усулидир.
Кузда ерни ҳайдаганда экинларнинг вагетацияси даврида тупроқда вужудга келган капиллярлар бузилади, натижада тупроқ юзидан буғланиш камайиб тупроқдаги нам яхши сақланади. Экинларни, масалан ғўзани суғоргандан кейин культивация қилиш ҳам капиллярларни бузиб тупроқда намни сақлашга қаратилган. Тупроқдаги намни сақлаб қолишда дала ихота дарахтзорларининг роли анча катта. Ўрмон полосалари қишда даладан қорни учириб кетишдан сақлаб қолади ва ерда тупроқ нам заҳирасини яратилишига имкон беради. Дала ихота дарахтзорлари далалар устидаги шамол тезлигини очиқ даладагига нисбатан камайтиради. Бу ҳам тупроқнинг бефойда буғланишини камайтиради.
Тупроқда нам тўплашнинг кенг тарқалган усулларидан бири – майдонларда қорни тўплаб, эриган сувни сақлаб қолишдир. Бунинг учун пояси баланд бўлиб ўсадиган кулис экинлар, яъни яшил тўсиқлардан фойдаланилади.



Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish