ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР НОМИДАГИ
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ФАКУЛТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ КАФЕДРАСИ
3-курс 302-гурухи талабаси
ТУРҒУНОВ ШАХЗОДБЕК
ТУРКИСТОН ИКТИСОДИЙ КЕНГАШИНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ: ФАОЛИЯТИ
КУРС ИШИ
Иш рахбари: катта ўқитувчи ____________________
Андижон – 2021 йил
РЕЖА
Кириш
Асосий қисм
1. Ўлкада совет хокимиятининг иктисодий сиёсати ва оқибатлари.
2. Туркистон иктисодий кенгашининг ташкил килиниши фаолияти, зиддиятлари
3. Ўрта осиё иктисодий кенгашининг Ўзбекистон сср иқтисодиётини сссрнинг ягона халк хўжалик мажмуасига жорий килинишидаги роли
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Бу мавзуда шуни биламизки, Туркистон Иктисодий Кенгашининг ташкил килиниши ва олиб борган сиёсати шуни яққол кўрсатадики Ўрта Осиёда чуқур ислохот олиб борди. Оддий мисол қилиб шуни келтирамизки бу ерларда ўзи хохлаган йўсинда бошқаоиш эди. Ўрта Осиё Иктисодий Бюроси кандай булмасин, мамлакат иахтачилигини ривожлантириш ва узининг пахта хом ашёсига эга булишини таъминлаши зарур эди. 1925-26 йилларга мулжалланган хўжалик режасида нахтачиликни ривожлантириш иккинчи мухим йуналиш сифатида белгиланганлигининг боиси хам ана шунда эди. Шунинг учун хам бир йиллик режанинг биринчи асосий йўналиши ерсиз ва кам ерга эга бўлган дехкон хўжаликларини ер билан таъминлаш хамда иккинчи мухим йуналиш пахтачиликни ривожлантириш, бир-бирини тулдирувчи, Ўрта Осиё Республикалари, хусусан Ўзбекистонни пахта хом ашёси етиштирадиган асосий базага айлантириш омили эканлигини курсатарди.
Шунингдек, ерсиз ва кам ерга эга бўлган дехкон хўжаликларини ер билан таъминлаш муаммоси тўғридан-тўғри ирригация масаласи билан боғлиқ эди. 1925-26 йилларга мулжалланган хўжалик режасида ирригация масаласига алохида эътибор каратилди. Чунки экин майдонларини, хусусан пахта экин майдонини купайтириш сув ва сугориш иншоотлари билан борлик эканлиги маълум.
Бир йиллик режада курсатилишича, 1925 йилда Ўрта Осиё республика- лари буйича сугориладиган ер микдори 2.373 минг дес., 1926 йилда эса 2.719 минг дес. килиб белгиланди. 1925/26 хўжалик йилида ирригация ишлари учун Ўрта Осиё Республикалари ва Ўрта Осиё сув хўжалиги 67.692 минг рубл сўралган бўлиб, ундан давлат бюджетидан сўралган сумма 47.775 минг рублни ташкил килган:. Пекин, СССР Госплани ва Мехнат ва Мудофаа Кенгаши томонидан бу маеала курилган пайтда ирригация иншоотлари курилийш ва таъмирлаши учун сўралган маблағ қисқартирилиб 28 млн рубл қилиб тасдикланди. Бунга кушимча сифатида Мехнат ва Мудофаа Кенгаши 18.436 минг рубл микдордаги сарф-харажатларни ахолининг мажбуран ишлатиш йули билан конлаш вазифасини топширди. Шундай килиб, 1925-26 йилда Ўрта Осиё ирригацияси учун сарфланадиган барча харажатлар 46.436 минг рубл микдорида белгиланиб, 21.261 минг рубл кам микдорда маблаг ажратилди.
Шунингдек, режада Ўрта Осиё Республикаларида пахтачиликни ривожлантирилиши муносабати билан пахта тозалаш ва ёг ишлаб чикариш саноатини ривожлантириш кўзда тутилди. Пахта тозалаш заводлари курилиши учун 6,5-7 млн рубл, ёг ишлаб чикариш заводлари курилиши учун эса 8-8,5 млн рубл маблағ ажратилди. Умуман олганда 1925-26 йил хўжалик режасида Ўрта Осиё республикаларини индустрлаштириш муаммосига мухим масала сифатида каралди.
ЎЛКАДА СОВЕТ ХОКИМИЯТИНИНГ ИКТИСОДИЙ СИЁСАТИ ВА ОҚИБАТЛАРИ. ТУРКИСТОН ИКТИСОДИЙ КЕНГАШИНИНГ ТАШКИЛ КИЛИНИШИ: ФАОЛИЯТИ, ЗИДДИЯТЛАРИ
Большевиклар хукмронлигининг дастлабки йилларида ўлканинг ижтимоий-иктисодий ахволи. Туркистон Иктисодий Кенгашининг ташкил килиниши
Большевикларнинг 17 йилги октябр тўнтариши Туркистон учун хам огир оқибатларни юзага келтирди: пахта ва бошка қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чикариш бутунлай пасайиб кетди. Техника экинлари ва бошка махсулотларни ўлкадан олиб кешш қисқарганлиги, улар захираеининг алокатли даражада камайиб кетганлш и нархнинг пасайишига. дехколАар ва ишчилар мехнатининг кадрсизланишига. уларнинг хонавайрон булнб. кашшокпашуви кучайишига олиб келди. Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик асбоб-ускуналарини келтириш тобора қисқариб борганлиги ахволни я нала огирлаштирди.
Дутов бошчилигида Урал казакларининг совет хокимиятига карши куролли кузголони, уларнинг Оренбургни босиб олиши натижасида Туркистон билан совет Россияси Ўрта сидаги темир йул алокаси узилиб. бу икки минтака Ўрта сидаги иктисодий алокалар икки йилга тухтаб колди. Ўлкадаги мустамлака хусусиятга эга бўлган иқтисодиёт 1917-1918 йиллар- даги холсизлик билан янада огирлашиб кетди.
1917 йилда экин экиладиган майдонлар 1915 йилдаги 3,5 млн десятинадан 2,3 млн десятинага тушиб колди. Қишлоқ хўжалигининг таназзули туфайли ўлкада бор-йўги 52 млн пуд Ғалла олинди, аслида эса ўлканинг Ғаллага бўлган эхтиёжи 111 млн пудни ташкил этардиI. Буларнинг натижасида ўлкада очарчилик бошланди.
Вайронагарчилик саноатни хам четлаб ўтмади Саноат ишлаб чикаришнинг камайиб кетиши ва Россиядан саноат ва Озиқ-овқат махсулотларини олиб келиш тобора қисқариб бориши натижасида нарх-наво ошиб борди. Масалан, ахолининг кундалик эхтиёжи учун ута зарур хисобланган бугдой унининг 1 пуди 1916 йилда 5 рублни ташкил этган бўлса, 1917 йилда унинг нархи 45 рублгача кўтарилдиI. Шу каби бошқа турдаги махсулотларнинг нархи хам кескин тарзда ошиб кетган эди.
Большевиклар режимининг хусусий мулкчиликни йўқотишга, хўжалик хаётининг барча сохаларда ижтимоий давлат мулкчилигини авж олдиришига, халк хўжалигига рахбарликни нихоятда марказлаштиришга, шу билан бирга зўравонликка асосланган иктисодий сиёсати ва усуллари вайронагарчиликни янада кучайтирди.
Туркистон большевикларининг дастлабки ойлардаёк бошлаб юборган национализация сиёсати дастлаб йирик саноатнинг етакчи тармокларини давлат мулкига айлантирди. Етарлича тайёргарлик кўрмасдан, тажрибасизлик ва зўравонлик билан ўтказилган бу сиёсат ўлка иқтисодиётини янада издан чикарди. Национализация килинган, амалда эгаларидан тортиб олиб, давлат мулкига айлантирилган корхоналар яроқсиз холга келиб қолди. Натижада, халқ хўжалиги вайрон бўла бошлади, пахта тозалаш заводлари тўхтаб қолди, пахта экин майдонлари ва пахта етиштириш кескин қискарди. Ўлка ишсизлик, очлик, эпидемия оғушида қолди. Национализация жараёнлари аграр сохада хам давом эттирилди. Маъмурлар советларнинг ИИ Бутунроссия съездида (1917 й. октябр) кабул килган ер хакидаги декретни амалга ошириш юзасидан чора тадбирлар белгиладилар, унга мувофик ерга бўлган хусусий мулкчилик бекор килиндиo. 1917 йил 6 декабрдаги ўлка Халк Комиссарлари Кенгаши карорига асосан мамлакатда ер кумиталари тузилдиII.
Ер кумиталари узига тук, дехконларнинг ерларини хам хисобга ола бошлади- лар. Дехконлар жойларда ер кумиталарини тузиш харакатини жиддий каршилнк курсатиш билан кутиб олдилар. Шунга карамасдан ер қўмиталари 1918 йилнинг биринчи ярмида бир неча унлаб подшо, помешчикларга карашли мол-мулклар ва бадавлат дехконларнинг йирик хўжаликларини национализация килди.
Большевикларнинг бу хатти-харакатлари, уларнинг узбошимчалик, зуравонлик ва маъмурий чора-тадбирлар билан урнатган тартиб ва коидалари ўлка халкларининг совет режимига карата оммавий норозилигини юзага келтирди. Бу норозилик дастлаб Фаргона водийсида, кейинчалик бу кузарилиш бутун Туркистон ўлкасининг чекка худудларигача ёйилди. Бу харакатлар истиклолчилик харакати эди (совет даврида "босмачилик" харакати деб нотўғри бахоланган). Туркистоннинг йирик сиёсий арбоблариидан бири Г.Сафаровнинг "Колониальная революция (Опыт Туркистана)" китобида узининг холисона фикрини берар экан, шундай ёзган эди: ..."босмачилик" эски Куконни тор-мор килиниши ва мустамлакачиликнинг кейинги номаъкулчиликлари оқибати сифатида миллатнинг уз такдирини узи белгилаш учун кураши негизида усиб чиккан":.
Вужудга келган гоят мураккаб вазиятдан чикиб кетиш максадида совет хукумати харбий чора тадбирлар билан бир каторда фавкулодда иктисодий чора-тадбирлар хам белгиладики, уни бошкаришда ўта марказлашган йулни танлаб олди. Большевиклар социализмнинг дастлабки боскичидаги бу тадбирни "харбий коммунизм" сиёсати, деб талкин килишган эди. "Харбий коммунизм" давридаги хўжалик сиёсати ишлаб чикарувчи кучларни ривожлантиришга каратилган сиёсат була олмас эди. Аслида эса бу вазифа совет хокимиятини саклаб колишга каратилган эди. Бундай ахволда халк хўжалигига нисбатан асосий шиор уни мустахкам тарзда тиклаш эмас, балки "ишлаб чикдрувчи кучларни купориб бўлсада, тезда махсулот олишдан иборат бўлган.
"Харбий коммунизм" сиёсати Туркистоннинг муайян тарихий ва махаллий шароитни хисобга олмаган холда, амалга ошира бошланди. Туркистон большевиклари бу сиёсатни руёбга чикаришда, хатто анча тараккий этган минтакапарни хам оркада колдириб кетдилар. Хусусан, агар 1918 йил Ўрта ларига кадар советлар Россияда барча корхоналарнинг 11%ини давлат мулкига айлантирган бўлса, Туркистонда бу курсаткич 45%ни ташкил этган эди7.
"Харбий коммунизм" сиёсатининг мохиятига кура факат йирик саноатнигина эмас, балки энг майда косибчилик устахоналаригача умумийлаштиришни такозо килар эди. Туркистон маъмурлари учун бу гадбирни амалга оширишда дастур ва асос бўлиб РСФСР Халк Комиссарлари Кенгашининг 1918 йил 28 июндаги йирик саноат ва транспортни ялписига национализация килиш тўғрисидаги декрети хизмат килди. Ана шу декрет асосида фабрика-завод типидаги барча йирик ва Ўрта корхоналар, шунингдек, хунармандчилик ва ярим хунармандчилик типидаги майда корхоналарнинг бир кисми деярли хеч кандай хақ тўланмасдан давлат ихтиёрига олинди.
Умуман олганда. большевиклар томонидан 1921 йилнинг 1 январигача 1175 та саноат корхоналари (уларнинг куплари майда корхоналар) национализация килиниб. давлат мулкига айлантирилган эди.
Большевикларнинг "харбий коммунизм" сиёсати оқибатида ўлка дехконлари кийин ахволда колди. Бу сиёсат натижасида озиқ-овкат танкислиги юзага келди. Архив маълумотлари ва адабиётларда келтирилишича, 1920 йилга келиб 1 млн киши очарчилик гирдобига тушган бўлиб, уларнинг асосий кисмини махаллий ахоли ташкил килган.
Совет хокимияти ўлкани камраб олган Озиқ-овқат танкислигини хал қилишга уриниб, "Ғалла монополияси тўғрисида", "Синфий нон паёги тўғрисида", декретлар кабул килди. 1919 йил 4 июндан Туркистонда "озик- овкат директорияси" жорий килинди. Лекин булардан махаллий ахоли учун амалий фойда чикмади.
"Синфий нон паёги тўғрисида"ги декретга мувофик, Туркистонда карточка тизими жорий килинди. Бу декрет энг аввало рус ахолисидан иборат ишчилар синфини таъминлашни кузда тутар эди. Бунга 1919 йил 17 мартдаги совезларнинг фавкулодда ВИИ съездидаги Мусахоновнинг сузлари яққол далил бўла олади: "Куконда профсоюз ташкил килиниб, унинг таркибида 10-12 минг киши пролетариат аъзоси деб хисобга олинди. Уларнинг 400 нафари коммунист бўлиб, 800 нафари ишсиз ва Озиқ-овқат карточкасига эга эмас. Қачон улар коммунистлар таркибига кирсалар, 15/11 озик-овказ карточкаси ва нон берилади. Озиқ-овқат карточкаси оркали свропапикларга 1/4 ф. нон ажратилади, махаллий ахолига эса 1/2 ф. холос. Уларнинг ма.халлий ахолига нисбатан белгилаган нархлари хам бошкача. Мисол учун свропапикларга нон 1 ф. 76 тийин, чой -30 рубл, махаллий ахолига эса чой 50 рубл, нон 1 рубл 76 тийин"o. Ушбу съезднинг (1919 йил март) иккинчи кунида сузга чиккан Мусахонов йигилишдагиларни диккатини жалб килиб шундай дейди: "Халкнинг 95%и очликдан ўлмокда, ўрток европаликлар эса бу масалани кандай хал қилишни уйламаяптилар".
Советларнинг фавкулодда ВИИ съездида сузга чиккан Т.Рискулов мамлакатдаги ахвол тўғрисидаги маърузасида шундай дейди: "Нокулай икдим натижасида нафакат ўт-ўлан, буғдой, хатто пахта хам бўлмади. Айникса, ахолининг чорвасида оғир танглик намоён бўлди. Натижада, чорва моллари озуқа йўқлигидан ўлди, чорвадорлар эса қорин тўйдириш мақсадида нафакат уй анжомлари, хатто охирги кийимларини хам сотдилар. Качонки касалликка чалинган молларини курт кемириб ейишни бошлаганда аранг узлари ва итларига ташладилар, бундай шароитда Озиқ-овқат директориясини жорий килиш мумкин эмас".
Туркистоннинг ахволи тўғрисидаги бу каби хаққоний далиллар хам большевикларни уз йўлларидан кайтара олмади. Туркистон 1919 йил 4 июнда бўлиб утган мажлисида темир йул комиссарлигининг сўзлари бунга яққол далил булади: "Ғалла монополияси ўтказилар экан, қурол кучидан фойдаланмаслигимиз керак. Ўлкада 7,5 млн киши яшайди, уларнинг хар бирига йилига урта хисобда 10 пуд ғалла хисоблаганда хам 75 млн пуд ғалла керак. Амалда 35 млн пуд ғалла йигилди. Озиқ-овқат директорияси ундан 15
млн пуд ғаллани шахардаги ишчиларга беришни мўлжаллаган. Бунинг натижасида 5 млн мусулмон ахолиси очарчилик гирдобида колди".
"Харбий коммунизм" сиёсатининг мухим вазифаларидан бири "озик-овкат разверсткаси"ни амалга ошириш эди. Большевиклар "Озиқ-овқат разверсткаси"ни зўрлаб давлат ихтиёрига олиш сиёсатига айлантирилиб қўйишган эди. Натижада, дехкон қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришдан манфаатдор бўлмай қолди. Чунки, дехкон онгида "барибир тортиб олишади", - деган фикр хукмрон эди. Озиқ-овқат разверсткаси ахолини очикдан-очик талашга айланиб, ижтимоий кескинликни янада кучайтириб юборди. Ўлкадаги Озиқ-овқат тупловчи отрядлар факат 1920- 1921 хўжалик йилининг узида махаллий ахоли кулидан 9.708.703 пуд Ғалла, 6.358.144 пуд ем-хашак, 1.606.210 пуд гушт ва бошка махсулотларни зурлик билан тортиб олишди.
Бу сиёсат шусиз хам Туркистоннинг ута мураккаб иктисодий ахволини янада огирлаштириб юборди. Натижада, қишлоқ хўжалигида экин майдон- лари кескин камайди - 1915 йилдаги 3 млн 300 минг дес.дан 1920 йилда 1 млн 200 минг дес.га, яъни икки баробарга қисқардиI. Пахта экин майдонлари, 1915 йилдаги 523,6 дес.дан, 1920 йилда 109 минг дес.га тушиб колди2. Ўртача, пахта толасини етиштириш эса 1915 йилга нисбатан 1921 йилда 5%га камайди. 1916 йилдаги хар бир десятина ердан олинадиган хосил 95 пуддан 1920 йилда 25 пудгача камайди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигининг асосий тармокдаридан бўлган чорвачилик, паррандачилик, ипакчилик, асаларичилик хамда богдорчилик сохаларида хам махсулот етиштириш пасайиб кетди. Хусусан, чорвачилик сохасида 1917 йилда бутун ўлка буйича 19.082.968 бош чорва моллари руйхатга олинган бўлиб, 1920 йилга кслиб 8.112.579 бошга тушиб кетган, бу эса 1917 йилга нисбатан 58%га қисқариб кетганини курсатади4 "Республика саноатнинг 1920 йилда ялпи махсулот чиқиши урушдан олдинги даражанинг 20% ига аранг етди".
Хулоса килиб айтганда, Туркистонда совет хокимиятининг "Харбий коммунизм" сиёсати узининг халкига нисбатан ноинсоний сиёсат эканлигини кўрсатди. Унинг натижаси уларок, хакикатда большевиклар тасаввуридаги харбийлашган жамият вужудга келдики, унинг асосий белгилари бошқарувни мутлак марказлаштириш ва ялпи давлатлаштириш, хусусий мулкни бекор килиш, хўжалик юритишнинг мусодара усуллари, жазо чоралари билан мехнатга мажбур килиш, бозор иқтисодиёти тизимини барбод килиш, миллий ва инсонпарварлик кадриятларини марксча синфий кадриятлар билан зуравонларча алмаштиришдан иборат эди. Большевикларнинг ана шу сиёсатини хаётга жорий килиниши окибатида иқтисодиётнинг халокатли инкирози, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг кескинлашуви юз бердики, натижада совет хокимиятининг яшаши гумон бўлиб колди. Юзага келган бу жиддий вазият совет давлати рахбариязини бу иктисодий сиёсатнинг мазмун ва мохиятини кайтадан куриб чикишга мажбур килган эди.
Совет хокимияти бу инкирозли ахволдан чикишнинг бирдан-бир йули иқтисодиётни хам бир жойдан туриб бошкариш ва таксимотни хам бир жойда амалга ошириш зарур деб билди. Гап шундаки, ута марказлашган мустабид давлатнинг бир жойдан туриб бошкариладиган ва Марказга мутлок буйсунадиган мустахкам иктисодий базасини ташкил килиш асосий масалалардан бири бўлиб турган эди.
Шу боис, Мехнат ва Мудофаа Кенгашининг "Наказ"га амал килиш тўғрисидаги карориниш лойихасида Ленин совет давлати органларининг амалий фаолиятини социализм куриш истикболига боғлаган холда ишлаб чикди. Унда келтирилишича, "махаллий хўжалик органлари ишини мувофиклаштириш, шунингдек, назоратни амалга ошириш учун махаллий иктисодий кенгашлар тузишни таклиф этди. Иктисодий Кенгашлар махаллий органларга партия ва хукумат курсатмаларини, карор ва директиваларини амалга ошириш, жойларда Марказнинг назоратини кучайтириш имконини беради"I, деб таъкидланди.
Лениннинг бу курсатмаси барча жойларда, жумладан Туркистонда хам республика иқтисодиётига рахбарлик килиш учун 1921 йилнинг феврал ойида Тошкентда Туркистон Иктисодий Кенгаши (ТЭС), вилоятларда эса (вилоят ижроия кумиталари бўлимларининг хукукларига эга бўлган) вилоят иктисодий кенгашлари тузила бошлади2.
1921 йил 14 мартда Марказий ва махаллий иктисодий органларни бирлаштириш тўғрисида ТАССР МИКнинг карори чикди. Унда шундай дейилган эди: "совет хукумати бутун аппаратини хўжалик фаолиятини мувофиклаштириш ва мустахкамлаш хамда уни махаллий ва умумдавлат вазифаларини бажаришга жало килиш максадида, Туркистон Советлари Марказий Ижроия Кумитаси куйидагича карор килади:
Туркистонда Туркистон Республикаси Халк Комиссарлар Кенгаши кошида комиссия хукукига эга бўлган "Иктисодий Кенгаш" ташкил этилсин.
Иктисодий Кенгаш таркибига Туркистон Республикаси Халк Комиссарлари кичик кенгаши ва куйидаги халк комиссарлари киради: мехнат ва ерни кайта ишлаш, алока йуллари округи, касаба уюшмалари кенгаши раиси, туркфронт инкилобий харбий кенгаши аъзоси хам да маслахат бериш овози билан Туркистон Республикаси статистика бошкармаси бошкарувчиси.
Иктисодий Кенгашга хўжалик курилиши сохасидаги идораларни бошкариш ва мувофиклаштириш хамда улар фаолиятини кучайтириш топширилсин".
Туркистонда янги иктисодий сиёсат олиб борилаётган шароитда Туркистон Иқтисодий Кенгаши (ТИК)2 Туркистон АССР худудидаги олий бошқарув органи сифатида узига хос маъмурий тизимдан иборат бўлиб, марказий, вилоят ва уезд иқтисодий кенгашларидан ташкил топган эди.
ТИК марказий орган сифатида куйидаги таркибий кисмдан иборат эди: И. Котибият; 2. Туркистон режа кумитаси; 3. Таксимот комиссариата; 4. Илмий институт; 5. Нашриёт.
Вилоят ва уездлардаги кенгашлар таркиби хам деярли шу тарзда тузилган эди. Чунки "Марказий ва махаллий иктисодий органларни бирлаштириш" тўғрисидаги 1921 йил 14 мартдаги карорда вилоят ижро кумиталари кошидаги кенгашлар зиммасига махаллий иктисодий органлар фаолиятини мувофиклаштириш юклатилган эди. Унга кўра, вилоят иктисодий кенгашлар таркибига куйидагилар киритилди: вилоят халк хўжалиги таъминоти раиси, вилоят Озиқ-овқат комиссарликлари, вилоят мехнат ишлари мудири, вилоят ер бўлими мудири, вилоят касаба уюшма кенгаши раиси, молия бўлими мудири. Мажлис йигилиши хар ойда камида 2 маротаба утказилиб, унинг раислигини вилоятлар ижрокумлари бажаришлари керак эди.
Марказ ва бошкармалар бошкарув идораларига айлантирилиб, топширик берувчи, мувофиклаштирувчи, назорат килувчи бўлиб, ташкилотларнинг бевосита бошкариш вилоят халк хўжалиги кенгашига тегишли бўлимлар буйича берилиши керак эдиI. Шунинг учун иктисодий кенгашнинг куйи тармоклари хам юкорида таъкидланганидек тузилди: 1. Вилоят ва уезд ижроия кумиталари; 2. Вилоят ва уезд давлат режа қўмиталари; 3. Таъминот комисса аризалари; 4. Илмий институтлардан ташкил топганди.
Шунингдек, ТИК ва унинг жойлардаги куйи зармокларида Бутун Россия Касаба Уюшмалари Марказий Итгифоки (ВЦСПС) ва уезд ВЦСПС бюроси фаолият курсатар эди. Шу билан бирга ТИК таркибида вилоят ва уезд иктисодий кенгашларидан ташкари турли сохаларда иш олиб борувчи 19 та комиссариат мавжуд бўлиб шулардан 10 таси моддий ишлаб чиқариш ва иктисодий сохада, 9 таси номоддий соха бўлиб, жумладан, почта ва телеграф, статистика, соғликни сакдаш комиссарликлари ва бошқалар фаолият кўрсаз-ган. 19 та комиссарликнинг хар бири вилоят ва уездларда у з бўлимларига эга бўлган. Бир катор комиссарликлар (асосан, моддий ишлаб чикариш ва иктисодий сохада) ва уларнинг вилоят ва уездлардаги бўлимларида Давлат режа кумитаси мавжуд бўлган. Комиссарликлар ва уларнинг вилоят ва уездлардаги бўлимлари уч халка тизимида бўлиб, марказий комиссарликлар ТИКга, комиссарликларнинг вилоят ва уезд бўлимлари эса вилоят, уезд иктисодий кенгашларига бириктирилган эди".
Мехнат ва Мудофаа Кенгашининг раиси Халк Комиссарлар Кенгаши раиси макомига эга бўлиб, жойлардаги иктисодий кенгашлар хам худди шундай тизимда ташкил этилди. Ижроия кумита раиси айни вактда иктисодий кенгаш раиси вазифасини бажариши шундан эди.
Шуни алохида айтиш жоизки, жойлардаги махдллий марказий иктисодий кенгашлар РСФСР Мехнат ва Мудофаа Кенгашининг Туркис- тонда уз сиёсатини амалга оширишида энг асосий маъмурий органлардан бири эди. ТИКнинг раиси Паскуцкий уз сузида РСФСР худудидан кескин ажралиб колган Туркистон хўжалигида махдллий марказий иктисодий кенгашлар ташкил этмасдан туриб, бу ерда, Мехнат ва Мудофаа Кенгаши хокимиятини бошкариб булмайди" - деган эди.
1921 йил 6 октябрда Туркистон Марказий Ижроия Кумитаси ва Туркистон Халк, Комиссарлари Кенгаши ТИКнинг фаолиятини кучайтириш максадида "Туркистон Республикаси Иктисодий Кенгаши хакида" Низом кабул килди. Унга кура, ТИК Туркистон халк хўжалиги курилишида. иктисодий комиссариатлар фаолиятини умумий бошкариш ва унга рахбарлик килиш, шунингдек, ягона халк хўжалик режасини утказиш ишини РСФСР Мехнат ва Мудофаа Кенгаши билан мувофик тарзда тузиш учун ХКК кошида жорий этилди. У ХККнинг доимий комиссияси хукукига эга бўлган холда ТАССР худудидаги олий бошкарув идораси бўлиб, фаолиятида Туркистон Халк Комиссарлар Кенгаши ва Туркистон Марказий Ижроия Кумитаси олдида жавобгар хисобланарди.
ТИКнинг буйрук ва карорлари Туркистон реснубликасининг барча комиссарликлари ва муассасалари учун сузсиз мажбурий бўлиб, уларни тухтатиш ва бекор килиш ХКК ва МИК ташаббуси ёки ишга алокадор комиссарликлар томонидан шикоят аризаси бериш оркали амалга оширили- ши керак эди. Чунки ТИКнинг барча буйрук ва карорлари унга берилган хукукка биноан ХККнинг буйрук ва карорлари кучига эга бўлиб, качонки ХКК томонидан тухтатилмаган такдирда амалга оширилиши лозим эди.
Яна бир малумот Тошкентда Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши (СЭС) ташкил қилинди. Конференсияда шу вақтдан бошлаб учала республиканинг иқтисодий фаолиятлари ва хўжалик режаларини ягона иқтисодий сиёсат доирасида бирлаштиришга қарор қилинди. Конференсияда ўн кишидан иборат Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши Президиуми тузилди. Унга РСФСРдан 1 вакил (Любимов), Туркистондан 4 вакил (Рисқулов, Прибқтков, Хидиралиев, Паскуцкий), Бухородан 3 вакил (Отахўжаев,…), Хоразмдан 2 вакил (Якубов, Сарсонбоев) сайланд
ТИК раиси Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланиб, Халқ КомиссарлариСовети раисининг биринчи ўринбосари хисобланар эди. ТИКнинг биринчи раислигига Н.А.Паскуцкий, унга ўринбосарлар қилиб эса А.Асаткин ва Шерьозиевлар сайланди.I
ТУРКИСТОН ИКТИСОДИЙ КЕНГАШИНИНГ ТАШКИЛ КИЛИНИШИ ФАОЛИЯТИ, ЗИДДИЯТЛАРИ
Ўрта Осиё Иктисодий Кенгаши (СЭС) ни ташкил килиш совет давлати учун хаётий зарурият бўлиб колган масала эди. Чунки Туркистон Иктисодий Кенгаши факат ўлка сархадлари иқтисодиётига муттасадди бўлиб, БХСР ва ХХСРнинг иқтисодиётини назорат килиш хукукига эга эмас, уларни Марказ манфаатларига йуналтира олмас эди. Бинобарин, Бухоро ва Хоразм халк совет ресиубликаларининг хом ашёга бой иқтисодиётига Марказ ута мухтож эди. Шу боислан хам совет давлати кандай бу.пмасин Ўрта Осиёда сиёсий нукгаи иазардап атаилаб юзага келтирилган мустакил давлатлар иқтисодиётини бирлаштириш учун бор имкоиияшни ишга солди.
1921 йилниш охирларидаёк РКП(б) сиёсий бюроси Туркистон. Бухоро ва Хоразм республикаларини хўжалик сохаларини кайта ўтказиб, б) рсспубликалар билан Марказнинг хўжалик йуналишларини бирлаштириш тапйп деб топган эли. 1922 йил феврал ойида РКП(б) Ўрта Осиё рееиубликалари иқтисодиётини интеграциялашни назардатутиб, Марказнинг доимий назорати остида буладиган ягона иктисодий марказ - Ўрта Осиё Иктисодий Кенгашини ташкил этишга карор килди.
РКП(б) МК, Туркбюросининг № 18 мажлис (1922 йил 9 март) карорига мувофик Ўрта Осиё рееиубликалари конференциясини тайёрлаш учун С.И.Гусев рахбарлигида комиссия тузилди. Бу конференция Бухоро, Хоразм ва Туркистон республикаларини иктисодий жихатдан бирлаштириш ва Марказдан жунатилган фармойишлар асосида уни бошкариш масалаларини мухокама килиши керак эди.
РКП(б) МК, Туркбюросининг мазкур карорини бажариш учун Г.Н.Черданцев раислигида махсус техник комиссия тузилди. Бу комиссия таркибига ТИК раиси Н.А.Паскуцкий хам киритилган эди. Комиссия уз ишини амалда 1922 йил 26- мартдан бошлади. Ўрта Осиё Республикалари иқтисодиётини бирлаштиришга боглик бўлган барча мухим масалаларнинг хар бирини алохида ва кенгрок текшириш максадида комиссия аъзоларини 7 та бўлимга бўлиб таксимланди. Улар: табиий ишлаб чикарувчи кучлар, демография ва этнография, ирригация, молия ва иктисод, транспорт, савдо хамда хуку к масалалари бўлимлари килиб булинди. Хар бир бўлимлар учун жавобгар рахбарлар тайинланган эди. Масалан. табииий ишлаб чикарувчи кучлар бўлимига - Н.Л.Днмо; демография ва этнография бўлимига - Н.Н.Хон Иомудский; ирригацияга - Ф.А.Моргх ненков: молия ва иктисод бўлимига - Ю.И.Пославский; транспорт бўлимига А.А.Пугаченков; савдо сохаси бўлимига - И.Н.Иванов хамда хуцуций масалалар буйича -Г.С.Рейсер рахбар- лик килди. Умумий хисобга кура техник комиссия таркибида 50 нафарга якин аграном. мухандис. хукукшунос. синфлар ва иктисодчи мутахассислар иш олиб бордилар.
Комиссия рахбарлари таркибига бирорта хам махаллий ахолига мансуб шахслар киритилмаган эди. Хрлбуки, бу комиссия Ўрта Осиё республика- ларини иктисодий жихатдан бирлаштиришнинг зарурияти ва асосий шартлари буйича ўз хулосаларини чикаришлари керак эди.
Комиссиянинг хар бир бўлими узларига юклатилган масала юзасидан Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларини чукур урганишлари, тегишли хужжатлардан фойдаланиб. узларининг якуний хулосаларини тайёрлаб комиссиянинг умумий йигилиши мухокамасига куйишлари керак эди. Комиссия бўлимлари карийб 7 ой ишлади ва тайёрланган хужжатлар ва умумий хулосалар билан бирга комиссия раиси Г.Н.Черданцевга топширил- ди. Комиссия бўлимлар хужжатлари билан танишиб, баъзи аникдиклар ва тузатишлардан сунг Марказга такдим килинди.
1921 йил 14 мартда Марказий ва маъаллий иқтисодий органларни бирлаштириш Тўғрисида Туркистон АССР МИҚнинг қарори чиқди. Унда шундай дейилган эди: "совет хукумати бутун аппаратини хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш ва мустаъкамлаш хамда уни маъаллий ва умумдавлат вазифаларини бажаришга жалб қилиш мақсадида, Туркистон Советлари Марказий Ижроия Қўмитаси қуйидагича қарор қилади:
1. Туркистонда Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари Свети қошида
комиссия хуқуқига эга бўлган "Иқтисодий Кенгаш" ташкил этилсин.
2. Иқтисодий Кенгаш таркибига Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари кичик кенгаши ва қуйидаги халқ комиссарлари киради: меънат ва эрни қайта ишлаш, алоқа йўллари округи, касаба уюшмалари кенгаши раиси, Туркфронт инқилобий ъарбий кенгаши аoзоси ъамда маслаъат бериш овози билан Туркистон Республикаси статистика бошқармаси бошқарувчиси.
3. Иқтисодий Кенгашга хўжалик қурилиши соъасидаги идораларни бошқариш ва мувофиқлаштириш ъамда улар фаолиятини кучайтириш топширилсин"1
. Туркистонда янги иқтисодий сиёсат олиб борилаётган шароитда Туркистон Иқтисодий Кенгаши (ТИК) Туркистон АССР худудидаги олий бошқарув органи сифатида ўзига хос маoмурий тизимдан иборат бўлиб, марказий, вилоят ва уезд иқтисодий кенгашларидан ташкил топган эди.
ТИКнинг 2-съезди (1922 йил 26-30 ноябр)да марказнинг курсатмасига асосан Ўрта Осиё республикаларини иктисодий бирлаштиришга алохида эътибор берди. Съездда Ўрта Осиё иктисодий районларининг ишлаб чикариш кучларини тиклаш талабларидан келиб чиккан холда, Туркистон республикаси хўжалик хаётини тиклашда ишлаб чикариш кучларини ривожлантириш хамда буларни Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикалари худудида жойлашган бутун Ўрта Осиё иктисодий райони микёсида амалга оширилгандагина мумкин деб топилди. Гап шундаки. Ўрта Осиё республикаларининг иктисодий жихатдан бирлаштириш Ўрта Осиё иктисодий районларининг янги картасини ишлаб чикиш зарурлигини такзо пар эди.
Шунингдек, съездда Туркистон республикаси хукумати олдида турган давлат ахамиятидаги мухим хўжалик вазифа, дархол Ўрта Осиё учун умумий бўлган ягонаo олий иктисодий органни тузиш зарур, деб таъкидланди ва бу опи ан РСФСР кошидаги Ўрта Осиё Иктисодий Кенгаши (СЭС) булиши керак деб эъзироф эз илди. Айни шу съездда ТИК учала Ўрта Осиё республикаларини иктисодий жихатдан бирлашишга келиштириш масаласини тезлаштиришга карор килган эдиI. Шу асосда Бухоро ва Хоразм республикаларини олдиндан белгиланган иктисодий бирлаштириш режаси асосида астойдил харакат бошланди. Бу тадбир Ўрта Осиё республикаларининг ижтимоий ва иктисодий ривожланишида мухим ахамият касб этиб, уларни иктисодий кучларини бирлаштириш, иктисод сохасидаги фаолиятини марказдан туриб бошкариш хамда бу республикаларнинг келгусидаги иктисодий йуналишлари ва ривожланиш масалаларини ечиш учун керак эди.
1923 йил январ ойида РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси Ўрта Осиё республикаларининг иктисодий фаолиятини бошкариб туриш таклифини ишлаб чикди. 1923 йил 5- мартда Тошкентда шу таклифлар асосида Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаларининг Иктисодий Конференцияси уз ишини бошлади.
Конференцияда олий бошкарув масалалари буйича иштирок этиш учун Туркистон, Бухоро ва Хоразм республикаси хукуматлари томонидан вакиллар (Туркистондан 10 вакил, Бухородан 7 вакил, Хоразмдан 3 вакил) сайланди. Конференцияга РСФСР вакили Любимов раислик килди. Умумий хисобда конференцияда хакикий овозга эга бўлган 42 делегат ва маслахат овозига эга бўлган 29 делегат катнашди. Конференция учун вакиллар томонидан хар бир республиканинг иктисодий ахволи хакида асосий маърузаларни ТИК раиси Н.А.Паскуцкий, Бухоро республикаси номидан Ф.Хужаев, Хоразм республикаси номидан Отажонов. молиякий ахвол тўғрисида И Велев ва И.Е.Любимов маъруза килишган эди. Маърузаларда иктисодий сиёсат, ташки ва ички савдо, молия ва солик, қишлоқ хўжалиги, пахтачилик, ирригация, алока йуллари хамда Ўрта Осиё халк хўжалигига тегишли бўлган бошка масалалар буйича маълумотлар бершнан эди. Конференцияда сузга чиккан Н.Паскуцкий уз маърузасида тулик Марказ манфаатларини химоя килиб, Туркистонни Марказнинг хом ашё билан таъминловчи базага айлангириш зарур, деган фикрларни баён килган эди.
Конференция раиси Любимов уз нуткида конференция олдида гурган максад ва вазифалар тўғрисида гапирар экан, - у "Бизнинг олдимизда турган асосий вазифа хўжалик сохалари, ташки савдо, ахборот ва алока йуллари, молия каби сохаларни бирлаштириш хамда ягона бошкарувни жорий этишни талаб этади", деб таъкидлаган эди.
Умумий микдори 127 млн рублга тенг бўлган махсулотлар берди. Хозирги кунда Россия бизга қишлоқ хўжаликда асосан пахтачиликни ривож- лантириш учун умумий микдори 10 млн пудга тенг бўлган турли юкларни жунатмокда. Уз навбатида биз Россиянинг ички бозори ва саноати хамда чегарадош мамлакатлар учун белгиланган хом ашёни етказиб беришумиз керак. Урушдан олдин ўлка қишлоқ хўжалик балансида биринчи уринни пахта (36%), иккинчи уринни - чорвачилик (23%) эҒаллаган бўлса, хозирги кунда қишлоқ хўжалик балансида биринчи уринда пахта (23%), иккинчи уринда - чорвачилик (16%) килиб тузилган. Бундан хулоса чикариб шуни айтиш мумкинки, Туркистон хўжалиги худди олдингидек, хозир хам икки асосий кисмдан иборат бўлиб, бу пахтачилик ва чорвачиликдан иборатдир. Шундай экан, асосий эътиборни факат пахтачиликка каратиш мумкинми? Иук, мумкин эмас. Шундай экан, чорвачилик хом ашёси хам (Марказ учун) кандайАгмухим ахамиятга эга эканлигини тушуниб олмогимиз керак".
1921 йилга келиб Туркистон республикасидаги барча тери ошлаш завод- лари Марказтери (Центркож) ва унинг органлари ихтиёрига берилган эди. Шундан сунг тери махсулотларини Марказга жунатиш сезиларли даражада купайиб борди. 1921 йилда Туркистондан Марказга 2035442 дона тери олиб кетирилган. Хом ашё тайёрлаш ва жунатиш Марказдаги "Хом ашё тайёрлаш бошкармаси" ташкилотиггинг фаолияти билан узаро боглик эди. 1922 йилда бу ташкилотнинг ўлкада 19 та бўлими бор эди. Хом ашё тайёрлаш бошкарма- сининг хисоб режасида хом ашё тайёрлаш ва йигиш асосий уринни эҒаллаб, йигиб олинган махсулотлар Москва, Петроград, Ботуми каби шахарлар ва Нижний Новгород ярмаркасига жунатилганo. Биргина 1922-1923 хўжалик йилида факат майда ва йирик терилардан 450 минг донаси тупланиб, Марказга юборилган1.
Яна шуни алохида таъкидлаш жоизки, ТИК узининг фаолияти давомида 1920 йилда ташкил килинган Бухоро ва Хоразм халк совет рееиубликалари иқтисодиётини хам кузатиб борди, Октябр тунтаришидан сунг сунъий равишда икки хонлик урнида ташкил килинган ва номигагина мустакил бўлган БХСР ва ХХСР давлатларининг кейинги такдири РСФСРга боглик эди. Россия империяси каби РСФСР хам Ўрта Осиёда узининг хукмронлиги- ни мустахкамлашга интиларди. Шу сабабли Ўрта Осиёда Туркистон АССР, РСФСР таркибида бўлсада, Бухоро, Хоразм халк республикаларини кандай булмасин СССР таркибига сингдириб юборишни режалаштирганди. Энг аввало, Туркистон, Бухоро ва Хоразм халк совет республикаларининг иктисодий бирлигини ташкил килиш максадга мувофик деб тоиилди. Бу ута масъ- улиятли ва Марказ учун мухим ахамиятга эга бўлган вазифани ташкил килиш ва амалга оширишда Туркистон Иктисодий Кенгаши катта рол уйнади.
ЎРТА ОСИЁ ИКТИСОДИЙ КЕНГАШИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ССР ИҚТИСОДИЁТИНИ СССРНИНГ ЯГОНА ХАЛК ХЎЖАЛИК МАЖМУАСИГА ЖОРИЙ КИЛИНИШИДАГИ РОЛИ
Марказнннг Иктисодий Бюро ва Ўрта Осиё Иктисодий Кенгашини ташкил килишидан кузлаган максади ва унинг мохияти
Ягона халк хўжалик мажмуасининг назарияси совет хукумати ўрнатилгандан сунг ишлаб чикилиб, унинг амалий кисмига 20-йилларнинг бошларидан утила бошланди. Ягона халк хўжалик мажмуасини яратиш йулида коммунистлар партияси СССРнинг барча республикаларига мазкур мажмуадаги уз урнини ажратиб берди.
Марказлаштирилган бошкарув халк хўжалик мажмуасини яратишда асосий эътиборни хар бир республиканинг иктисодий ресурсларини хисобга олган эди. Хусусан, Игтифокнинг марказий худудларини саноатлаштириш мулжалланган бўлса, уларни хом ашё билан таъминлаш учун Ўрта Осиё респубдикалари мулжалга олинганди. Бу ўз навбатида курсатма шаклида бир ёклама иктисодий мажмуаларни вужудга келтириш учун имконият яратиб берарди. Уша вактдаги эксперт И.И.Крильцов тан олганидек, "масала тўғридан-тўғри миллий чегаралаш коидасига кура янгидан барпо этилаётган алохида давлатларнинг иктисодий хусусиятларига чамбарчас боглик тарзда хал этилган эди". СССР кушма давлатининг асосий максади "Ўзбекистон факат дехкончилик республикаси, Коракиргистон (Киргизистон) - дехкончилик-чорвачилик, Туркманистон - виночилик-чорвачилик, Козоғистон - чорвачилик республикаси булади", - деб таъкидланди. Шу асосда Ўрта Осиё республикаларининг СССРнинг ягона халк хужапиги мажмуасидаги ўрни белгилаб берилган эди.
Маълумки, ленинча демократии централизм принципи социапистик халк хўжалигини бошкаришнинг асосий принципи хисобланади. Халк хўжалигини бошкаришдаги централизмнинг маъно ва мохияти, социалистик халк хўжалиги устидан марказлашган давлат рахбарлигини таъминлаш ва халк хўжалигининг барча тармокдарини ривожлантиришда бир марказдан туриб решали рахбарлик килиш демакдир.
Социализм куриш принципларининг яна бир мухим томони халк хўжалигини бошкариш органлари узок вакт доимо бир формада кола олмай- ди, балки такомиллашиб боради. Сабаби, халк хўжалигининг илгари марказлашган бошкариш формалари тез усиб бораётган ишлаб чикарувчи кучларга мувофик булмай колади. Шу сабабли ишлаб чикарувчи кучларни тобора ривожланиши унинг ривожланишига таъсир курсатадиган халк хўжалигини
бошкаришнинг такомиллашган ёки янги ташкилий формасини такозо килади.
Айнан шу принцип асосида 1921 йилда Туркистон ўлкаси халк хўжалигини бошкариш максадида Туркистон Иктисодий Кенгаши, 1923 йплга келиб у "талабга жавоб бермай куйганлш и" учун Иктисодий Кенгашнинг шакли ёки усули )мас, балки унинг худудий жихатдан бошкарув камровини кенгайтириш, яьни Бухоро ва Хоразм халк республикаларини хам камраб олиш максадида, номини узгартирган холда Ўрта Осиё Иктисодий Кенгаши (СЭС) ташкил килинди. Лекин, уларнинг мазмун-мохияти, айникса, максади узгармади.
1924 йилда Ўрта Осиё музофогида миллий-худудий чегараланиш ўтказилиши ва Туркистон, Бухоро, Хоразм республикалари урнида Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Тожикистон, Киргизистон ва бошка мухтор вилоятларнинг ташкил килиниши ва уларнинг СССР таркибига кушиб олиниши Иттифок рахбарларига Ўрта Осиёда фаолият юритаётган Ўрта Осиё Иктисодий Кенгаши (СЭС) талабга жавоб бермайдигандек туюлди. Шунинг учун унинг фаолияти 1924 йилда тухтатилди.
Ўрта Осиё худудида ташкил килинган иккита итгифокдош республика, битта мухтор республика ва иккита мухтор вилоят (якин йилларда бу мухтор республика ва мухтор вилоят хам тенг хукукли иттифокдош республикаларга айлантирилишини эътиборга олганда) катта иктисодий потенциалга эга бўлган республикалар эканлигини Марказ рахбарлари яхши тушунар эди. Шунинг учун хам уларни иктисодий жихатдан бирлаштира оладиган ва марказ- дан туриб бошкара оладиган янги ва кучли бошкарув органи зарур эди.
Шунингдек, янги органни уйлаб топгунга кадар Ўрта Осиё республикаларини кулда махкам ушлаб туриш ва улар иқтисодиётини назорат килиб туриш учун вактинча бўлса хам Марказнинг янги бошкарув органи Ўрта Осиёда туриши керак эди. Худди шу максадда СССР Мехнат ва Мудофаа Кенгаши карори (1925 йил 24 апрел) билан Ўрта Осиёда СССР Мехнат ва Мудофаа Кенгаши хукукида фавкулодда республикалараро орган Упол СТО тузилди1. "Упол СТО: ва унинг кошидаги (вактинчалик) Иктисодий Бюро тўғрисидаги Низом"га кура, Упол СТО Ўрта Осиёда янги ташкил этилган республикалар ва мухтор вилоятлардаги давлат органлари фаолиятини мувофикдаштириб, уларнинг хўжалик хаётини бошкариши, СССР Мехнат ва Мудофаа Кенгаши ва СССР иктисодий комиссарликларининг буйрук ва карорларини Ўрта Осиёда бажарилишини назорат килиши, Ўрта Осиёдаги республикалар ва мухтор вилоятлар хўжалик хаётида пайдо буладиган давлатлараро низоларни хал килиши, Ўрта Осиё ва СССР ахамиятига молик бўлган корхона ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятига рахбарлик килиши керак эдиo.
Мазкур низом лойихасида, Иктисодий Бюро таркибига СССР Мехнат ва Мудофаа Кенгаши тасдигидан ўтган куйидаги вакиллар киритилди: Упол СТОнинг Ўрта Осиёдаги рахбари ва унинг 2 та уринбосари, Ўрта Осиё ва ВЦСПС бюроси рахбарлари, СССР ишчи-дехкон инспекцияси.I
Ўрта Осиё Иктисодий Бюросига янги ташкил этилган республикалар ва мухтор вилоятлардаги давлат органларини бошкаришда чексиз хукуклар берилиб, унга куйидаги вазифалар юклатилди.
Ўрта Осиё рееиубликалари ва мухтор вилоятлардаги сув хўжаликлари фаолиятининг келажакдаги режасиии тузиш.
Иттифок хўжалик режасини Ўрта Осиё ва мухтор вилоятлардаги тегишли органлар оркали хаётга тадбик этиш.
СССР рахбарлиги ва иктисодий сиёсати асосида Ўрта Осиё республикалари ва мухтор вилоятлардаги давлат органларининг иктисодий фаолиятига умумий директивалар ва йурикномалар ишлаб чикиш.
8. Упол СТО бошкарувига кирувчи Иттифок ва Ўрта Осиё ахамиятига молик бўлган корхона ва муассасаларни бошкариш ва назорат килиш.
Шу билан бирга УполСТО кошида халк хўжалиги хаётининг мухим тармоклари буйича бошкарма ва унинг турли секциялари ташкил этилиб. у уз навбатида Иктисодий Бюронинг аппарата хисобланарди. УполСТО ва Иктисодий Бюро аппарати СССР бюджета хисобидан таъминланиб, уз мухрига эга бўлганди.
1925 йил 20 июнда Ўзбекистон ССР Иктисодий Кенгашнинг 4-сонли мажлисида Ўзбекистон ССР ХКК карори билан Ўзбекистонда УполСТО кошидаги иктисодий вакиллик органи тузилгани маълум килинди. Шунингдек мазкур мажлисда "Иктисодий вакиллик органи тўғрисида" Низом кабул килиниб, унга биноан барча иктисодий ва хўжалик алокаларни УполСТО оркали урнатиш; берилган топширик ва вазифаларни Ўзбекистон ССР рахбарияти томонидан кандай бажарилаётганлигини кузатиш ва Иктисодий вакиллик органига Ўзбекистон ССР ХКК, МИК ва Узбекистан ССР давлат режа комиссияси директивалари хамда Упол СТОнинг мухим тадбирларини хаётга тадбик этилишини назорат килиш вазифаси юклатилганди.
Ўрта Осиёда Марказ хукмронлигини мустахкамлашга каратилган бу карорлар Ўрта Осиё республикалари, жумладан, Ўзбекистон хам номигагина мустакил республика эканлигидан далолат эди. Ўрта Осиёда УполСТО ва Иктисодий Бюро ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон худудида Упол СТОнинг иктисодий вакиллик органи тузилиши билан Ўзбекистон ва Ўрта Осиё республикаларида Марказнинг хукумронлик заъсири янада ошди.
Иктисодий Бюро узининг киска, яъни бир йилу уч ойлик фаолияти давомида Ўрта Осиё республикалари иқтисодиётини бошкаришга харакат килди. Ташкилий ишлар билан бир каторда "Ўрта Осиё республикаларининг 1925-26 йилларга мулжалланган хўжалик режасини2 ишлаб чикди. Бир йиллик режа, 1924 йилда Турк ЭКОСО томонидан ишлаб чикилган беш йиллик режадан тубдан фарк килар эди. Беш йиллик режада Туркистон республикаси узининг ижтимоий-иктисодий ахволи ва имкониятидан келиб чиккан холда асосида тузилган эди. Бирок, 1924 йилда амалга оширилган миллий-худудий чегараланиш ТАССРнинг беш йиллик режасини тубдан кайта куриб чикишни такозо килди. Туркистон, Бухоро ва Хоразм худудларида ташкил килинган янги республика ва мухтор вилоятлар, улар тасарруфига утган худуд, ахоли, моддий бойлик, ер ресурсларини кайтадан куриб чикиш, уларни хисоб-китоб килган холда янги Ўрта Осиё республикалари ва мухтор вилоятлар имкониятларини эътиборга олган холда янги хўжалик режасини яратиш зарур эди.
Иктисодий Бюро беш йиллик режа эмас, балки бир йиллик, яъни 1925-26 йилларга мулжалланган хўжалик режасини ишлаб чикишни маъкул курди Бунинг биринчи сабаби, янги ташкил килинган республикалар ва мухтор вилоятларнинг халк; хўжалиги, ахолисининг сони ер ресурслари ва ирригация иншоотлари ва бошка моддий бойликлари хакида хали аник; маълумотлар йук эди. Яъни, Иктисодий Бюро янги республикалар ва мухтор вилоятлар хакида аник тасаввурга эга булмаган.
Иккинчи сабаби, Туркреспублика ишлаб чиккан беш йиллик режа Туркистоннинг ижтимоий-иктисодий ривожланиш суръати Иттифокнинг умумий ахволи ва ривожланиш суръатидан келиб чиккан холда тузилган эди. Лекин, миллий-худудий чегараланиш амалга оширилиши ва ягона, бир бутун кушма давлат - Иттифокнинг юзага келиши барча республикаларда, айникса, Ўрта Осиё рееиубликалари ижтимоий-сиёсий хаётида янгича узгаришлар жараёнини бошлаб берди. Шунинг учун хам Ўрта Осиё республикаларининг хўжалик режасини янгитдан ишлаб чикиш талаб килинди.
Хулоса
Хулоса килиб айтганда. Туркистонда советлар хокимияти урнатилган бўлсада, аввалги империя давридаги сиёсат мутлако узгармади. ТИК тузилганига кадар ўлка Марказга х.ам сиёсий, хам иктисодий жихатдан буйсундирилган бўлиб, ундан кейин хам бу жараён янада чукурлашгирилди. ТИК ўлка саноати ва қишлоқ хўжалигини кутариш борасида купгина чора тадбирларни амалга оширган булишига карамай, аслида асосий эьтиборни Марказни хом ашёга бўлган талабини кондиришга каратган эди. ТИК томонидан тузилган ягона хўжалик режаси РСФСР умумхўжалик режасига мувофик тарзда тузилди. Жумладан, қишлоқ хўжалик ягона режасида асосий уринни пахтачилик ва чорвачиликка берилиши натижасида ўлка том маънода Марказнинг хом ашё базасига айлантирилган эди. Марказдан тайёр махсулотларнинг келтирилиши ва Туркистондан кимматбахо хом ашёларнинг ташиб кетилиши окибатида ўлка саноати ва қишлоқ хўжалиги бир томонлама ривожланиб, факат хом ашё хусусиятини касб этди. Шунингдек, Туркистонда бирламчи ишлов бериладиган чала махсулотлар ишлаб чикара оладиган майда саноат корхоналари барпо килинди. Умуман айтгаида, ТИК узининг фаолияти давомида Марказнинг хом ашёга бўлган талабини кондиришда мухим рол уйнаб, Туркистон республикасини Марказнинг хом ашё билан таъминловчи аграр булагига айлантирди. Лекин адолат юзасидан шуни алохида таъкидлаш керакки, Туркистон Иктисодий Кенгаши канчалик Марказ учун хизмат килмасин, Туркистон иқтисодиётини тиклашда, ахолининг очлик гирдобидан сакдаб колишда ва уларни кисман бўлсада, иш билан таъминлашда хам хизмати катта булди ва Туркистон тарихида узига хос из колдирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |